Психологик таъсир


Download 26.13 Kb.
bet4/5
Sana09.06.2023
Hajmi26.13 Kb.
#1471719
1   2   3   4   5
Bog'liq
Психологик таъсирда турли йўнал





  1. Психолог ўзининг инсон хулқ-атвори ва психик фаолияти, психик тараққиётнинг ёш қонуниятлари ҳақидаги касбий билимларига, уларнинг ўқувчилар ва катталар, тенгдошлари билан ўзаро муносабат хусусиятларига, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишга боғлиқлигига таяниб, болага индивидуал ёндашув имкониятларини таъминлайди, унинг қобилиятларини аниқлайди, нормадан четлашишларнинг бўлиши мумкин бўлган сабабларини психологик-педагогик коррекция қилиш йўлларини аниқлайди. Бу билан психологик хизмат мактабда ўқув тарбия ишининг маҳсулдорлигини оширишга, ижодий фаол шахсни шакллантиришга имкон беради. Психологлар муаммоларни ҳал қилишда болани ҳар томонлама ва гармоник ривожланиш вазифаларига ва унинг қизиқишларига таянадилар. Психолог ўз фаолиятини педагогик жамоа ва ота-оналар билан яқин алоқада амалга оширадилар. Ўз фаолиятида тиббий, дефектологик ва бошқа хизмат турлари билан ҳамда бола тарбиясида ёрдам кўрсатувчи жамоатчилик ходимлари билан яқин алоқада иш олиб боради. Барча мутахассислар билан муносабат тенглик ва фикрларнинг бир-бирини ўзаро тўлдириши асосида қурилади.

Мақсад – шахснинг ҳар томонлама гармоник камолоти, тўлақонли психологик тараққиётни таъминловчи қулай шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.
Тадқиқот ва таъсир ўтказиш объекти мактабгача ёшдаги болалар, ўқувчилар, махсус ўқув юрти ва олий мактаб, коллеж талабалари, ўқувчилар, ота-оналар бўлиб ҳисобланади, уларни алоҳида ёки гуруҳий шаклда тадқиқ қилиш мумкин.
Психоанализ таълимоти бўйича инсоннинг асосий эҳтиёжи – бу шахвоний эҳтиёжлардир. Жамият ахлок нормаларининг бу эҳтиёжларга қарама-қаршилиги натижасида инсон шахсида турли хил руҳий камчиликлар пайдо бўлади, деб ҳисоблайди. З.Фрейднинг фикрича, бу жараён онгсиз ҳолда кечади, яъни одам ўзида бу нарсалар кечаётганлигини англаб етмайди.
Инсоннинг ҳар бир хатти-ҳаракати «У», «мен», «Менинг менлигим»лар ўртасидаги конфликтлар (зиддиятлар) натижаси деб тахмин қилинади.
«У» - биологик эҳтиёжлар, «У»нинг табиати асосан онгсиздир. «МЕН» - ташки муҳит билан мулоқотдан ҳосил бўлган руҳий тузилмадир. «Менинг менлигим» - ижтимоий муҳит ва бу муҳит таъсирларининг тўсиқларидир. Шу нарсалар орасидаги қарама-қаршиликлар, З.Фрейднинг фикрича, касалликларни келтириб чиқаради. Психоанализ назарияси психодинамик йўналиш қаторига киради. Психодинамик йўналиш таркибига яна Адлернинг индивидуал психологиясини ва Юнгнинг аналитик психологиясини киритиш мумкин.

3) Бихевиористик йўналиш. Мазкур йўналиш «Инсон фаолияти С-К (стимул-реакция) орқали кечади» деган назариянинг Дж.Б.Уотсон томонидан ривожлантирилиши асосида юзага келди. Кейинчалик бу формула С-И-К (стимул-индивид-реакция) сифатида ўзгартирилган.
Бу йўналиш бўйича шахс – индивиднинг қобилиятлари, ҳаёт тажрибаси, кутишлари ва атроф-муҳит таъсирида ўз хулқ-атворларини намоён қилиш натижасидир.
Юқорида таҳлил килинган интерпсихик терапия, фрейдизм ва хоказолар мижозга унинг муаммолари сабабини кўрсатиб, ҳал этиш йулларини кўрсатмаган бўлса, бихевиористик йўналиш хулқ-атвор терапиясининг вакиллари инсоннинг муаммолари нотўғри реакция билдиришининг натижаси деб, унинг хатти-ҳаракатларини ўзгартириш муаммони ҳал қилади, деган фикрни илгари сўрганлар.
Ушбу фикрнинг негизида мижоз билан ишлашнинг методлари ривожлантирилган. Бу йўналишнинг ютуқлари мижозни даволашга кам вақт сарф этиш ва самарадорлигидир. Лекин кейинги даврдаги тадқиқотларда аниқланишича, бу йўналишнинг натижалари ҳам интерпсихик йўналишники билан карийб тенг.
Қарама-қарши шартлантириш. Бу типдаги методлардан бири систематик десенсибилизация бўлиб, у нотўғри жавоб реакциясига нисбатан қарама-қарши реакция ҳиссини ишлаб чиқишга қаратилган. Масалан, ҳавотирланиш (безовталаниш) ҳиссини йўқотиш учун психотерапевт мижозини қарама-қарши реакция ҳолатидан бўшашга ўргатади. Кейинчалик ижтимоий турмушда одам бундай вазиятдан бўшаши орқали муаммони ечиш йулини топиши мумкин.
Имплозив терапия юқоридагидан фарқли ўлароқ, мижозда ҳавотирланишни сезаётган бўлса, унда ҳавотирланиш кучайиши натижасида «портлаш» келтириб чиқарилади ва шу орқали мижоз вазиятга мослаштирилади.
Аверсив шартлантириш ижтимоий зарарли хулқни йукотишга қаратилгандир. Бу метод бўйича ёкимсиз ҳолатни ёки таъсирни келтириб чиқариш муаммони ечиши мумкин. Масалан, алкоголь ичса, кустирадиган дори берилади ва бу ёкимсиз ҳолат кайтарилиш ундан олинадиган «кайф»ни йукка чиқаради. Кейинчалик даволанувчи ичишни ташлаб юбориши мумкин. Юқоридаги методлар куркинчли вазиятларни енгишда фойдалидир. Улардан фойдаланиш учун мижоз розилигини олиш мақсадга мувофик.
Оперант методлар. Бу методлар Скиннернинг керакли хулқ-атвор турига аста-секинлик билан яқинлантириш принципига асосланган.
Хулқ-атворни вужудга келтириш методи. Мижознинг кўникмаларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш орқали унинг учун аҳамиятли совға ҳадя қилиш мумкин. Масалан, керакли хулқ-атворга яқин ҳаракат килса, конфет бериб, шу тарзда давом эттириш орқали керакли хулқ тури вужудга келтирилади. Бу метод асосан болаларда ишлатилади.
Жетонларни йиғиш методи. Касал ижобий ҳаракатлари учун жетон олади. Маълум бир миқдорда жетонлар тўпланганидан кейин эса бошқалар олдида устунликка эришади. Масалан, сигарет чекиш ҳуқуқини олади.
Моделга тақлид методи терапевтнинг берилган вазиятга нисбатан реакцияларини имитация (тақлид) қилиш орқали керакли хулқ-атворни эгаллаш.
Ўз-ўзини назорат қилиш методи. Мақсадга мос ҳаракат учун ташқаридан эмас, балки шахснинг ўзи томонидан мукофотлаш юзага келади. Пациент ўз хулқидаги ўзгариши учун ўзини-ўзи ёқимли мукофот билан тақдирлайди.
Гуманистик йўналиш гуманистик фалсафага асосланган бўлиб, бу йўналиш вакилларининг фикрича одам ўзича ўсиши, камол топиши мумкин. Роджерснинг фикрича, ҳар бир одамда ўзининг имкониятларини амалга ошириш учун туғма асос фақат мос ижтимоий муҳитдагина ривожланиши мумкин. Боланинг «Мен» конкепцияси ижтимоий тажрибалардан келиб чикиб шаклланади. Идеал сифатида ўз имкониятлари чегарасида ўзининг мавжудлиги ҳақидаги фикр идеал «Мен» конкепциясининг туғилишига олиб келади. Реал «Мен» идеал «Мен»га яқинлашишга ва идеал «Мен» даражасида ривожланишга ҳаракат қилади. Ўзини англаб етишга ёрдам қилиш орқалигина мижоз олдидаги муаммоларни ечиш мумкин, чунки реал «Мен»ни идеал «Мен»га яқинлаштириш орқали ўртадаги оралиқни камайтириш мумкинлиги тўғрисидаги ғоя илгари сурилади.
Бу метод асосан ҳисларини ва фикрларини очик-ойдин айта оладиган мижозларга самарали ёрдам беради.
Трансакцион анализ назарияси Э.Берн томонидан ишлаб чиқилган. У асосан ижтимоий муаммолар ва муносабатларни ижобийлаштиришга қаратилган. Э.Берннинг фикрича, одам ҳаётида уч хил позициядан иборат ролни уйнайди: ота-она, катта одам ва ёш бола. Одам ҳаётда шу позициялардан бирига асосланиб фаолият кўрсатишга ўрганган. Вазиятга караб бу позициялар ўзгариб боради. Болалигидан тўпланган тажриба боланинг шахсий позициясини вужудга келтиради ва бу нарса унинг муносабатларида намоён бўлиши мумкин. Қарама-қаршилик, яъни трансакцияларнинг қарама-қарши келиши конфликт (низо)ларнинг олдини олиш ролларини ижро этмасдан туриб, яшаш учун ўзидаги «катта одам» позициясини англаб етганидагина ривожлантириши мумкин. Бу метод одамнинг муносабатларини англашга ёрдам беради.


Download 26.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling