Психологик тренинг машғулотлари Кафтадаги тилаклар Керакли ресурслар
Download 444.35 Kb.
|
PSIXOLOGIK TRENING MASHG\'ULOTLAR
- Bu sahifa navigatsiya:
- Доира ичида доира Мақсад
Туғилган кун
Мақсад: иштирокчиларни ўзаро яқинлаштириш, тана ҳаракати орқали фикрни баён қилишни ўрганиш. Жараён: иштирокчилардан умуман гапирмасдан, лаб-юз мимикаларидан фойдаланмай тана ҳаракатлари орқали бир бирининг қайси санада туғилганлигини билиб олиш ҳамда бир қатор бўлиб йил ойлари (январ, феврал, март…) кетма-кетлигида сафланиш сўралади. Ҳамма туриб олгач, саналар кетма-кетлиги тўғри эканлигини текшириш учун тренер январ ойида туғилган иштирокчини аниқлайди ва ундан кейинги турганлар навбати билан ўзи туғилган санани айтиши лозим саналар эса ўз ўрнида кетма-кет тарзда бўлиши керак. Доира ичида доира Мақсад:иштирокчилар ўртасида ўзаро танишув бир бирини исмини эслаб қолиш ўзаро яқинликни шакллантириш. Жараён: иштирокчиларни тенг икки гуруҳга бирлаштириб олинади, биринчи гуруҳ доира шаклини ҳосил қилиб туриб олишлари керак(агар тренинг аудиторияда бўлса иштирокчилар стуллардан фойдаланиб ўтириб олганлари мақбул), иккинчи гуруҳ эса биринчи гуруҳ шакллантирган доира атрофида яна бир доирани юзага келтирадилар. Шарт шундай: ишки доирада ўтирган иштирокчилар кетма-кет ўз исмини айтиб қўшимча сифатида ўз исмининг бош ҳарфига монанд бирор бир ижобий сифат айтиши лозим. Масалан: Охунжон-одобли, Давронбек-дадил…Бунда ташқи айланадаги иштирокчилар ички айланадаги иштирокчиларнинг исми ва сифатини ёдлаб қолишлари сўралсди. Ички айланадагиларнинг бари исми ва сифатини айтиб бўлгач ташқи айланадаги иштирокчиларнинг ҳар бири ичкаридагиларни ҳар бирини исми ва сифатини айтиб чиқадилар. Бу жараён ўз якунига етгач, ташқи ва ички айланадагилар ўзаро ўрин алмашадилар. Энди эса ички айланани ҳосил қилган гуруҳ бир чеккадан ҳамма ҳудди аввалги иштирокчилар каби исми ва ва исмини бош ҳарфига монанд ижобий сифат айтиб чиқадилар. Ташқи айланани ҳосил қилган иштирокчилар эса юқоридаги каби ҳар бири ичкаридаги ҳар бир иштирокчи исми ва сифатини айтиб чиқишлари лозим. Бу орқали иштирокчилар бир бирларини исмини ва қўшимча бир сифатини ҳам билиб олишлари мумкин бўлади. Download 444.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling