Психологик вазиятлар бўйича кейс


Download 9.67 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi9.67 Kb.
#1544831
Bog'liq
кейс стади

  • 1
  • Тузувчи ИШМУҲАМЕДОВ Р.Ж.

Ўқув саволлари:

  • Кейс тушунчаси ва унинг моҳияти.
  • Кейс-стади методи.
  • Ўқув жараёнида кейс технологияларидан фойдаланиш йўналишлари.

Тушунчалар таҳлили:

  • Кейс- ( лат. casus - запутанный или необычный случай).
  • Кейс – бу яхлит ахборотли мажмуа.

  • Кейс‑стади (инглизча сase - тўплам, аниқ вазият, stadi -таълим) - кейсда баён қилинган ва таълим олувчиларни муаммони ифодалаш ҳамда унинг мақсадга мувофиқ тарздаги ечими вариантларини излашга йўналтирадиган аниқ реал ёки сунъий равишда яратилган вазиятнинг муаммоли-вазиятли таҳлил этилишига асосланадиган таълим услубидир.
  • Кейс-стади - таълим, ахборотлар, коммуникация ва бошқарувнинг қўйилган таълим мақсадини амалга ошириш ва кейсда баён қилинган амалий муаммоли вазиятни ҳал қилиш жараёнида прогноз қилинадиган ўқув натижаларига кафолатли етишишни воситали тарзда таъминлайдиган бир тартибга келтирилган оптимал усуллари ва воситалари мажмуидан иборат бўлган таълим технологиясидир

Тушунчалар таҳлили:

  • Кейс- метод – ишбилармонлик ўйинларининг ўзига хос кўриниши бўлиб, аниқ вазиятларни таҳлил қилиш, ижодий фикрлаш ва тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларини шакллантиришга ёрдам беради.
  • Кейс метод - интерфаол ўқитиш тамойилларига асосланади.

КЕЙС технологияси -

  • билимларни тайёр ҳолда етказиш ёки ечимларни бериш эмас, балки уни қидириб топиш ва мустақил излашга ўргатади.

Ўқув жараёнида қўлланилиши мумкин бўлган кейслар:

  • Матнли кейс;
  • Видео кейс;
  • Медиа кейс кўринишида бўлиши мумкин.

Кейсни амалга ошириш босқичлари:

  • Кейс билан танишув (индивидуал, гуруҳли);
  • Асосий муаммони (ўқув муамоси) ажратиб олиш ва ўрганиш (индивидуал, гуруҳли);
  • Ғоялар йиғиш ва муамонинг мақбул ечимини танлаш (индивидуал, гуруҳли):
  • Ғоялар тақдимоти, та\лил ва баҳолаш;
  • Кейс учун оптимал ечимни танлаш, тавсиялаш ва моделлаштириш.

Кейс технологиясида:

  • “Ақлий ҳужум”
  • “Аукцион”
  • “Вазиятли ролли ўйин”
  • “Баҳс-мунозара”
  • “Кластер”
  • “Идрок харитаси”
  • “Синквейн” каби интерфаол методлардан кенг фойдаланиш мумкин

Бу қувончни қандай изоҳлаш мумкин…

Кейс

  • “Ёшим 20 да. Мактабни битиришим биланоқ ота-онамнинг қистови билан ўзимдан 10 ёш катта инсонга турмушга чиқдим. Дастлаб турмуш ўртоғим билан яхши ҳаёт кечирардим аммо вақт ўтгач у билан дунёқарашларимиз, характерларимиз умуман тўғри келмаслигини сеза бошладим. Бу орада фарзандли бўлдик. Фарзандим бир ёшга тўлмасидан кутилмаганда яна ҳомиладор бўлдим. Буни турмуш ўртоғимга айтганимда у киши бу фарзандни дунёга келтиришимни айтиб, ўз сўзида қатиян туриб олди. Мен иложсизлигим ҳамда оиламни бузилиб кетмаслиги учун рози бўлдим. Кўп ўтмай соғлигим тўғри келмай ҳомилам нобуд бўлди. Орамиздаги муносабатлар янада кескинлашди. Соғлигим ёмонлашгани туфайли турмуш ўртоғим мени онамникига даволаниш учун жўнатиб юборди. Ҳозир онамнинг уйидаман, даволанаяпман лекин турмуш ўртоғим билан муносабатларимизни тиклашда бир қарорга кела олмаяпман”.

Асосий тушунчалар:

  • Оила;
  • Турмуш қуриш ёши;
  • Кутилмаган ҳомиладорлик;
  • Репродуктив саломатлик;
  • Репродуктив маданият;
  • Соғлом турмуш тарзи;
  • Оилавий ҳаётни режалаштириш.

Тушунчалар таҳлили

  • Тушунчалар
  • Уларнинг мазмуни
  • Қўшимча маълумотлар...
  • Оила
  • Турмуш қуриш ёши
  • Репродуктив маданият
  • Оилавий ҳаётни режалаштириш

Кейсни ечиш тартиби

  • Муаммонинг келиб чиқиш сабаблари
  • Бу вазиятда Сизнинг ҳаракатингиз...
  • Репродуктив маданиятнинг етишмаслиги
  • Мазкур вазиятдан чиқишга нисбатан стретегик режаларингиз...
  • 1)
  • 2)
  • 3)
  • 4)

Ёшларда репродкутив маданиятни шакллантириш...


Download 9.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling