Психология ва спорт психологияси
Спортдаги ихтисослаштирилган идроклар тўғрисида тушунча
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
Спортдаги ихтисослаштирилган идроклар тўғрисида тушунча
Спорт амалиётида ихтисослашган (маҳсус) идрокни ҳис туйғулар ҳам деб аташади. Улар жуда ҳилма-хилдир, жумладан: курашчиларда гиламни ҳис этиш, енгил атлетикадаги сакровчиларда планкани ҳис этиш, эшкак эшувчиларда қайиқни ҳис этиш, гимнастикачиларда гимнастика ускунасини (снарядини) ҳис этиш, футболчилар, баскетболчилар, волейболчилар ҳамда гандболчиларда коптокни ҳис этиш, боксчиларда ва қиличбозларда оралиқ масофани ҳис этиш, югурувчиларда, чанғичиларда, сузувчиларда, велосипедчиларда эса вақтни ҳис этиш, шунингдек, сузувчиларда сувни ҳис этиш ва ҳоказоларни тилга олиш мумкин. Ихтитисослашган идрок турлари қанчалар ҳилма—ҳил ва сифат жиҳатидан турлича бўлсада, улар учун умумий бўлган белгиларни ҳам ажратиб кўрсатиш мумкин, бундай белгилар қаторига қуйидагилар киради: 1. Белгиланган таҳлилаторлар гуруҳи томонидан фарқлаш функциясининг ихтисослашуви, ҳатто баъзан бу биргина таҳлилатор томонидан ҳам амалга оширилади. 2. Спортчи ҳаракат қилаётган муҳитнинг ўзига хос жиҳатлари туфайли юз берадиган ёки хатти-ҳаракатларда иштирок этувчи предметнинг хусусиятларига кўра хосил бўладиган шартлилик. 3. Рақиблар ёки шерикларнинг фазодаги жойлашувига кўра юзага келадиган шартлилик. 4. Лабиллик (яъни беқарорлик) ва шу туфайли доимий машқ қилиб туришнинг зарурияти. 5. Ривожланишнинг юқори даражаси спортчини юқори даражадаги тайёргарлигининг кўрсаткичидир. Ихтисослаштирилган идрок спортда энг муҳим бошқарувчи функциялардан биридир. У аввало спорт техникасини мукаммал эгаллашга кўмаклашиб, айни пайтда спорт тайёргарлигининг бошқа турлари, яъни тактик, жисмоний, психологик тайёргарликлар билан чамбарчас боғлиқ. Масалан: югуриш жараёнида ҳамда сузиш спорт турида агар спортчида вақт туйғусини идрок этиш бўйича ихтитисослашган идрок яхши шаклланган бўлса унинг тактик вазифаларини муваффақиятли ҳал этишига шак шубҳа бўлмайди. Ихтитисослашган идрокнинг мукаммал даражада ривожлантирилиши ва уларнинг номоён бўлишидаги барқарорлик мусобақалар пайтида спортчининг хатти-ҳаракатлари ўзига ишонган ҳолда бажарилишини таъминлайди. Яхши жисмоний тайёргарликка эришилмаган ҳолларда, спортчи тез чарчаб қолади ва унинг оқибатида ихтисослаштирилган идроклар ҳам ўзининг аниқ қиёфасини йўқотади. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling