Психология ва спорт психологияси


Ҳаракат малакаларини шакллантириш жараёни


Download 5.36 Mb.
bet88/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Ҳаракат малакаларини шакллантириш жараёни
Спортда харакат малакаларини шакллантириш жараёни бошидан охиригача онгли жараёндир. Уни ўрганилаётган ҳаракатнинг ҳам сон, ҳам сифат жиҳатидан такомиллаштирилиш жараёни, деб тушуниш лозим бўлади. Малакаларни шакллантириш динамикаси турли сон кўрсаткичларида (сонияларда, метр ва сантиметрларда, килограммларда, йўл қўйилган хатолар сонида ёки уларнинг катталигида ва ҳоказоларда) ифодаланиши ва чизма тарзида тақдим этилиши мумкин. Уларнинг чизма тарзидаги ифодаси “машқнинг эгри чизиғи” деб аталади (А.Ц.Пуни) 28-расм.
Сонга оид кўрсаткичларнинг таҳлили асосида, машқ жараёнида малаканинг шаклланишига оид умумий характеристикага тегишли бир қатор қонуниятлар аниқланди. Улар асосан қуйидагилардан иборат:
1. Малаканинг шаклланиши мобайнида ўсиш секинлашади.

28-расм. Ўқитиш усулига боғлиқ равишда рапира билан нишонга уриш малакасини эгаллаш жараёнидаги машқнинг эгри чизиғи.
2. Малакани шакллантиришдаги муваффақият малакани эгаллаётган шахснинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ. Бу хусусиятлар мазкур жараёнга ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Улар малакани эгаллаётган шахснинг қобилиятлари, характери, ўтмишдаги тажрибаси ва унинг шахсиятига тегишли бошқа қатор жиҳатлари билан чамбарчас боғлиқдир.
3. Малакани шакллантиришда ўқитиш усулига, шунингдек ўқитувчи - мураббийга ҳам боғлиқ.
4. Малакани шакллантириш жараёни сакрашлар тарзида кечади: унда тез ривожланиш даврлари, вақтинча тўхталиб туриш даврлари, (эгри чизиқда улар платони ҳосил қилади) малаканинг ривожланишида базан вақтинчалик пасайиш, ортга чекиниш ҳолатлари ҳам юз бериши мумкин.
Малакани шакллантириш жараёнида вақтинчалик тўхтаб туриш ҳолатлари ҳам кузатилади, шунингдек шундай пайтлар ҳам бўладики, машқнинг эгри чизиғи горизонтал бўлиб боради. Машқнинг эгри чизиғидаги бундай кесимни “плато” деб атайдилар (7-расмга қаранг). Илмий психология (С.Г.Геллерштейн) “платони” малакани эгаллаш жараёнида ҳаракатни бажариш борасидаги янги механизмларни, янги услубларни киритишнинг яширин даври сифатида изоҳлайди.
“Плато” юзага келганда унинг пайдо бўлиш сабабларини излаб топиш лозим, аксарият ҳолларда уларнинг пайдо бўлишига спортчидаги ҳаракатланиш сифатларининг яхши ривожланмаганлиги, техника деталларининг спортчи индивидуал ҳусусиятларига мувофиқ эмаслиги, уларга юкланаётган жисмоний зўриқишларнинг ҳаддан ошиб кетиши ёки аксинча камлиги ва хоказолар сабаб бўлади.
Машқнинг эгри чизиғида нафақат платолар ҳосил бўлади, балки малака ривожланишининг ортга кетишини кўрсатувчи пасайишлар ҳам ифодаланади. Эгри чизиқнинг бундай пасайишлари бир лаҳзалик бўлади, бироқ баъзан улар барқарорлик касб этиши ҳам мумкин.
Эгри чизиқнинг бир лаҳзалик пасайишлари кўплаб сабабларга кўра юз беради, уларга қуйидагиларни киритиш мумкин: ўқувчиларнинг ёмон кайфияти ёки ўзларини нохуш ҳис этишлари, чарчоқ, диққатчанликнинг сусайиши, малака ҳаракатлари тузилишига янги элементни киритилиши. Натижаларнинг бир лаҳзалик пасайиши у қадар хавфли эмас.
Натижаларнинг барқарор пасайиши ҳам юз бериши мумкин. унинг сабаблари - тайёргарлик машқларини тўхтатиб қўйиш, машқни бажаришнинг янги усулларини эгаллаш, бирор бир касалликнинг бошланиши, ҳаддан ташқари ҳолдан тойиш (ўта машқланиш натижасида) ва хоказолар бўлиши мумкин шунинг учун ҳам уларнинг сабаблари аниқлангач зарур чораларни кўрилиши лозим.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling