Психология ва спорт психологияси


Download 5.36 Mb.
bet86/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

НAЗOРAТ СAВOЛЛAР

  1. Спорт мусобақаси ҳақида тушунча.

  2. Мусобақа шароитида спортчиларни психик ҳолатини тавсифланг.

  3. Старт олди ҳолатларига тавсиф беринг.

  4. Спорт кураши жараёнидаги эмоционал – ҳиссий ҳолатларни тавсифлаб беринг.

  5. Спортчини мусобақадан сўнгт психик ҳолатларини айтиб беринг.

  6. Спорт мусобақаси дэганда нимани тушунасиз.

II ҚИСМ
СПОРТЧИНИ БУЛАЖАК МУСОБАҚАЛАРГА ТАЙЁРЛАШ
I-БОБ СПОРТЧИНИНГ ТЕХНИК ЖИХАТДАН ТАЙЁРЛАШНИНГ ПСИХОЛОГИК АСОСЛАРИ
Спортчининг техник тайёргарлиги ва унинг психологик хусусиятлари тўғрисида умумий тушунча
Спортчини техник жиҳатдан тайёрлаш бу спортчини муайян спорт тури хос бўлган ҳаракатларни бажариш усулларини эгаллаши ва уларни такомиллаштиришдан иборат бўлган педагогик жараёндир.
Спорт ҳаракатларининг техник усуллари хар хил спорт турларида турлича психологик тузилишга эга бўлади. Айрим спорт турларида, масалан, гимнастикада бу хатти-ҳаракатлар гарчи уларни бажариш спортчидан жуда катта жисмоний куч ишлатишни талаб этса-да, ўз элементларининг ниҳоятда юқори даражада мувофиқлаштирилганлиги, улардаги уйғунлик ва гўзаллик билан ажралиб туриши, енгил бажарилиши ва ташқи томондан қаралганда ҳеч бир зўриқишларсиз адо этилиши зарур.
Бунда спортчиларнинг диққат-эътибори ўз хатти-ҳаракатларини техник жиҳатдан тўғри бажаришга қаратилади. Бунга эса, улардаги проприоцептив, мускул-ҳаракат ва вестибуляр сезгиларнинг юқори даражадаги ривожлантирилиши натижасида эришилади. Ташқи предметларнинг ўзига хослигини идрок этиш, ўз вақтида ва аниқ равишда уларга нисбатан реакция билдириш гимнастика техникасида II даражали, ёрдамчи ахамиятга эга. (таяниб сакрашда кетма-кет, ёнма-ён брусслардан сакраб тушишда гимнастика ускунасини (снарядини) идрок этиш.)
Яккакурашлар ва спорт ўйинлари каби спорт турларидаги спорт ҳаракатлари техникасининг психологик тузилиши бошқача кўринишга эга. Бу ерда техниканинг энг асосий элементи бўлиб ташқи муҳит билан ўта нозик равишда ўзаро алоқада бўлиш хизмат қилади: техник услублар (рақибни алдаб ўтиш, коптокни ўз шерикларига узатиш, яқин ва узоқ масофадан туриб рақибга зарба бериш ва ҳоказолар) улар ҳали тугалланмаган, шаклланмаган ҳолда ҳам кўп жиҳатдан ташқи муҳит билан боғлиқ бўлади, яъни спортчини ўз вақтида ва аниқ реакция билдиришга мажбур қиладиган қўзғатишларга боғлиқ бўлади. Бундай спорт турларида техниканинг энг муҳим ва асосий психологик элементи ташқи қўзғатувчиларга нисбатан қайтариладиган жавоб реакцияси жараёнлари, уларнинг юқори тезлиги ва аниқлиги ҳисобланади. Шу сабабли ҳам бу спорт турларида спортчининг ҳаракатларини тўғри мувофиқлаштириш ўз-ўзидан эмас, балки спорт курашида юзага келган вазиятлардаги муҳим ўзига хосликлардан огоҳ этувчи қўзғалишлар ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling