Психология ва спорт психологияси


Спортчини мусобақалашувдан кейинги психик ҳолатлар


Download 5.36 Mb.
bet85/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Спортчини мусобақалашувдан кейинги психик ҳолатлар
Бўлиб ўтган мусобақалардан сўнг спортчи ўта мураккаб психологик ҳолатларни бошдан кечиради. Мазкур ҳиссиётларнинг келиб чиқишига кўплаб омиллар таъсир этиб, қуйида улардан айримларини кўриб чиқамиз: а) эришилган натижа, ғалаба ёки мағлубиятдан, унинг ижтимоий аҳамиятидан таъсирланиш; б) кутилмаган натижадан ёки айни мақсад қилиб қўйилган натижага эришилганидан ҳаяжонланиш; натижанинг мазкур спортчининг интилиш даражаларига мос келишидан таъсирланиш; в) ўтказилган мусобақанинг кескинлигидан, ғалабани таъминлаган ёки мағлубият келтирган ўша жангнинг қийин кечганлигидан таъсирланиш; г) шунингдек бу жараёнга - спортчининг шахс сифатидаги фазилатлари, ундаги истиқбол режалари, мазкур режаларнинг эришилган натижаларга мувофиқлиги, унинг иродавий сифатлари, маънавий ва эмоционал барқарорлиги ва ҳоказолар ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
Спорт мусобақалари одатда спортчининг ғалабаси ёки мағлуб бўлиши билан тугайди. Психологик нуқтаи назардан ғалаба – бу муваффақият, мағлубият эса – муваффақиятсизликдир.
Спортда эришилган ғалаба одатда спортчида ижобий эмоционал ҳолатларни ҳосил қилади, яъни:
• спорт курашида ўзининг чиндан ҳам устунлигини ҳис этиш, эришилган натижадан қониқиш;
• ҳаётсеварлик, қувноқлик кайфияти, тетиклик;
• ўз кучига ишонч ҳисси;
• машқларни давом эттириш ва яна мусобақаларда иштирок этиш истаги.
Ғалабага эришилганда пайдо бўладиган ижобий ҳис–туйғулар баъзан ўта ёрқин намоён бўлиб, спортчининг ташқи реакцияларида ҳам сезилиб туради: бундай ҳолларда спортчи ҳаяжонланганидан сакраб юборади, дўстларини қучоқлайди, зеро у жуда катта қувонч ва шодликни, бахтиёрликни бошдан кечиради. Одатда бундай кучли ва ёрқин ҳис – туйғулар, ғалаба чиндан ҳам жуда оғир жангда қўлга киритилса, бунинг учун спортчи жуда кучли ва ўзига муносиб рақиб билан беллашса намоён бўлади. Бироқ, жангнинг шиддати ҳаддан ташқари оғир кечган бўлса, спортчи ўз туйғуларини бирдан намойиш этмаслиги ҳам мумкин. Бунинг учун унга маълум муддат керак бўлади. Бу вақт ичида у бироз дам олади, бўлиб ўтган воқеаларни идрок этади, шундан сўнггина у ғалаба натижасини чиндан ҳис эта оладиган психик ҳолатга кириши мумкин.
Ғалаба баъзан спортчида салбий ҳис туйғуларни ҳам пайдо қилиши мумкин, масалан:
• манманлик, ўз спорт имкониятларини юқори баҳолаш;
• ўз-ўзига ортиқча ишониш;
• бундан кейинги машғулотларга лоқайдлик, эътиборсизлик билан муносабатда бўлиш. Шунинг учун ҳам мусобақада ғалаба қўлга киритилгандан сўнг, спортчи ўз мураббийси билан бирга, фурсатни бой бермай, ўз вақтида келгуси ишларни амалга ошириш режаларини тузиб олиши лозим.
Мусобақада мағлуб бўлиш ҳам спортчига икки хил, яъни ижобий ва салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бунда аксарият ҳолларда қуйидаги эмоционал ҳолатлар кузатилади:
• руҳий сиқилиш ҳолати, ўз кучига ишонмаслик, омади келган дўстларидан хафа бўлиш ва уларга ҳасад билан қараш;
• апатия ҳисси, ҳамма нарсадан кўнгил совуши, бефарқлик, спортга бўлган қизиқишнинг сўниши, ҳатто машғулотларга ҳам қатнашмай қўйиш;
Аммо шуни ҳам унутмаслик керакки, рақибга бир марта ҳисобни бой бериш, бу ҳали тамоман мағлуб дэгани эмас, агар рақиб чиндан ҳам кучли бўлса, ўзининг тайёргарлиги, маҳорати билан сиздан анча устун бўлса, у билан имкон қадар олишиб, унга “шараф билан” ютқазиш ҳам мумкин. Бундай ҳолларда мағлубият ҳам ўзига хос спорт ғалабаси сифатида талқин этилиб, шунга мувофиқ қониқарли ҳиссиётлар билан кечади.
Шу боисдан, баъзан мағлубият ҳам спортчида фаол ҳис-туйғуларни келтириб чиқариши, унда ўз хатоларини бартараф этиш, спорт маҳоратини ошириш ва шундай қилиб, келгуси мусобақаларда ғалабани қўлга киритиш истагини пайдо қилиши мумкин.
Мағлубиятга учраганда спортчига таскин беришнинг энг яхши йўли у йўл қўйган хато ва камчиликларни онгли равишда таҳлил этиш (албатта, буни спортчи бирор фурсат дам олгандан кейин амалга ошириш лозим), келгуси мусобақалар учун фаол машғулотларни бошлаб юбориш ҳисобланади.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling