Психология ва спорт психологияси
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ихтисослаштирилган идрокларнинг психологик хусусиятлари
Планкани ҳис қилиш – лангарчўп билан ва югуриб келиб баландликка сакровчи спортчиларга хосдир, ушбу идрок тури кўриш ва мушак-ҳаракат таҳлилаторларининг фаолиятига асосланади. Бунда спортчи ўз танасининг ҳаводаги ҳолати ва ҳаракатини ҳис қилади, устунларни ва унга ўрнатилган планкани, улар устидан сакраб ўтишдан бир неча сония олдин кўриш орқали идрок этади. Ушбу идрок турини Н.Т.Озолин жуда ифодали қилиб тасвирлайди: “Учиш пайтида ва планкага яқинлашганда ўз ҳаракатининг тезлигини ҳис этиш, ўтиладиган йўлни тасаввур этиш билан боғлиқ равишда сакровчига, у бироз кейинроқ бажариши керак бўладиган ҳаракатларни (ўзининг бой тажрибаси асосида) олдиндан чамалашга имконият беради. Шунинг учун ҳам у ҳали планкани кўрмай турибоқ, планкадан ўтиб олиш учун энг қулай ҳолатни танлай билади, бамисоли “ҳаёлан уни кўриб туради”.
Ихтисослаштирилган идрокларнинг психологик хусусиятлари Ихтисослаштирилган идрок бу ўзига хос мураккаб ва комплекс идрокдир. Унинг шаклланиши узоқ вақт давом этади, жумладан, мазкур китоб муаллифининг илмий тадқиқотларига кўра, ҳатто терма жамоа азъоларида ҳам, масалан қиличбозларда “масофани ҳис этиш” туйғуси 4-5 йиллик машғулотлардан сўнг ҳосил бўлади, велосипедчиларда эса “вақтни ҳис қилиш” туйғуси 3-6 йилда шаклланади (М.А.Турсунова). Ушбу идроклар шаклланишининг бундай узоқ муддатга чўзилиши икки сабаб билан изоҳланади. Бир томондан уларнинг мураккаблиги бунга сабаб бўлса, иккинчи томондан мураббийларнинг ушбу ўта муҳим психик функцияни ривожлантиришга мақсадли равишда таъсир этмаслигидир. Бу ҳолат эҳтимол, уларнинг намоён бўлиш белгилари етарли даражада ишлаб чиқилмаганлиги туфайли уларни объектив назорат қилиш йўқлиги билан изоҳланади. А.Ц.Пуни ҳам ўз тадқиқотлари натижасида шуни таъкидлаган. Унинг ёзишича, мазкур идрокнинг ривожланишига таъсир кўрсатиш учун биринчи навбатда уларнинг содир бўлиш механизимини яхши билиш керак бўлади, шу сабабли ҳам ихтисослашган идрокларнинг алоҳида спорт турлари учун ҳос бўлган механизмларини ойдинлаштириш, аниқлаштириш учун тажриба тадқиқотларининг натижаларига эҳтиёж сезилади. Ихтисослашган идрокни тадқиқ этишга бағишланган тажриба тадқиқотлари сифатида Б.М.Шченин, Ю.Б.Никифоров, З.Г.Гаппаровларнинг илмий ишларини келтириш мумкин. Б.М.Шченин айрим масофаларни босиб ўтган чанғичи- ларнинг мазкур масофани босиб ўтиш вақтларини секундомер орқали қайд этиб (объектив вақтни), уларни спортчилар томонидан идрок этилган вақт билан (субъектив вақт) қиёслаб юқори малакали спортчиларда бу иккала вақт ўртасидаги фарқ у қадар катта эмаслигини аниқлаган. Бу иккала кўрсаткичлар ўртасидаги статистик фарқ сезиларли эмас. Бошловчи спортчиларда ушбу маълумотлар ўртасидаги фарқ анча сезиларли бўлиб, бунинг сабаби аксарият ҳолларда вақтни кўп баҳолаш ёки кам баҳолаш билан изоҳланади. Қўлга киритилган натижалар спортчи томонидан босиб ўтилган йўл учун кэтган вақтни аниқ идрок этилиши “вақтни ҳис этиш”нинг белгиларидан бири эканлиги тўғрисида ҳулоса чиқариш имкониятини беради. Аниқланган ушбу факт мазкур белгини, нафақат чанғичиларда, балки барча цикллик спорт турлари иштирокчиларида ҳам “вақтни ҳис этишни” ривожланиши даражасини назорат қилишда қўллаш имкониятини беради. Шунингдек Б.М.Шченин томонидан тажрибалар жараёнида чанғичиларнинг “вақтни ҳис этиш”ига бошқа бир қатор омиллар ҳам таъсир этишини аниқлаган, жумладан: спортчининг тайёргарлик даражаси, қорнинг сифати, об-ҳаво шароитлари ва хоказоларни тилга олиш мумкин. “Вақтни ҳис этиш”нинг бошқа бир белгиси сузувчиларни ўрганиш жараёнида аниқланган бу борада тадқиқотчи қуйидаги услубдан фойдаланган: сузувчи беш маротаба 100 метрлик масофани сузиб ўтган • Ўзи учун қулай суръатда; • Қулай суръатдан бир оз секинроқ; • Қулай суръатдан бироз тезроқ; • Энг юқори суръат билан; • Дастлабки қулай суръат билан. Олинган натижаларни таҳлил қилиш шуни кўрсатдики юқори малакали спортчида дастлабки қулай сузиб ўтиш билан, 5 –чи бор сузиб ўтиш ўртасида сезиларли статистик фарқ йўқ, бошловчи спортчиларда эса ушбу иккала кўрсаткич ўртасида жуда катта фарқ кўзга ташланади. Бу шундан далолат берадики, юқори малакали спортчида узоқ йиллик машғулотлар жараёнида қулай сузиш суръати шаклланиб, бу унинг учун турли масофаларга сузиш чоғида вақтни ҳис этиш учун “ички таянч”, яъни мўлжал бўлиб хизмат қилади. Бунинг исботи сифатида, юқори малакали спортчининг биринчи қулай ҳамда ундан тезроқ ёки ундан сал секинроқ сузиб ўтиш кўрсаткичилари ўртасидаги фарқ у қадар сезиларли эмаслиги, бошловчи спортчиларда эса бу кўрсаткичлар оралиғидаги тафовут жудаям катта эканлигини айтиш мумкин. Бошқача сўз билан айтганда, бошловчи спортчилар, етарли даражада қулай сузиш суръатини шакллантирмаганликлари сабабли, бироз тезроқ ёки бироз секинроқ сузиб ўтиш жараёнида юқори малакали спортчилардан фарқли ўлароқ, ўта эҳтиёткорлик қиламан деб жуда катта фарқ билан сузиб ўтадилар. Бокс ва қиличбозликда масофани ҳис этиш маҳсус ишлаб чиқилган услублар асосида амалга оширилади. Ю.Б.Никифоров ўзиниг боксчиларда олиб борган “ораликни ҳис этиш” бўйича тадқиқотларида чизғич ва рейкадан фойдаланган. Бунда тажрибада иштирок этаётган спортчи чизғичли рейкага ўз масофасига яқинлашиши керак бўлади. Шундан сўнг, у кўзларини юмиб қўлларини чўзади. Спортчининг муштидан чизғич бўйлаб унинг шахсий масофасининг аниқлиги сантиметрларда ўлчанади. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ушбу усул бўйича юқори малакали спортчилар бошловчи спортчиларга нисбатан чизғичли рейкагача бўлган ўз масофаларини аниқроқ топганлар. Уларнинг ўртача хатолари, бошловчи спортчиларникига нисбатан 2,4 маротаба камроқ бўлган. Ҳудди шундай қонуният ҳаракатдаги нишон (осиб қўйилган боксчилар қопи)гача бўлган масофани идрок этишда ҳам аниқланди, бунда тажрибага жалб этилган спортчилар қоп ҳаракатланиб турганда унгача бўлган ўз масофаларини топишлари керак эди. Тадқиқотлар натижасида боксчиларнинг харакатсиз ва ҳаракатдаги нишонларгача бўлган масофани топиш бўйича идроклари ўртасида бевосита алоқадорлик мавжудлиги аниқланди. Бундан шу нарса келиб чиқадики, қўлга киритилган маълумотлар боксчилардаги “оралиқни ҳис этиш”нинг белгиларидан бири ҳисобланиб, улардан спортчиларда мазкур психик сифатнинг ривожланиш даражасини назорат қилишда фойдаланиш мумкин. Қиличбозларда ҳам табиий эксперимент ўтказилган бўлиб, уларда махсус тайёрланган ускуна ёрдамида спорт усталари бошловчи спортчиларга нисбатан манёврларни амалга ошириш жараёнида ўзлари учун одатий бўлган масофани 2,4 маротаба аниқроқ топа оладилар. Олинган маълумотларнинг психологик механизмини аниқлаш мақсадида иккинчи, модел эксперименти ўтказилди. Бунда экспериментга жалб этилган спортчига иккита масофани эсда сақлаб қолиш тавсия этилди биринчисини уларнинг ўзлари танлади, иккинчисини эса тажриба ўтказувчи тавсия этди. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, спорт усталари ўз масофаларини анча аниқлик билан қайта топдилар, текширувчилар томонидан тавсия этилган масофани эса бироз хатолар билан аниқладилар. Бошловчи спортчиларда эса, ўз масофаларини топишда ҳам, текширувчи томонидан белгиланган масофани топишда ҳам йўл қўйилган хатолар диапазони жуда юқори бўлди. Аксарият ҳолларда бошловчи қиличбозлар тавсия этилган масофани ҳам, ўз масофаларини ҳам йўқотиб қўйдилар. Қўлга киритилган натижалар шундан далолат берадики, юқори малакали спортчиларда узоқ давом этадиган машғулотлар жараёнида ўз масофаларининг “эталонлари” шаклланади. Ушбу эталонларнинг мавжудлиги қиличбозлик йўлакчасида манёвр қилиш жараёнида яратиладиган масофа билан ўз масофаларини қиёслаш орқали жанг пайтида масофани тез аниқлаш учун ёрдам беради. Яна шу нарса аниқланганки қиличбозларда масофани ҳис қилиш изчил равишда ўтказиладиган тайёргарлик машқлари таъсири остида ўзгариб боради. Шунингдек, у спортчининг ҳолатига, унинг жангни олиб боришдаги индивидуал услубига ҳам боғлиқ бўлади. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, тайёргарлик машқларининг дастлабки босқичида бошловчи қиличбозларда махсус машқлар ёрдамида одатий масофани шакллантиришга интилиш уларнинг манёврлар қилиш жараёнида ўз масофаларини фарқлай олиш қобилиятини яхшилайди. Қолаверса одатий масофани шакллантириш нафақат масофаларни аниқ фарқлашга балки, йўл қўйиладиган хатоларга ҳам таъсир кўрсатади, яъни спортчиларда “оралиқни ҳис қилиш”нинг барқарорлиги яхшиланади ва улардаги фазода ўз хатти-ҳаракатларни аниқ ҳисоблай билиш қобилияти такомиллашади. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling