Психологиянинг предмети


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/131
Sana11.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1698984
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   131
Bog'liq
умумий психология маруза матни

 
Эстетик ҳислар ҳам юксак аҳлоқий ҳислардан ҳисобланади. Эстетик 
ҳис деганда биз гўзалликни идрок қилиш, гўзалликдан завқланиш ва 
гўзаллик яратишга интилишни тушунамиз. Эстетик ҳиссиёт ҳамма одамларга 
хос бўлган ҳиссиётдир. Атрофдаги табиат манзаралари эстетик 
ҳиссиётларимизнинг биринчи манбаи ҳисобланади. Масалан, баҳор 
фаслидаги тоғ манзаралари яйловларда қўй ва қўзичоқларнинг ўтлаб 
юришлари, баланд қорли қояларни узоқлардан мағрур туришлари одамда 
эстетик лаззатланиш ҳиссини туғдиради ёки худди денгиздек кўз 


илғамайдиган кўм-кўк пахтазорлар узоқларда чиройли бўлиб кўриниб турган 
дала тепаликлари одамда қандайдир кўтаринки руҳ туғдиради.
Одамлар ҳаётнинг турли фактларига ва улaрнинг санъатини акс 
эттиришига қандайдир гўзаллик ёки хунуклик фожиали ёки кулгули, 
олийжаноблик ва разиллик, нозик ёки дағал ҳодисалар сифатида муносабатда 
бўладилар. Бу ҳислар тегишли баҳоларда эстетик дидларда намоён бўлади ва 
ўзига хос бадиий лаззатланиш ҳолатида кечирилади.
Эстетик ҳиссиётларнинг манбалари жуда кўп ва хилма-хилдир. 
Масалан, табиат манзараларидан лаззатланишдан ташқари тасвирий санъат 
асарлари, бадиий-адабий асарлар, музика ва хайкалтарошлик, архитектура ва 
меъморчилик ишлари ҳам одамда эстетик ҳисни туғдиради. Бундан ташқари 
одамларнинг ўзаро бир-бирлари билан бўлган муносабат ва муомалалари ҳам 
эстетик ҳиссиётларнинг манбалари бўла олади. Одамнинг кийиниши, 
уйининг тутиши, қандай жиҳозланиш, бошқалар билан муомаласи ҳам 
эстетик ҳисларимизнинг манбаи бўла олади. Масалан; дағал гаплашадиган 
кишидан одам нафратланади, аксинча муомалали, гапни ўринли ва 
маданиятли қилиб гапирадиган кишидан одам завқланади. Шундай 
одамларга тақлид қилгиси келади. Умуман одамнинг эстетик ҳиссиётлари 
кўп манбаларга эга бўлган мураккаб ҳиссиётлардандир.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling