Психологиянинг предмети


Ўзбекистон психологлари тадқиқотларида мотив ва


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/131
Sana11.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1698984
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   131
Bog'liq
умумий психология маруза матни

Ўзбекистон психологлари тадқиқотларида мотив ва
мотивация муаммоси 
Ўқув фаолияти мотивацияси муаммоси ҳамдўстлик давлатлари қатори 
республикамизда ҳам илмий тадқиқот олиб бораётган олимлар томонидан 
кенг миқёсда ўрганиб келинмоқда. Жумладан, кейинги йилларда мазкур 
илмий муаммоларнинг турли жабҳаларига нисбатан қизиқиш янада кучайиб 
бормоқда. Бунга яққол мисол сифатида республикамиз миқёсида ушбу 
муаммо юзасидан тадқиқот ишларини олиб бораётган таниқли психолог 
олимларни таъкидлаб ўтиш жоиздир. Булар сирасига республикамизда 
психология фанининг ривожланишига амалий ва назарий ҳиссасини қўшиб 
келаётган М.Г.Давлетшин раҳбарлигидаги унинг шогирдлари А.Қ.Саитова, 
Ф.И.Ҳайдаровлар ҳамда Э.Ғ.Ғозиев ва Э.З.Усмонова, В.А.Токарева, 
А.А.Файзуллаев, Р.Асомова, У.Жумаев ва бошқаларнинг ушбу муаммо 
юзасидан олиб борган тадқиқотларини киритишимиз мумкин.
Кейинги ўн йилликлар мобайнида М.Г.Давлетшин раҳбарлигида ушбу 
муаммо янгича илмий асосда талқин қилиниб, кенг кўламда ўрганилмоқда. 
М.Г.Давлетшиннинг фикрларига кўра, Ўзбекистон келажаги бўлган ёшлар 
ҳар хил соҳанинг мазмунига онгли равишда ёндашуви орқали, уларни 
мумкин қадар эртароқ, тўғри ва оқилона тасаввур қилади. М.Г.Давлетшин 


концепциясидан келиб чиққан ҳолда олиб борилган тадқиқотлардан бири 
А.Қ.Саитованинг «Ўсмир ёшидаги ўқувчиларнинг ўқув мотивларини ва 
қадриятларини ўрганишга» бағишланган ишдир. Бу ишда муаллиф ўсмир 
ёшининг хусусиятларига таянган ҳолда бир қатор хулосаларга келган. 
Хусусан тадқиқотчи фикрига кўра, ўсмирлар ўқув фаолиятида потенциал 
ҳисобланган мотив ўз-ўзини намоён қилиш мотивидир; ўқув фаолияти ўсмир 
ўқувчиларда ўз-ўзини такомиллаштиришга, бу эса ўқув фаолияти билан 
боғлиқдир. Муаллиф томонидан олиб борилган илмий изланишларда 
шахсдаги қадриятлар йўналганлигининг ўқув фаолиятга боғлиқлиги 
масалалари тадқиқ қилинади.
В.А.Токареванинг «Кичик мактаб ёшидаги болаларнинг ижтимоий 
бурчга нисбатан шаклланиш психологиясига» бағишланган тадқиқотларида 
ўқувчилар ўқув фаолияти мотивларини ўрганиш борасида олиб борилган 
тадқиқотларда ва изланишларида бурч мотивини шаклланишига жамиятнинг 
таъсирини ўрганиш муҳим саналиши кўрсатиб ўтилади 
Э.Э. Ғозиев тадқиқотларида ўсмир ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини 
бошқариш хусусиятлари ўқув фаолиятини режалаштириш, ўз-ўзини назорат 
қилиш, ўз-ўзини баҳолаш жараёнлари ҳақида мулоҳаза юритилади. 
Тадқиқотчи ўқув фаолиятини бошқаришнинг диагностик методини ишлаб 
чиқиб, психология фанининг кам ўрганилган соҳаларидан бири бўлган ўқиш 
фаолиятини бошқариш муаммосининг назарий ва амалий, эмпирик 
томонларини ёритиб беради. Шунингдек, мазкур тадқиқотларда ўқиш ва 
ўқитиш жараёни учун тавсиянома ишлаб чиқилган, ўз-ўзини англаш 
босқичлари тўғрисида маълумот берилган. 
А.А.Файзуллаев илмий тадқиқотларида шахснинг мотивацион ўз-
ўзини бошқаришнинг турли-туман омиллари ҳам кўриб чиқилган. 
Аниқланган бу омиллар шахс мотивациясининг хусусиятларига мотивацион 
бошқаришнинг амалга ошириш усуллари ва натижаларига тегишлидир. 
Бундан 
ташқари 
мотивацион 
тузилмаларнинг 
шахс 
томонидан 
объективлаштириш ва ўз мотивациясини бошқаришдаги турли психологик 
стратегия ва усуллари масалалари ҳам аниқлаб берилган. Шахснинг ҳаёт
фаолиятида мотивацион ўз-ўзини бошқаришнинг бошқа бир қатор соҳалари 
ҳам ўрганилган.
Э.З.Усмонованинг илмий тадқиқотида ўқувчиларнинг ўқув фаолияти 
жараёнидаги қарама-қаршилик, мотивация, ижод ва шахс муаммолари 
ўрганилган. Тадқиқот давомида икки асосий мотивация тоифасининг 
муносиблигини тушуниш муҳим бўлган, муваффақиятга эришиш 
мотивациясини одамда ташқи мотивацияга киритилади. 
Ф.И.Ҳайдаровнинг «Қишлоқ 
мактаби 
ўқувчиларида 
ўқиш 
мотивларининг шаклланиши» номли илмий изланишларида ўқув мотивлари 
уларнинг хусусиятлари, ўқитиш жараёнида ижобий ва салбий мотивларнинг 
таъсири кенг қамровда ўрганилган. Шунингдек, муаллиф ўқувчиларнинг ёш 
хусусиятларига боғлиқ ҳолда ўқиш мотивларини намоён бўлишининг 
регионал тафовутларни ўрганишга асосий эътиборни қаратган. Муаллифнинг 
ишларига назар ташлар эканмиз, ўқиш мотивларини бир қатор туркумларга 


ажратгани, яъни обрўга интилиш, касбга қизиқиш, муваффақиятга эришиш 
ва бошқаларни юзага келишига таъсир кўрсатувчи объектив, субъектив 
омилларни, шунингдек ривожланиш механизмларини ишлаб чиққанлигини 
кўрамиз. Бу эса таълим фаолиятида ўқувчига самарали ёндашиш мезони 
ҳисобланади.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling