Психологиянинг предмети


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/131
Sana11.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1698984
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   131
Bog'liq
умумий психология маруза матни

 
Ироданинг ахлоқийлиги ҳаёт ва фаолиятда ирода кучи, унинг 
мустақиллигига ижобий ёки салбий баҳо берганда қандай тўсқинлик ва 
қийинчиликлар бартараф қилинганлигини назарда тутиш билангина 
чекланиб қолмай, асосан кишининг ахлоқий қиёфаси иродавий ҳаракатларда 
қанчалик ифодаланиши, бирон одамнинг иродаси нақадар ахлоқий эканлиги 
ҳам назарда тутилади.
Ироданинг аҳлоқийлиги деганда одатда киши ўз олдига қандай 
мақсадлар қўйилиши, бу мақсадларга қандай воситалар билан эришиши, 
иродавий интилишлар (хоҳишлар) қандай майллар туфайли келиб чиқиши ва 
маълум бир қарорга келишида қандай тамойилларга амал қилишни назарда 
тутамиз. 
Иродавий ҳаракатларда кишининг ахлоқий хислатлари намоён бўлса, 
ирода кучи ижобий аҳамиятга эга деб ҳисоблаймиз. Иккинчидан, 
кишиларнинг ахлоқий ҳисларлари ҳақида фикр юритилганда айтилган 
сўзларни эмас, балки уларнинг маънавий қиёфасини кўрсатадиган иродавий 
ҳаракатларни назарда тутамиз. Шунинг учун кучли ироданинг мардлик
ўзини тута билиш, сабот-матонат, чидам ва жасурлик каби хусусиятлари 
ироданинг ахлоқий сифатлари деб ҳисоблаймиз.
Киши бирор қарорга келишда ўз қарори ва ҳаракатлари учун ахлоқий 
масъулият сезса, унинг иродаси ахлоқий ҳисобланади.
Кишининг чинакам ахлоқийлиги маънавий қиёфаси, сўзида ва 
муҳокамаларида эмас, балки фаолиятида, ишида ва асосан меҳнатда, яъни 
меҳнатга ва ишнинг ўзига меҳр қўйишида намоён бўлади.
Ўзининг интилиш (майлларида), қарор ва ҳаракатларида ҳар доим 
аҳлоқ тамойилларига амал қиладиган кишиларни ахлоқли кишилар деб 
атаймиз.
МОТИВАЦИЯ 
Мотив ва мотивация тушунчасининг мазмуни 
Гарчанд психологик адабиётларда айниқса ёш ва педагогик 
психологияга оид манбаларда мотив ва мотивация масаласи кўп бора 
кўтарилган бўлса-да, батафсил ёритилмаган. Масалан, айрим психологлар 
мактабгача ёшда айрим тарқоқ ситуацион майллар маълум мотивлар 
тизимларига айланиб боришини қайд этадилар. Бироқ бу фикр атрофлича 
чуқурроқ ўрганилмаган. Шунга мувофиқ адабиётларда психологлар 


томонидан олиб борилган тадқиқотлар асосида мотив ва мотивация 
тушунчаси турлича талқин қилинган. 
Энг кенг тарқалган таърифларга кўра, мотив – бу кишини фаолиятга 
ундовчи куч, сабаб ёки эҳтиёжлар йиғиндисидан иборатдир. 
Мотив тушунчасига олимлар томонидан қуйидагича таъриф берилади: 
А.Маслоунинг фикрича, мотив бу эҳтиёжлар йиғиндисидир. 
С.Л.Рубинштейннинг таъкидлашича, мотив бу эҳтиёжнинг ҳис 
қилиниши ва қондирилиши. 
С.Л Рубинштейн. «Мотивация – бу психика орқали амалга ошувчи 
детерминациядир».
А.Н.Леонтьев – мотивни инсон фаолиятига йўналган аниқ эҳтиёжлар 
ва уни қўзғатадиган воқелик деб ҳисоблайди. 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling