Психологиянинг предмети


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/131
Sana11.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1698984
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   131
Bog'liq
умумий психология маруза матни

Диққат турлари 
Одам айрим нарсаларга ўз диққатини онгли равишда ўзи ҳоҳлаб 
қаратса, бошқа бир нарсалар диққатни беихтиёр яъни бизнинг ҳоҳишимиздан 
ташқари жалб қилади. Одам психик фаолиятининг муайян объектга 
йўналтирилиши ва тўпланишида ифодаланадиган диққат қуйидаги турларга 
бўлинади. 
Диққат турларида инсонда юзага келадиган ҳолатлар қуйидаги 
жадвалда акс эттирилган. 
Ихтиёрсиз диққат деб тўсатдан таъсир қилган бирор сабаб туфайли 
бизнинг ҳоҳишимиздан ташқари ҳосил бўладиган диққатга айтилади. 
Одамнинг кўз ўнгида пайдо бўладиган жуда ёрқин рангли нарсалар
ўзининг ташқи кўриниши жиҳатидан одатдаги нарсалардан кескин фарқ 
қилувчи предметлар, тўсатдан пайдо бўлган қаттиқ товуш, бирор нарсанинг 
кескин ҳаракати ва шу кабилар ихтиёрсиз диққатни юзага келтирувчи 
сабаблар бўлиши мумкин. Масалан, ҳикоя ўқиш машғулоти пайтида тўсатдан 
учиб ўтган реактив самолётнинг қаттиқ ва баҳайбат товуши ҳамманинг 
диққатини беихтиёр ўзига жалб қилади. 
Ихтиёрсиз диққат одамнинг ҳар турли эҳтиёжлари ва қизиқиши билан 
бевосита боғлиқ бўлган диққатдир. Шунинг учун ҳам айни чоғдаги 
эҳтиёжларимиз, қизиқишларимиз билан боғлиқ бўлган нарсаларнинг таъсири 
ихтиёрсиз диққатга сабаб бўлади. Масалан, эркин ўйин пайтида залдан 
эшитиб қолган болани қизиқтирган мусиқа овози унинг диққатини ўйиндан 
дарҳол ўзига жалб қилиб олади. 
Ихтиёрсиз диққатнинг нерв-физиологик асосини ориентировка ёки бу 
нима? рефлекси ташкил қилади. Чунки теварак-атрофимиздаги нарсаларнинг 
салгина ўзгариши бизда дарҳол ориентировка рефлексини юзага келтиради. 


Бошқача қилиб айтганда, «нима гап» деган маънода атрофимизга разм сола 
бошлаймиз.
Ихтиёрий диққат деб, олдиндан белгиланган қатъий бир мақсад 
асосида ва онгли равишда диққатимизни маълум бир нарса ва ҳодисаларга 
қаратишимизга айтилади.
Одамнинг кўпчилик фаолиятлари асосан ихтиёрий диққатнинг 
иштироки билан амалга оширилади. Шунинг учун барча фаолият турларида, 
яъни ўқиш, ўйин ва меҳнат фаолиятларида ихтиёрий диққатнинг роли жуда 
каттадир. Ихтиёрий диққат ихтиёрсиз диққатга нисбатан узоқ вақт 
мобайнида давом этадиган диққат тури бўлиб, у зўр беришликни, яъни 
иродавий куч сарф қилишликни талаб этади.
Ихтиёрий диққатнинг нерв физиологик асосида мия ярим 
шарларининг пўстида вужудга келадиган оптимал қўзғалиш манбаи билан 
иккинчи сигналлар системасининг фаолияти ётади. Ихтиёрий диққатнинг 
юзага келишида нутқнинг роли ғоят каттадир. Чунки кўпчилик ҳолларда ҳоҳ 
таълим жараёнида бўлсин, ҳоҳ меҳнат жараёнида бўлсин нутқ орқали турли 
вазифалар қўйиш билан ихтиёрий диққат ишга солинади.
Шуни айтиш лозимки, ихтиёрий диққат ҳар доим ихтиёрсиз диққат 
билан алмашиниб туради. Ихтиёрий диққат вақтида одам тез чарчайди, 
чунки ихтиёрий диққат одамдан ҳамма вақт ирода кучини сарфлашни талаб 
этади. Ирода кучини сарфлаш орқали, яъни одам ўзини мажбур қилиш 
орқали диққатни сафарбар қилиши одамни чарчатади. Ихтиёрсиз диққатда 
эса ҳеч қандай ирода кучини ишга солиш талаб этилмайди. Шунинг учун 
ихтиёрсиз диққатда одам чарчамайди. Ана шу жиҳатдан олганда таълим ва 
меҳнат жараёнида ихтиёрий диққатнинг вақти-вақти билан ихтиёрсиз 
диққатга ўтиб туриши яхши бўлади.
Ихтиёрий ва ихтиёрсиз диққатдан ташқари унинг яна бир алоҳида 
турини ихтиёрийдан сўнгги диққатни кўрсатиб ўтиш мумкин. Бу тушунча 
психологияга Н.Ф.Добринин томонидан киритилган.
Агар мақсадга қаратилган фаолиятда шахс учун диққатнинг ихтиёрий 
тўпланганидаги каби фақат фаолият натижаси эмас, балки унинг мазмуни ва 
жараённинг ўзи қизиқарли ва аҳамиятли бўлса ихтиёрийдан сўнгги диққат 
деб тушуниш мумкин. Бу ҳолда фаолият кишини шу қадар қизиқтириб 
юборадики, у диққатни объектга қаратиш учун сезиларли иродавий куч-
ғайрат сарфламаса ҳам бўлаверади. Шундай қилиб, ихтиёрийдан сўнгги 
диққат ихтиёрий диққатдан кейин намоён бўлган ҳолда шунинг ўзидангина 
иборат деб ҳисоблаш мумкин эмас. Масалан, юқори синф ўқувчиси 
имтиҳонга тайёрланаётиб қийин китобни қисқача мазмунини ёзиб чиқар 
экан, олдинига ўзини диққат-эътиборли бўлишга, чалғимасликка мажбур 
қилади. Лекин кейинчалик у ишга шундай қизиқиб кетадики, оқибатда уни 
китобдан чалғитиш қийин бўлади. Даставвал иродавий куч-ғайратлар 
мададига таянган диққат ихтиёрийдан сўнгги диққатга айланади. 
Ихтиёрийдан сўнгги диққат бирор нарсага узоқ вақт давомида жуда ҳам 
барқарор қаратилиши билан белгиланади, кўпроқ юқори даражадаги жадал ва 


унумли ақлий фаолиятнинг барча турдаги меҳнатнинг юксак унумдорлигини 
асосли равишда ана шундай диққат тури билан боғлиқ деб ҳисоблайдилар. 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling