Психологиянинг предмети


Сезгиларнинг нерв – физиологик асослари


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/131
Sana11.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1698984
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   131
Bog'liq
умумий психология маруза матни

Сезгиларнинг нерв – физиологик асослари 
Маълумки, сезгилар фақатгина ташқи таъсирлар натижасида ҳосил 
бўлмай, балки организмнинг ички ҳолатида ҳам амалга оширилади. Сезги 
нерв тизимининг у ёки бу қўзғатувчидан таъсирланувчи реакциялари тарзида 
ҳосил бўлади ва ҳар қандай психик ҳодиса каби рефлекторлик хусусиятига 
эгадир. Сезгиларнинг нерв – физиологик асосини қўзғатувчининг ўзига айнан 
ўхшайдиган анализаторга таъсири натижасида ҳосил бўладиган нерв 
жараёни ташкил қилади. Шунингдек, сезгиларнинг нерв физиологик асосини 
ўрганишда И.П.Павлов таъбири билан айтганда анализатор аппарати ташкил 
этади. 
Анализатор – ташқи ва ички муҳитдан келадиган таъсиротларни 
қабул қилиб олиб, физиологик жараён бўлган қўзғалишни психик жараёнга, 
яъни сезгиларга айлантирувчи нерв механизмлари тизими. Анализатор 
аппарати 3 қисмдан ташкил топган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: 
Ø
периферик (рецептор) – ташқи қувватни нерв жараёнига ўтказадиган 
махсус трансформатор қисми; 
Ø
анализаторнинг периферик бўлимининг марказий анализатор билан 
боғлайдиган йўлларни очадиган афферент (марказга интилувчи) ва 
эфферент (марказдан қочувчи) нервлар; 
Ø
анализаторнинг периферик бўлимларидан келадиган нерв сигналларининг 
қайта ишланиши содир бўладиган қобиқ ости ва қобиқ бўлимлари. 


Анализаторнинг қобиқ бўлимида рецептор ҳужайраларининг асосий 
қисми жамланган ўзак, яъни марказий қисм ва қобиқнинг турли жойларида 
маълум миқдорда мавжуд тарқоқ ҳужайра қисмларидан таркиб топган 
ташқи қисм бўлади. Анализаторнинг ўзак қисмида рецептордан марказга 
интилувчи нервлар жойлашган бўлиб, кўплаб ҳужайралардан иборат. 
Мазкур анализаторнинг периферик, яъни тарқалиб кетган қисмлари бошқа 
анализаторларнинг ўзаклари билан ёндош соҳаларига киради ва алоҳида 
нарсаларни излаш жараёнида бутун бош мия қобиғининг катта қисми 
иштирок этишига эришилади. Анализаторнинг ўзаги анализ ва синтез 
қилиш функциясини бажаради, масалан, товушларнинг баландлиги. 
Тарқоқ қисмлар дағал анализ функцияларни, масалан мусиқий оҳанг 
ва товушларни фарқлаш билан боғлиқ бўлади.
Анализатор нерв жараёнларининг ёхуд рефлектор ёйининг бутун йўли 
манбаси ва энг муҳим қисмини ташкил этади. Рефлектор ёйи рецептордан 
таъсиротни мияга олиб борувчи нерв йўллари ва эффектордан таркиб 
топгандир. Рефлектор ёйи элементларнинг ўзаро муносабати мураккаб 
организмнинг теварак–атрофдаги оламда тўғри мўлжал олишнинг 
организмнинг яшаш шароитларига мувофиқ тарздаги фаолиятининг негизини 
таъминлайди.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling