Психологиянинг предмети


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/131
Sana11.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1698984
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   131
Bog'liq
умумий психология маруза матни

бўлиниши деганда биз айни бир вақтда диққатимизни икки ёки уч нарсага 
қаратишимизга айтамиз. Агар диққатимиз битта нарсага қаратилган бўлса, 
яъни диққатимиз битта нарса устида тўпланган бўлса, уни концентра-
циялашган (тўпланган) диққат деб юритилади. Бунинг аксинча агар 
диққатимиз айни бир вақтда бир неча нарсага қаратилган бўлса, буни 
бўлинган, диққат деб юритилади. 
Шуни таъкидлаш лозимки, аслини олганда диққатнинг айни бир чоғда 
икки ёки ундан ортиқ нарсага қаратилиши, яъни бир неча нарсаларга 
бўлиниши амалий жиҳатдан мумкин эмас. Шунинг учун диққатнинг 
бўлиниши, яъни айни бир вақтда икки ёки уч нарсага бирданига қаратилиши 
ўз моҳияти жиҳатидан диққатнинг бир нарсадан бошқа бир нарсага ниҳоятда 
тезлик билан бўлинишини талаб қилган вақтда диққатимиз бир нарсадан 
иккинчи нарсага шу қадар тезлик билан кўчадики, буни биз пайқай 
олмаймиз. Натижада диққатимиз айни бир вақтнинг ўзида бир неча 
нарсаларга бирданига қаратилаётгандек бўлиб кўринади. 
Диққатнинг ана шундай бўлинувчанлик хусусияти ҳаётда жуда катта 
аҳамиятга эга. Чунки бир қанча меҳнат турлари диққатнинг бўлинувчанлик 
хусусиятига эга бўлишликни талаб қилади. Бундай хусусият педагоглар учун 
жуда зарур бўлган хусусиятдир. Масалан, тарбиячи болалар билан бирор 
машғулот ёки суҳбат ўтказаётган пайтида диққатни бир неча нарсаларга
яъни гапираётган гапига, болаларни қулоқ солиб ўтиришларига ва бундан 
сўнг нималар ҳақида гапиришга қарата олиши лозим. Ана шундагина 
тарбиячи суҳбат ёки машғулот пайтида гуруҳни бошқара олади. 
Диққатнинг бўлиниши ҳар кимда ҳар хил бўлади. Бунинг сабаби 
шундаки диққатнинг енгиллик билан бўлиниши диққатимиз қаратилган 
нарсаларнинг илгаридан бизга қанчалик танишлиги билан боғлиқдир. Агар 
диққатимиз қаратилган нарсаларнинг айримлари бизга яхши таниш бўлса 
яъни биз уларни илгаридан яхши билсак фаолият жараёнида бир неча 
ишларни бирданига яъни бирга қўшиб бажара оламиз. Масалан, ёзиш 
ҳаракати илгаридан бизга яхши таниш бўлгани учун дарсда ҳам эшитиб, ҳам 
ёзиб ўтира оламиз. Шундай қилиб, диққатнинг бўлинувчанлиги жуда кўп 
фаолиятларимиз учун зарур бўлган хусусиятдир. 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling