Психологиянинг предмети


Хотирадаги индивидуал фарқлар


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/131
Sana11.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1698984
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   131
Bog'liq
умумий психология маруза матни

Хотирадаги индивидуал фарқлар 
Хотира жараёнларидаги индивидуал фарқлар эсда қолдиришнинг 
тезлигида, аниқлигида, мустаҳкамлигида ва қайта эсга туширишга 
тайёрлигида ифодаланади. Бу фарқлар маьлум даражада нерв фаолияти 
типларининг хусусиятлари билан, қўзғалиш ва тормозланиш 
жараёнларининг кучи ва ҳаракатчанлиги билан боғлиқдир. Индивидуал 
фарқлар яна шундай ҳолларда намоён бўладики, баъзи одамлар образли 


материалларни, ранг, тасвир, нарса, товушларни самарали ва мустаҳкам 
эсда олиб қоладилар. 
Бошқа бир одамлар сўзларни яхши эслаб қоладилар. Учинчи бир 
тоифа одамларда эса маьлум бир материални эсда олиб қолишда яққол 
устунлик сезилмайди. Шунга мувофиқ психологияда хотиранинг қуйидаги 
типлари фарқланади: кўргазмали образли хотира, сўз мантиқий хотира ва 
оралиқ типдаги хотира. Масалан, кўргазмали образли хотира типи кўпроқ 
рассомларда, сўз мантиқий типи назариётчи олимларда учрайди. Бундан 
ташқари хотирлаш ва эсда қолдириш жараёнларида анализаторларнинг 
қатнашишига қараб, хотира қуйидаги типларга ажралади: 
а) кўриш; б) эшитиш; в) ҳаракат; г) аралаш хотира. 
Бир хил кишилар кўриш орқали, иккинчи хиллари эшитиш орқали, 
учинчи хиллари ҳаракат ёрдамида, тўртинчи хиллари эсда қолдиришнинг 
бирга қўшилган усулида яхши эсда қолдирадилар. Хотиранинг аралаш 
типлари энг кўп тарқалган.
Хотиранинг индивидуал фарқлари киши фаолиятининг хусусиятига 
боғлиқдир. Эсда олиб қолиш ва унутиш тезлигига кўра хотиранинг 
қуйидаги типлари мавжуд: 
1) тез эсда қолдириб, секин унутиш; 
2) тез эсда қолдириб, тез унутиш; 
3) секин эсда қолдириб, секин унутиш; 
4) секин эсда қолдириб, тез унутиш. 
ТАФАККУР 
Тафаккур ҳақида тушунча  
Тафаккур инсон ақлий фаолиятининг юксак шаклидир. Тафаккур 
орқали биз сезги аъзоларимиз билан бевосита акс эттириб бўлмайдиган нарса 
ва ҳодисаларни онгимизда акс эттирамиз. Умуман олганда ташқи муҳитдаги 
нарса ва ҳодисалар ўртасида кўз билан кўриб, қулоқ билан эшитиб 
бўлмайдиган ички муносабатлар ҳамда қонуниятлар мавжуд. Ана шу ички 
боғланиш ҳамда қонуниятларни биз тафаккур орқали билиб оламиз. Демак, 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling