Психологиянинг предмети


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/131
Sana11.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1698984
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   131
Bog'liq
умумий психология маруза матни

 
Эсда сақлаш деганда илгари туғилган таассурот, фикр, ҳис-туйғу ва 
иш-ҳаракатларнинг 
такрорланишига 
мойиллик 
пайдо 
қилиши 
ва 
мустаҳкамланиши 
тушунилади. Бунга 
сабаб 
асаб 
тизимининг 
эгилувчанлигидир. Шунинг учун асаб тизими илгари бўлиб ўтган 
таассуротларни такрорлашга тайёр туради. Фақат эсга тушириш учун қулай 
шароит бўлсагина эсга тушади. Бундай шароит бўлмаганда зарур материални 
ихтиёрий эслаш жараёни қийинлашади. 
Шундай қилиб, эсга туширишда ана шу тариқа қийналиб қолиб, зарур 
бўлган нарсани шу онда эсга тушира олмаймиз. 
Унутилган 
нарсаларни 
яна 
хотирада 
қайтадан 
тикланиши 
реминисценция ҳодисаси (хира эсга келтириш) дейилади. Бу ҳодисанинг 
сабаби шуки, узоқ вақт бир иш билан машғул бўлганда мия чарчаши юз 
беради. Чарчаш ҳаддан ташқари ошиши натижасида нерв хужайраларида 
тормозланиш юз беради. Материални эсда қолдирилгандан кейин 12 соат 
ичида эсга туширилса, материалнинг кўп қисми унутилади. Материални ўқиб 
ўрганиб олингандан кейиноқ уни яхши хотирлай олмай, аммо орадан бир 
неча вақт ўтгандан кейин уни тўла хотирлай олишликнинг сабаби 
материални ўқиб, ўрганиб олишда рўй берадиган чарчашдир. 


Материални эслаш учун бўлган кучли хоҳиш натижасида 
тормозланиш юзага келади, бу эса материални қайта эсга туширишдаги 
қийинчиликни кучайтириб юбориши мумкин. Вақт ўтиши билан ишга чалғиб 
кетган инсонларда тормозланиш тарқаб кетади. Шунда эсга тушириш лозим 
бўлган нарса хотирага киради. Материални мустаҳкамлашга бўлган 
қизиқишнинг бўлиши материални узоқроқ эсда сақлашга олиб келади. 
Унутиш вақтга боғлиқ бўлади. Бу Г.Эббингауз томонидан аниқланган бўлиб, 
унутиш материални ёд олингандан кейин дарҳол айниқса тез рўй беради, 
ундан кейин эса унутиш анча секинлашади. 
Г.Эббингауз унутишнинг вақтга боғлиқлигини тажриба орқали 
аниқлаган. Тўпланган натижаларнинг кўрсатишича, материални ёд олгандан 
сўнг унутиш суръати тез кейинчалик эса у бирмунча секинлашади. Бу 
қонуният маъносиз айрим бўғинларни унутиш устида олиб борилган 
ишларида 
тасдиқланган. Тажрибаларнинг 
кўрсатишига 
қараганда, 
ўрганилган нарсалар бир соатдан кейин унутилади. Материални ўзлаштириш 
жараёни мабойнида хотирлаш натижасида унутиш секинлашиб боради. 
Муваққат асаб боғланишлари сусайиши натижасида қачонлардир содир 
бўлган нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро алоқалари хотирада аста-секин йўқолиб 
боради. Вақтнинг ўтиши билан бирмунча унутилиб кетилаётган вақтли
боғланишларни, яъни ассоциацияларни қайтадан тиклаш жараёни куч-қувват, 
хатти-ҳаракатларни талаб қилади. 
Г.Эббингаузнинг издошлари ва шогирдлари томонидан ўтказилган 
жуда кўп тадқиқотларнинг кўрсатишича, унутиш суръати материалнинг 
маъноли ёки маъносизлигига, унинг қанчалик англанилганлигига боғлиқдир. 
Материал қанчалик мазмундор англанилган тушуниб олинган бўлса, у ҳолда 
унутиш ҳам шунчалик секин кечади. Лекин маъноли материалга нисбатан 
ҳам унутиш аввал тез суръатда бўлиб, кейинчалик эса у секинлашади. Бирон-
бир материални ўзлаштириш ёки эсда олиб қолиш инсоннинг эҳтиёжлари, 
қизиқиши, фаолиятнинг мақсади билан боғлиқ бўлса, бу материал секин 
унутилади. 
Унутишнинг 
тезлиги 
эсда 
олиб 
қолинган 
материалнинг 
мустаҳкамлигига тескари пропорционал хусусият касб этади. Демак, эсда 
олиб қолишнинг мустаҳкамлигига ўзлаштирилаётган материалнинг маънога 
эга ёки эга эмаслигига боғлиқликдан ташқари яна бир нечта омиллар ўз 
таъсирини кўрсатади ва унинг фаолият мазмунига айланишига ҳам боғлиқ. 
Шунингдек, улар шахснинг шахсий, индивидуал хусусиятларига ҳам 
бевосита боғлиқдир. 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling