Психологиянинг предмети


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/131
Sana11.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1698984
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   131
Bog'liq
умумий психология маруза матни

якка ҳукм деб аталади. Масалан, Тошкент – Ўзбекистон Республикаси 
пойтахтидир; Амударё серсув дарёлардан биридир. 
Белгининг бирор туркумигагина тааллуқлилигини тасдиқловчи ёки 
инкор қилувчи ҳукм жузъий ҳукм деб аталади. Масалан, баъзи металлар 
электр токини ўтказмайдилар. Қарздор талабалар сессияга қўйилмайди. 
Жамоанинг айрим бригадалари мажбуриятга яраша меҳнат қилмайдилар. Бир 
туркумдаги нарса ва ҳодисаларнинг ҳаммаси тўғрисида тасдиқлаб, ёки инкор 
қилиб айтилган ҳукм умумий ҳукм деб аталади. Ҳукмда нарса ва ҳодиса 
белгисининг борлигини муайян шароитларда тасдиқлаб ёки инкор қилиб 
айтилган ҳукм шартли ҳукм деб аталади. Масалан, агар талаба сессияларга 
қунт билан пухта тайёрланса, у яхши ва аъло баҳолар олади. Агар ўқувчи 
дарсга диққат қилмаса, янги материални ўзлаштира олмайди. Ҳукмда 
нарсалар ва ҳодисалар бир неча белгига нисбатан берилиб, шу белгилардан 
фарқи битта унга тегишли бўлса, бундай ҳукмга айрувчи ҳукм деб аталади. 
Масалан, жисмлар ё қаттиқ, ёки суюқ, ёки газсимон ҳолда бўлади. 


Нарса билан белги ўртасидаги алоқанинг бор ёки йўқлиги қатъий 
шаклда акс эттирилса қатъий ҳукм деб аталади. Масалан, баҳорда барча 
жойларда кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилади. Ёниш кимёвий 
жараёндир. 
Нарса ва ҳодисалар билан уларнинг хусусиятлари ўртасида алоқа 
бўлиши эҳтимоли фақат фараз қилинса, у ҳолда инсон ўз фикрларини 
қуйидаги шаклда ифода қилиши мумкин. Эҳтимол, Марсда органик ҳаёт 
бордир. XXI асрнинг охирларида фан-техника янада ривожланиб, тараққий 
этиши мумкин ва бошқалар. Бундай ҳукмлар эҳтимоллик ҳукмлари деб 
аталади. Нарсалар билан хусусиятлар ўртасидаги алоқани тахминан эмас
балки ҳақиқатдан аниқ билганимизда биз ўз фикримизни мана бундай 
шаклда изҳор қиламиз. Факультет кутубхонасида кўп янги китоблар мавжуд. 
Мактабимиздаги кимё хонаси жуда яхши ускуналар билан жиҳозланган. 
Бундай ҳукмлар воқелик (ассерторлик) ҳукмлари деб аталади.
Ҳукмнинг шундай юқори шакли борки, унда фақат ҳақиқатда бўлган 
воқеа қайд қилинмасдан, балки нарса билан хусусиятнинг алоқаси қонуний 
эканлиги аниқлаб берилади. Масалан, бутун дунёда тинчлик ғалаба 
қозониши муқаррар, сезгиларнинг интенсивлиги қўзғатувчи кучининг 
логарифмига пропорционалдир. Бундай ҳукмлар зарурий (аподиктик) 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling