Психологиянинг предмети


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/131
Sana11.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1698984
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   131
Bog'liq
умумий психология маруза матни

 
Системалаштириш – тизимга солиш шундан иборатки, бунда айрим 
нарсалар, фактлар, ҳодиса ва фикрлар муайян тартибда макондаги, вақтдаги 
тутган ўрнига ёки мантиқий тартибда жойлаштирилади. Шу сабабли макон, 
хронология ва мантиқий белгилар асосида тизимга солиш турларига 
ажратилади. Мебелнинг хонадаги жойлаштирилиши, дарахтнинг боққа 
ўтказилиши, маконий тизимга намуна бўла олади. Ўтмишда бўлиб ўтган 
воқеаларнинг вақтга қараб тизимга солишнинг намунаси бўла олади. 
Математикага, фалсафага, мантиққа 
доир 
дарсликларда 
илмий 
материалларнинг 
жойлаштирилиши 
мантиқий 
тизимга 
солишнинг 
намунасидир. 
Мактаб таълимида ўзлаштирилган билимларни тизимга солиш муҳим 
аҳамиятга эга бўлиб, бу иш бир неча босқичда амалга оширилади. Билимлар 
дастлаб предметларнинг боблари, қисмлари бўйича, сўнг яхлит ҳолда ўқувчи 
онгида тизимлашади. Тизимлаштиришнинг иккинчи босқичида бир-бирига 
ўхшаш предметларга оид билимлар фикран тартибга солинади. Учинчи 
босқичда бир неча предметлар юзасидан тўпланган билимлар маълум 
тартибга тушади, уларнинг ўхшаш ва фарқли томонлари ажратилади. 
Тизимга солишнинг тўртинчи босқичида дарсдан ва мактабдан ташқари 
машғулотларда эгалланган билимларни тизимлаштириш назарда тутилади. 
Демак, инсоннинг билиш фаолиятида мавзулараро, предметлараро 
билимларни тизимлаштириш юзага келади. Бинобарин билимларнинг 
тизимга солиниши ақлий ривожланишнинг дастлабки поғонаси ҳисобланади. 
Тафаккур шакллари 
Психологияда нутқ фикр юритиш фаолиятининг воситаси деб 
юритилади. Одамда нутқ тафаккур жараёнида ҳукм, хулоса чиқариш ва 
тушунчалар шаклида ифодаланиб келади. 
Ҳукмлар 
Нарса ва ҳодисаларнинг белги ва хусусиятлари ҳақида тасдиқлаб ёки 
инкор қилиб айтилган фикр ҳукм деб аталади.


Ҳукмлар объектив воқеликни акс эттирилишига қараб чин ёки хато 
бўлади. Нарса ва ҳодисаларда воқеликда ҳақиқатан ўзаро боғлиқ бўлган 
белгилар, аломатлар ҳукмларда боғлиқ равишда кўрсатиб берилса ёки 
воқеликда бир-биридан ажратилган нарсалар ҳукмларда ажратиб кўрсатилса 
бу чин ҳукм деб аталади. Масалан, металлар электр токини ўтказувчидир; 
металлар қиздирилганда кенгаяди, деган чин ҳукмлардир. Чунки электр 
токини ўтказиш қиздирилганда кенгайиши металларга хос хусусиятдир.
Моддий оламда ҳақиқатдан боғлиқ бўлмаган нарса ҳукмда боғлиқ 
қилиб кўрсатилса, бундай ҳукм хато ҳукм деб аталади. Масалан, ҳозир 
ташқарида ёмғир ёғяпти; ер қуёш атрофида айланмайди, деган мисоллар хато 
ҳукмлар доирасига киради.
Борлиқдаги нарсалар, ҳодисалар ва воқеликни миқдорига уларнинг 
бирор ҳукмда акс эттирилган алоқа ва муносабатларига қараб, ҳукм қуйидаги 
турларга бўлиниши мумкин: 
1. ҳукмлар сифатига кўра: тасдиқловчи ёки инкор қилувчи ҳукм;
2. ҳукмларнинг миқдорига қараб: якка, жузъий, хусусий ва умумий 
ҳукмга; 
3. ҳукмларнинг муносабатига кўра: шартли, айрувчи, ва қатъий 
ҳукмларга; 
4. ҳукм тахминий кўринишга эга бўлиши ҳам мумкин. Бу ҳукмда акс 
эттириладиган нарса ва ҳодисалар белгисининг нечоғлик муҳим 
бўлишига ёки воқеликка мос келиш-келмаслигига боғлиқ. Масалан, 
эртага ёмғир ёғиши мумкин. Пахта режаси тўлиб қолса керак. 
Ҳукмларда тасдиқланган ёки инкор қилинган нарсалар, ҳодисалар, 
аломатлар ҳукмнинг мазмунини ташкил қилади. Нарса билан белгининг 
алоқаси боғлиқлиги борлиги акс эттирилган ҳукм тасдиқловчи ҳукм деб 
аталади. Масалан, Ўзбекистонда пилла етиштирилмайди. Тошкентда олий 
мактаблар қурилмаган. Воқеликда ажратилган нарса инкор қилувчи ҳукмда 
фикран ажратилиши мумкин. Якка, ёлғиз нарса ва ҳодиса тўғрисидаги ҳукм 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling