Психологиянинг предмети


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/131
Sana11.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1698984
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   131
Bog'liq
умумий психология маруза матни

Ихтиёрсиз хаёл деб – одам ўзининг олдига ҳеч қандай мақсад 
қўймасдан, иродани ишга солмасдан, қандайдир ўз-ўзига образ ва 
тасаввурларни яратишига айтилади.
Ихтиёрсиз хаёл шу топдаги кучли эҳтиёж туфайли майдонга келади. 
Масалан: одам жуда ташна ёки жуда оч бўлган пайтида унинг хаёлида ҳар 
турли таомлар, дарё ва булоқ сувлари пайдо бўла бошлайди. Одамнинг айни 
шу чоқдаги ҳиссий ҳолати, яъни ҳис-туйғулари ҳам ихтиёрсиз хаёлнинг 
майдонга келишига сабаб бўлади. Чунончи, ваҳима ёки қўрқинч ҳисси 
пайтида одамнинг хаёлига қўрқинчли нарсаларнинг образлари кела 
бошлайди.
Одамнинг туш кўриши ҳам ихтиёрсиз хаёл фаолиятларидан 
ҳисобланади. Юқорида айтиб ўтганимиздек, одам ухлай бошлаган пайтда 
бош мия пўстининг ҳамма жойлари тормозланмай, айрим жойлари ишлаб 
туради. Ана шу ишлаб турган жойларидаги нерв ҳужайраларида илгари 
ҳосил қилинган образ ва тасаввурлар қайта тикланиб, одам туш кўра 
бошлайди. Бунда мия пўстининг энг асосий марказлари (иккинчи сигналлар 
тизими) тормозланган бўлгани туфайли ҳеч қандай назорат бўлмайди. 
Натижада образ ва тасаввурлар бир-бири билан аллақандай муносабатларга 
кириб, одам палапартиш туш кўра бошлайди. 
Ихтиёрий хаёл жараёнлари бетартиб равишда, эмас балки муайян бир 
жараёнда ўтади. Бу тартиб одамнинг эҳтиёжлари, мақсадлари, ҳиссиётлари 
фикр ҳамда маслаклари билан белгиланади.
Ихтиёрий хаёл деб олдиндан белгиланган мақсад асосида ирода 
кучини ишга солиб муайян образ ва тасаввурларни яратишга айтилади. 
Демак, ихтиёрий хаёл ҳамиша маълум мақсад ва вазифаларни бажариш билан 


боғлиқ бўлади. Бундай мақсад ва вазифалар бошқалар томонидан қўйилиши 
мумкин. Масалан, рассом ўзи ишламоқчи бўлган суратнинг мавзусини ўзи 
белгилайди. Ёзувчи ёзмоқчи бўлган асарнинг мавзусини ўзи танлайди ва ўзи 
бадиий образларни яратади. Умуман санъат асарларининг ҳаммаси ихтиёрий 
хаёл натижасида майдонга келади.
Бироқ шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, ихтиёрий хаёл баъзан ихтиёрсиз 
хаёлга ўтиб кетиши мумкин. Шунинг учун ихтиёрий хаёл ихтиёрсиз хаёлдан 
батамом ажралган ҳолда рўй бермайди. Ихтиёрий хаёл жараёни ҳамиша 
беихтиёр қилинадиган хаёл дақиқаларини ўз ичига олади. Масалан, 
рассомлар ёки композиторлар ўзларининг бирор янги асарларини ихтиёрий 
тарзда яратаётганларида баъзан ихтиёрсиз равишда айрим фикрларга 
берилиб кетишлари мумкин.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling