Психологиянинг предмети
ҲИССИЁТ Ҳиссиёт ҳақида тушунча
Download 1.05 Mb. Pdf ko'rish
|
умумий психология маруза матни
ҲИССИЁТ
Ҳиссиёт ҳақида тушунча Одам ташқи муҳитдаги турли-туман нарса ва ҳодисаларни идрок қилар экан, ҳеч вақт бу нарсаларга батамом бефарқ бўлмайди. Одамнинг акс эттириш жараёни доимо фаол характерга эгадир. Акс эттириш жараёни қуйидагиларни қамраб олади: а) шахснинг эҳтиёжни қондириш имкониятига эгалигини; б) қондиришга ёрдам берадиган ёки қаршилик кўрсатадиган объектларга субъект сифатида қатнашиши; в) уни ҳаракат қилдирувчи билимга интилтирувчи муносабатлар ва ҳоказо. Чунки одам атрофидаги ҳар турли нарсаларни идрок қилиб акс эттирар экан, бу нарсаларга нисбатан маълум муносабатда бўлади. Масалан, бизга айрим нарсалар ёқса, яъни кайфиятимизни кўтариб юборса, бошқа бир нарсалар ёқмайди ва кайфиятимизни бузиб, дилимизни хира қилади. Баъзи бир овқатни одам жуда ҳам ёқтиради, бошқа бир овқатни эса мутлақо кўргиси келмайди ёки айрим одамлар бизга хуш келади ёки бошқа бир одамлар эса нохуш келади. Умуман одам атрофидаги ҳамма нарсаларга нисбатан муносабатда бўлади ва унинг муносабатлари ҳам акс эттирилади. Кишилар идрок қилаётган, кўраётган, эшитаётган, бажараётган, ўйлаётган, орзу қиладиган нарсаларга бефарқ бўлмайдилар. Бир хил предметлар, шахслар, характерлар, воқеалар бизни қувонтиради, бошқалари хафа қилади яна бошқалари ғазаб, нафратимизни уйғотади. Биз хавф остида қолганимизда қўрқувни ҳис қиламиз, душман устидан ғалаба қозониш ёки қийинчиликни енгиш завқ уйғотади. Юқоридаги таърифлардан кўриниб турибдики, ҳиссиёт бизнинг туйғуларимизнинг ўзига хос акс эттириш жараёни бўлиб, бунда нарса ва ҳодисаларни акс эттириш жараёнида бизда туғиладиган ички кечинмалар ва муносабатлар акс эттирилади. Демак, ҳиссиётлар ўз- ўзидан юзага келмасдан, ташқи оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг таъсири билан боғлиқ равишда юзага келади. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling