Психологиянинг предмети


машғулот яқин кишидан жудо бўлганда, ақлий изтироб чоғида


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/131
Sana11.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1698984
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   131
Bog'liq
умумий психология маруза матни

машғулот яқин кишидан жудо бўлганда, ақлий изтироб чоғида 
кечириладиган оғир ҳиссиётларнинг физиологик асоси худди эски 
динамик стреотипнинг ўзгариши, унинг йўқолиши ва янги динамик 
стреотипнинг қатъийлик билан ҳосил бўлишидан иборат бўлса керак». 
Айрим мураккаб ҳиссиётларнинг асосида динамик стреотипнинг 
ётиши яққол кўринади. Масалан, эстетик ҳиссиётни оладиган бўлсак, бирон 
ёқимли кўйдан лаззатланиш, ёки бирон машҳур рассомнинг ишлаган ажойиб 
суратларини томоша қилиб, роҳатланиш эстетик ҳиссиёт ҳисобланади. Агар 
бу ҳиссиётларнинг нерв-физиологик асосларини таҳлил қиладиган бўлсак, 
қуйидагиларни кўришимиз мумкин. Масалан, бизга жуда ёқадиган куй бошқа 
миллат одамига ёқмаслиги мумкин. Бунда ажабланишга ҳеч қандай ўрин йўқ. 
Биз ёшликдан бошлаб мазкур куйни бир неча юз мароталаб эшитиб 
боришимиз натижасида ана шу куйга нисбатан деярли бузиб бўлмайдиган 
ниҳоятда мураккаб динамик стреотип юзага келади. Ана шунинг учун айрим 
куйлар бизга ёқади, айримлари эса ёқмайди. Суратлар масаласига келганда 
шуни айтиш керакки, қадимги классик асарлар уларнинг ишланиш услуби 
реаллиги бизни ҳайратда қолдириб завқ туғдиради. Аксинча, ҳозирги 
рассомлар томонидан ишланган расмлар одамда қандайдир нохуш ҳиссиётни 
туғдиради. Демак, узоқ йиллар давомида юзага келадиган динамик 
стреотиплар айрим мураккаб ҳисни ташкил қилади. 
Шундай 
қилиб, ҳиссиёт 
вегетатив 
нерв 
тизими 
орқали 
бошқариладиган ички аъзо фаолияти билан боғлиқ бўлса ҳам бари бир бош 
мия пўсти орқали идора қилинади. Чунки академик И.В.Павловнинг 


фикрича, одамнинг бутун аъзойи баданида бўладиган ҳар қандай 
ҳодисаларнинг ҳаммасини бош мия пўсти қисмидаги нейронлар идора 
қилади. Ана шу жиҳатдан олганда ҳиссиётнинг нерв-физиологик асоси бош 
мия пўсти билан боғлиқ.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling