Психологиянинг предмети


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/131
Sana11.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1698984
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   131
Bog'liq
умумий психология маруза матни

 
Эмоция – шахснинг воқеликка ўз муносабатини ҳис қилишидан келиб 
чиқадиган, унинг эҳтиёж ва қизиқишлари билан боғлиқ бўлган ёқимли ёки 
ёқимсиз кечинмаларидир. Келтирилган таърифлардан кўринадики, ҳиссиёт 
тушунчаси эмоцияга нисбатан кенгроқ тушунча бўлиб, шахснинг кундалик 
ҳаёти, турмуш тарзидаги барча жабҳаларни қамраб олади. 
Ҳиссиётлар ўзининг юзага келиши нуқтаи назаридан одамнинг 
эҳтиёжлари, қизиқишлари ва интилишлари билан боғлиқ бўлади. Масалан, 
одамнинг органик эҳтиёжларини қондириши билан боғлиқ бўлган ҳиссиётлар 
одамда роҳатланиш, қаноатланиш туйғусини юзага келтиради. Органик 
ҳиссиётларни қондира олмаслик одамнинг руҳини тушириб, кайфиятини 
бузиб, азобланиш, тоқатсизланиш ҳиссига сабаб бўлади. 
Одамнинг ҳиссиётлари унинг мазмуни ҳамда шакллари, ижтимоий- 
тарихий шароит билан боғлиқ бўлади. Ижтимоий тарихий тараққиёт даврида 
одамнинг эҳтиёжлари ўзгариб боради. Натижада одамда борган сари янги,
янги ҳиссиётлар, чунончи, маънавий, интеллектуал ва эстетик ҳиссиётлар 
пайдо бўлади.
Ҳиссиётлар ҳам бошқа билиш жараёнлари каби одамнинг 
фаолиятлари давомида намоён бўлади. Масалан, меҳнатсеварлик ҳиссини 
юзага келтириш учун маълум муддат давомида ижтимоий фойдали меҳнат 
билан шуғулланиш керак. У ёки бу фаолият даврида юзага келган ҳиссиёт 
ана шу фаолиятнинг ўзига таъсир қилиб, уни ўзгартиради. Масалан, 
ҳоҳламасдан ўзини мажбур қилиб ишлаётган одам билан ўзи ҳоҳлаб 
ситқидилдан ишлаётган одам ишининг унумдорлиги ўртасида жуда катта 
фарқ мавжуд. Одамнинг кайфияти яхши хурсанд, руҳи тетик бўлганда иши 
ҳам баракали бўлади, аксинча одамнинг дили ғам, қандайдир ташвишли ёки 
ғамгин бўлганда қўли ишга бормайди. Ана шу жиҳатдан олганда 
ҳиссиётнинг инсон ҳаётидаги роли жуда каттадир. Ҳиссиёт бошқа билиш 
жараёнларига ҳам таъсир қилади. Масалан, одамнинг руҳи тетик, хурсанд 
бўлган пайтда, идроки ҳали жуда жонли, эсда олиб қолиши, туйғуларга бой, 
тафаккури ўткир, нутқи бурро бўлади.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling