Психологиянинг предмети


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/131
Sana11.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1698984
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   131
Bog'liq
умумий психология маруза матни

Реалистик хаёл – турида воқелик акс эттирилади, орзулар амалга 
ошади. 
Фантастик хаёл – амалга ошмайдиган хаёл туридир.
Хаёл сифатлари. 
Кишиларнинг хаёли кенглиги, мазмундорлиги, кучи ва реаллиги, 
фантазия бойлиги жиҳатидан фарқ қилади. Хаёл кенглиги воқеликнинг 
кишилар фаолияти учун бўладиган доираси билан белгиланади. Масалан, 
киши санъат, техника, спорт, билимга қизиқса ва улар ҳақида хаёл қилса, 
бундай кишининг хаёли кенг бўлади.
Хаёлнинг унумдорлиги бирор нарсага нисбатан хаёлнинг бойлиги, 
хилма-хиллиги билан белгиланади. Хаёл кенг бўлса, у мазмундор ҳам 
бўлади. Хаёл фаолиятнинг бирор соҳасида намоён бўлади. Хаёлнинг 
кенглиги ва мазмундорлиги кишининг билим ва тажрибасига боғлиқ.
Хаёл кучи кучсиз ва кучли бўлади. Кучли хаёлда одам жуда тез 
таъсирланади. Масалан, биз “Ўтган кунлар” романини, “Шайтанат” 
романларини ўқиганимизда хаёл кучли бўлиши натижасида таъсирланамиз. 
Илмий асарни, зерикарли, ҳикояларни ўқиганмизда эса хаёлимиз кучсиз 
бўлади. Қизиқиш кучли бўлса, хаёл ҳам кучли бўлади. Болаларнинг хаёли 
фантазияга бой бўлади. Меҳнат фаолияти натижасида хаёл сифатлари 
ривожланади. 
Хаёл кучи қуйидагиларга боғлиқ бўлади.
1. 
Хаёл кучи эҳтиёж, қизиқиш, истакларнинг кучига боғлиқ бўлади. 
Масалан: фақат шу бугунги кун ҳақида ўйласа, одамнинг хаёли кучсиз 
бўлади.
2. 
Хаёл кучи ҳиссиётга боғлиқ бўлади, ҳиссиёт қанчалик кучли бўлса, 
хаёл шунчалик эркин бўлади.
3. 
Хаёл кучи идрокка боғлиқ бўлади. Биз идрок қилганимизда диққат 
билан идрок қилсак, хаёл кучайиб, кенгаяди, агар диққатимиз хаёлга 
қаратилса, унда идрок қилсак, хаёл кучайиб кенгаяди, агар диққатимиз 
хаёлга қаратилса унда идрок сусаяди. Масалан, баъзан бир хаёлга 
берилиб, атрофдаги нарсаларни кўрмаймиз, эшитмаймиз. 
Хаёл кучи кишининг аҳволига, асаб тизимига боғлиқ бўлади, яъни 
асаб тизимининг тетиклигига, чарчаб қолганлигига, соғлигига ва бетоблигига 


боғлиқ бўлади. Масалан: ҳарорат жуда баланд бўлиши натижасида образлар 
жуда ёрқинлашиб кетади. Натижада бундай пайтда одам алаҳсирайди. 
Галлюцинация хаёлнинг кучли намоён бўлишидир.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling