Психологлар учун қЎлланма


Безовталик ва ишончсизлик туйғуси. 175


Download 125.16 Kb.
bet11/24
Sana05.04.2023
Hajmi125.16 Kb.
#1274344
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24
Bog'liq
Lyusher testi

175. Безовталик ва ишончсизлик туйғуси.
175. ФИ: Туйғуларни яшириш натижасида мавжуд қаттиқ ҳаяжонланиш. ПИ: Ҳиссий қўзғалиш ва ўзгалар олдида жозибакор, нозик кўриниш, мафтункорлик ва завқланиш сеҳрига тушади. Алоқаларда очиқлик сезмаса қўшилмайди. Хаёлий хиссиётлар ва тушуниш келишувига кучли эҳтиёж сезади. Ишонч ва ўзаро тушуниш йўқлигидан азобланади. Уни яхши тушунмаётган ва у билан вахшиёна муносабатда бўлаётган ҳисобланади. Ўзига бўлган муносабатни эътибор билан кузатади. Шу сабали кучли ҳиссиётлар чекланган,сезгирлик ошади. Муносабатларда аниқликка ва яхшироқ узаро тушунишга интилади. Қисқаси: текширилувчи «тезлик».
176. Изтиробли туйғуларни буғиш оқибатида воқе бўлган кескинлик.
176. ФИ: Тананинг жисмоний талабларини кучайтирмоқ. ПИ: Бир хил меъёрдаги ҳаёт уни мақсадларига эришишига халақит беради деб ҳисоблайди. Асосий мағқсад кўзланаётган жисмоний қониқиш ва ҳузр – ҳаловатларга бўлган талабларга бўйсунишни хоҳламайди. Ўзида мавжуд ишончсизликни йўқотиш, ўз қадр қимматини сақлаш учун мақсадига етишни хоҳлайди.тўдадан ажралишни хоҳлайди. Ўзгалардан уни ўткир қобилиятли шахс сифатида ҳурмат қилишларини талаб қилади. Талабчанлик билан ўзига эътибор кутади. Қисқаси: Ўзини нодир шахс сифатида ҳурмат қилишларини талаб қилади.
177. Кўнгилсиз вазиятдан чиқишга ҳаракат. Анчайин ўз – ўзига юғқори баҳо бериш. 177. ФИ: Ташқи таъсирларга булган интилишни жадаллаштириш. ПИ: Ёлғизлик ва ажралиб туришдан қутилиш истаги. Ҳаётни тўлиқлигича ҳис қилиб, уни ҳар томонлама ўрганишни истайди. Шунинг учун ҳар қандай чекланишларга йўл қўймайди, ўзи тўғри ва эътиборга лойиқ ҳисоблаган ишини хоҳлайди. Қисқаси: ўз тақдирининг эгаси бўлишга интилади.
178. Кўнгилсиз вазиятдан чиқишга интилиш. Келажакда имкониятларининг яхши бўлишига умид. 178. ФИ: Хавотир ва норозилик билдиради. Эзилган ҳолатга мойил. ПИ: Қониқарли мансублик ҳукм сурган ўзаро алоқалар туза олмаслигини сезади. Шунинг учун меҳр билан боғланишга уқувсиздир. қийналадиган ҳолатлар каби қониқтирмайдиган алоқага қаршилик кўрсатади. Мавжуд шароит ва алоқаларга нисбатан ҳаёт кўпроқ нарса беришини сезади. Етмаган нарсасига эришган тақдирдагина қониқмаслик ҳисси батамом йўқолади деб ҳисоблайди. Танҳоликда интилиши нотинч шошқалоқликка олиб келади ва фикрини бир жойга йиғишга халақит беради. Қисқаси: нотинчлик, чидамсиз норозилик. (+гурух -тўлов).
179. Анчайин эзгин ҳолат. Безовталик, истиқболнинг ноаниқлигини ҳис қилиш. 179. ФИ: Ниҳоятда ҳаяжонли ҳолат, ирода ва тиришқоқликни йўқ қилиш хавфи бор. ПИ: мавжуд қийинчиликларни енгиш учун мақсадга интилиши. Ирода куч қудрати жуда таранг тортилган. Ўз мақсадини кўзлайди, аммо унга кучли чидаб бўлмайдиган таъсир кўрсатаётганликларини хис қилади. Мавжуд вазиятни ўзаро ишонч ва ҳамкорлик руҳида ўзгартириш ҳеч қандай мумкин эмас деб билади. Шунинг учун ундан бутунлай воз кечишни истайди. Қисқаси: таъсир ҳаяжонли ҳолат ва тушкунликдан юзага келган ташқи таъсир.

Download 125.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling