Психотренинглар Ижобий фикрлашни ривожлантириш тренинги
Мулоқот жараёнида нима мумкин эмас?
Download 105.71 Kb.
|
Психотренинглар
- Bu sahifa navigatsiya:
- МЕН ЎЗИМНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛАМАН” ИНДИВИДУАЛ ИШЛАШ 1
Мулоқот жараёнида нима мумкин эмас?
Ғазабда бир зумда жавоб берманг ва бирор нарсага итоат қилманг. Кўпчилик томонидан тушунилмаган техник атамалар ва терминларни ишлатманг. Жуда тез ёки жуда секин гапирманг. Паст овозда гапирманг, эшитилмай қолмаслик учун. Ҳар бир одам сизни тушунади деб ўйламанг. Тинглаётганда бу ер у ерга назар ташламанг, бу сўзловчини чалғитади. Сўзлўвчини гапини бўлманг. Ҳамма нарсани тушундим деб тез хулоса қилманг. “МЕН ЎЗИМНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛАМАН” ИНДИВИДУАЛ ИШЛАШ1 Иштирокчиларга қуёш, булут ва ёмғир томчилари тасвирланган қоғоз варақлари тарқатилади. Кўрсатма: Кўриб турганингиздек, Сизнинг қўлингизда қуёш, булут ва ёмғир томчилари тасвирланган варақлар. Ҳар бир инсоннинг ижобий ва салбий сифатлари мавжуд. Ижобий сифатлар бизга яшашга, мақсадга эришига, ривожланишга ёрдам берса, салбий сифатлар кўпинча ҳайтда тўсиқ, тўғаноқ бўлиб хизмат қилади. Келинг, қуёшнинг нурлари ичига ўзимизниг ижобий сифатларимизни ёзиб чиқамиз. Агар истасангиз, қуёшнинг ўртасига ўз автопортретингизни ҳам ифодалашингиз мумкин. Энди мана бу иккита булутда эса Сиз учун катта тўсиқ бўлаётган, муваффақиятга, мақсадга эришишингизда тўғаноқ бўлаётган иккита салбий сифатни ёзинг. Ёмғир томчиларига эса кундалик ҳаётингиздаги Сизга маъқул келмайдиган, Сиз камчилик деб ҳисоблайдиган сифатлар салбий сифатларни ёзинг. Балки улар Сизга яшаш учун унчалик ҳам ҳалақит бермаётгандир? Хоҳлаган ўқувчи ўз ёзганларини ўқиб бериши мумкин. “Ғижимланган газеталар” Мақсад: Муваффақиятга эришишда мақсадни қўя билиш ҳақида тушунча ҳосил қилиш Биринчи иштирокчига (ўзига унчалик ишончи пастроқ ) кўрсатма берилади: Сизнинг вазифангиз – мана бу газеталардан бирма-бир олиб, узоқда турган саватга отасиз. Вақт – 1дақиқа. Бир дадиқадан кейин иштирокчи тўхтатилади. Саватдаги ғижимланган газеталар саналади. Кейин иккинчи иштирокчига кўрсатма берилади: “Сизнинг вазифангиз бу иштирокчига қараганда иложи борича кўпроқ газета ғижимлаб отиб туширишдан иборат” Иккинчи иштирокчи одатда кўпроқ газетани ғижимлаб ташлашга улгуради. Учинчи иштирокчига кўрсатма: “Сиз бу иккала иштирокчи қанча ташлаб улгурганини кўрдингиз. Нима деб ўйлайсиз – қандай натижаларга эриша оласиз?” Одатда учинчи иштирокчи иккинчисидан ҳам яхшироқ натижага эришади. Хулоса: учинчи иштирокчи ўз олдига мақсадни ўзи қўйди ва мақсадга эришди. Кўпинча бизни ҳеч қандай қоидалар ва деталларни тушунтиришларсиз бирор бир вазифани бажаришимизни сўрашади ва бизга мақсадни мустақил белгилашга йўл қўйиб берилса, жуда катта ютуқларга эришишимиз мумкин. “ Download 105.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling