Бузуқ телефон ўйини
Камида 5-6 нафар иштирокчи хонадан чиқади. Иштирокчиларни ўрни белгиланади (1 – 6).
1- иштирокчи ихтиёрий (аввалдан тайёрлаб қўйилган қизиқарли лекин иштирокчиларга номаълум ҳикоя) матнни ўқийди.
Эслаб қолиб матнни қайтиб жойига қўяди.
2- иштирокчига матнни айтиб беради.
Ҳеч ким эшитмаслиги зарур.
Кейин 2- иштирокчи у матнни шу тарзда 3- иштирокчига етказади (Эслаб қолиб айтиб беради).
Охирги иштирокчи бу матнни ҳаммага эълон қилади.
Ва 1- иштирокчи ўқиган матн билан таққослаб баланд овозда ўқийди.
Эшитиш ва тинглаш
|
Эшитиш
Пассив психик жараён, у сезги, физиологик жараёндир. У барча жонзотда мавжуд.
|
Тинглаш
Актив психологик жараён, ақлий фаолият, тушуниш(англаш) ва физиологик жараёнда содир бўлади, ўрганиш жараёнини юзага келтирадиган кўникма, у шакллантирилади. Фақат инсон тинглайди.
|
Тинглаш қийин
Сиз тинглаш жараёнида қатнашишни ўзлаштиришингиз муҳим.!
|
Тинглаш аҳамияти
Яхши тинглаш хушмуомалалик ва хулқ-атворни акс эттиради,
Раҳбарларнинг кўрсатмаларига диққат билан қулоқ солиш, малака ва иш фаолиятини оширади.
Суст тинглаш маҳоратининг натижаси бизнес, иш ва ижтимоий муносабатларга салбий таъсир қилади.
Яхши тинглаш бошқаларнинг бир қатор ҳаёлий шикоятларини бартараф этиши мумкин.
Яхши тинглаш қобилияти ижтимоий муносабатларни ва суҳбатни яхшилаши мумкин.
Тинглаш пассив ёки салбий фаолиятдан кўра ижобий фаолиятдир.
Бошқаларни тинглаш бу нафис санъат.
Самарали мулоқот қилишни ўрганмоқчилар учун тавсиялар
Тилни ривожлантиринг.
Талаффузни яхшиланг.
Овозингизни созланг.
Тана тили устида ишланг.
Кўпроқ ўқинг.
Кўпроқ тингланг.
Кераксиз ва ғийбатга асосланган ахборотдан қочинг.
Билимингизни оширадиган одамлар билан мулоқот қилинг.
Мунозара қилмоқчи бўлган мавзуингиз мазмунини яхшиланг.
Яхши фикрланг ва медитация.
Ўйланг ва сўзланг.
Жуда тез гапирманг.
Оддий сўзлардан фойдаланинг.
Кимдадур фақат яхши тасаввур қолдириш учун гапирманг.
Ишончли ва наъмунали кўрининг.
Do'stlaringiz bilan baham: |