Психотренинглар
Ижобий фикрлашни ривожлантириш тренинги
Тренинг мақсади – ўқувчи-ёшлар ҳаётида содир бўладиган турли воқеа-ҳодисаларга, жумладан стрессли ҳолатларга ҳам ижобий ёндошишни тарғиб қилиш.
Т ренинг вазифаси – ўқувчи-ёшларда қийин вазиятларда заҳирадаги ижобий ҳиссиётларни, ижобий оғзаки мулоқот ва ҳаракат шаклларини мустақил равишда топиш ва фойдаланишга ўргатиш, ҳиссий ҳолатларни бошқаришни баъзи қоидаларини ўргатиш.
Ижобий фикрлаш – бу инсонга мотивацион (руҳлантирувчи) таъсир қилиш хусусиятига эга, шахсий ривожлантирувчи фикрлаш шаклидир. Буни позитив фикрлаш деб ҳам атайдилар ва унинг акси сифатида негатив (салбий) фикрлаш шакли ҳам мавжуд бўлиб у инсонга салбий (тушкунликни уйғотувчи, ташвишли ва агрессив ҳолатга олиб борувчи) таъсир қилади.
Ижобий фикрлар синонимлари
Янгича фикрлаш, тўғри фикрлаш, кучли фикрлаш, ижобий руҳият!
Мазкур йўналишни чуқур ўрганувчи “позитив психология” фани ҳам мавжуд.
Танишув машғулоти J
Тренингни тўлиқ ўтказиш назарда тутилса, ҳамма ўзига тренингда фойдаланиш учун ижобий маънога эга исм танлайди. Ўзининг исмини айтиб, мазкур тренингда уни қандай чақиришларини истаса айтиб ўтади. Масалан, “Қувноқжон” ёки “Ташаббускор”. Кейин тренинг тугагунча иштирокчилар бир-бирига мана шу ном билан мурожаат қиладилар.
Яхши сифатлар луғати машғулоти
Айлана (гуруҳ) бўйлаб “яхши” ва “чиройли” (ёки “хурсанд”) сўзларининг синонимларини айтиб чиқилади.
Рефлексия учун саволлар!!!Бу сифатлар ҳаётнинг қайси жабҳасида қўлланилади? Бу синонимларни қўлласа бўладиган предметларни иложи борича кўпроқ топишга ҳаракат қилиш керак.
Рефлекс ҳолат: “жозибадор”, “нафис”, “мафтункор”, “гўзал” каби сўзларни тинглаганингизда қандай ҳислар пайдо бўлади? Нималар эсингизга тушади? Бундай сўзлар кайфиятингизга ва қалбингиздаги ҳолатга қандай таъсир қилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |