Psixiatriya va narkologiya rivojlanish tarixi
Download 84.21 Kb.
|
Psixiatriya va narkologiya rivojlanish tarixi
Рухий касалликларни даволаш соҳасидаги ютуқлар рухий касалликларнинг биологик асосларини ўрганишга қизиқиш уйғотди. Бу йўналиш нейрогуморал регуляторларни, аутоиммун жараѐнларни ўз ичига олди. Хусусан кўпгина рухий касалликлар патогенезида биоген аминлар бузилиши ѐтади (Анохин И. П.). Бунга яна хозирги замон ирсий текширишлар усулларини ҳам киритмоқ керак. Бу текширишлар бир қатор рухий касалликлар этиологиясини ўрганишда (шизофрения, аффектив психозлар, олигофрения) сезиларли натижа берди. Психиатриянинг тараққиѐтида охирги йилларда рухий беморларга ѐрдам кўрсатиш ишида тубдан ўзгаришлар бўлиб утди. Нисбатан янги йўналиш пайдо бўлди, яъни ижтимоий даволаш тадбирларига реабилитацион йўналиш бериш (очиқ эшиклар куни, кундўзги ва тунги стационарлар ва ҳоказо).
Рухий беморлар даволанадиган ўринлар кўпайди. Чекка туманларда шифохоналар очилди. Бир қатор илмий-текшириш муассасалари ишга туширилди. 1907 йилда Петербургда В. М. Бехтерев номидаги Психоневрологик институт очилди, кейинчалик у илмий-текшириш институтига айлантирилди. 1941 йилда Москвада суд экспертизаси институти очилди, кейинчалик В. П. Сербский номидаги суд психиатрияси институти очилди.
Download 84.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling