Публикации


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/2
Sana28.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1020521
1   2
Bog'liq
ОИНВ21ВЕКЕ. Январь 2022. Том 6 removed

Название публикации:
«КИЧИК ВА ЎРТА УЗУМЧИЛИК ФЕРМЕР 
ХЎЖАЛИКЛАРИГА 
МЎЛЖАЛЛАНГАН 
МАЙИЗ 
САРАЛАШ 
ҚУРИЛМАСИНИНГ ИШЛАШИ ВА АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ» 
УДК:631.331. 
AННОТAЦИЯ: Ушбу мақолада қуритилган узум (майиз) ни саралаш 
қурулмасини технологик параметрларини асослаш, майизнинг асосий 
ўлчамлари, експорт боб майиз тайёрлаш, майиз саралаш қурилмасининг ишлаш 
принсипи ҳақида фикр юритилган. 
Калит сўзлар: қуритилган узум,експорт боб майиз, майизни хусусиятлари, 
майиз саралаш, саралаш қурулмаси.
Ўзбекистон Ўрта Осиёда қуруқ мева етиштириш бўйича юқори ўрин 
эгаллайди. Юқори сифатли узум маҳсулотларини қуритиш ва майиз етиштириш 
соҳасида эса етакчи ҳисобланади. Узумни йиғиб териш асосан сентябр, октябр 
ва ноябр ойларига тўғри келади. Ушбу ойлар мавсумида иқлим ўзгарувчан 
бўлади, шунинг учун узумни қуритиш, тозалаш ва саралаш ишлари қисқа вақт 
ичида бажарилиши зарур(1). Қуритиш, тозалаш ва саралаш технологик 
жараёнларини тез ва сифатли бажариш замонавий талабларга жавоб берадиган 
техник воситаларни зарурати борлигини кўрсатади.
Республикамиз 
экспортида “янги узилган мевалар” гуруҳида узум иқтисодий самара келтириш 
жиҳатидан асосий товар ҳисобланади, майиз эса “қуруқ мевалар” тоифасида 
худди шундай ўрин эгаллайди. Йилдан йилга майиз истемолига бўлган талаб 
ортиб бормоқда, маҳаллий ўртача майиз истемоли 2020 йилда бир кишига 0,21 
кг этди (2). 


1443 
Давлатимиз статистикаси қумитаси маълумотларига кўра, 2020 йил 
давомида 1,6 млн. тонна узум етиштирилган. Бу кўрсатгични ўтган йилга 
қиёслаганда, ўсиш 102,2 % га ошган. Самарқанд вилояти бунда яққол етакчи 
ҳисобланади – 555,0 минг тонна (3). 
2021 йил 7 июл санасида бўлган видео селектор йиғилишида 
таъкидланишига кўра майиз маҳсулоти экспортини 130 млн. долларга 
етказилиши режалаштирилган. Шунинг учун сифатли майиз етиштириб экспорт 
қилиш долзарб муаммо бўлмоқда (4).
Майиз саралаш жараёни кўп меҳнат талаб этиладиган мураккаб 
технологик жараён бўлиб ҳисобланади. Саралаш ишларини бажариш учун 
майизнинг уч навини (қора кишмиш, гигант, сирлибой) танлаб олинди. 
Танлашда асосан экспортга чиқариладиган майизнинг навлари кўриб чиқилди. 
Тажрибада 1 кг олинган узум навларида қанча майиз донаси, узунлиги (l), 
баландлиги (h), эни (b) ўлчашда, штангенциркул (ШЦ-II) универсал ўлчаш 
воситаси ёрдамида амалга оширилди. Олинган натижалар қуйидаги жадвалга 
киритилди.
Майизнинг асосий ўлчамлари 
Нав тури
Узунлиги,
l (мм) 
Эни, h (мм) 
Қалинлиги, b 
(мм) 
1кг 
даги 
сони, (дона)
Қора кишмиш 13.5 
7.6 
6.8 
2018
Гигант
17.9 
9.3 
7.1 
1458
Сирлибой
18.8 
10.8 
7.8 
1159
Жадвалдан кўриниб турибдики, 1 кг қуритилган узумнинг қора кишмиш 
навида 2018 дона, гигант навида 1458 дона ва сирлибой навида эса 1159 дона 
майиз борлиги аниқланди. Штангенциркуль ёрдамида майизнинг узунлигини (l) 
ўлчаганимизда ўртача қора кишмиш навида 13,5 мм, эни (h) – 7,6 мм, қалинлиги 


1444 
(b) - 6,8 мм ни ташкил қилди. Гигант навида l – 17,9 мм, h – 9,3 ва b – 7,1 мм. 
Сирлибой навида мос равишда 18,8 мм, 10,8 мм ва 7,8 мм ташкил этди. 
Ушбу жараённи мукаммал бажариш учун қуйидаги қурилманинг намуна 
нусхасини яратилди (расм).
Майизнинг саралаш қурилмаси схемаси: 
1- Бункер; 2 – ғалвир; 3 – йўналтириш нови; 4 – дозатор; 5 – саралаш камераси;
6 – пружина; 7 – электродвигатель; 8 – таянч устун. 
Қурилмамиз қуйидагича ишлайди дастлаб, ҳажми 0,05 м
3
бўлган бункерга 
1 қуритилган узум (майиз) юкланади. Майиз дозатордан 4 маълум миқдорла 
ғалвирга 2 туширилади. Ғалвир тебранма ҳаракати электродвигатель 7 ва 
пружина 6 оркали таъминланади. Майизни ўлчамларини инобатга олиб, ғалвир 
тешиклари диаметрини 7,0 мм дан катта бўлмайдиган қилиб танладик. 
Ғалвирнинг тебранма ҳаракати ва унинг бурчак остида жойлашганлиги майизни 
саралаб, чиқиш новига йўналтиради. Сўнгра сараланган майиз йўналтириш
новлари 3 орқали идишларга юкланади. Қурилманинг барча қисмлари таянч 
устунга 8 маҳкамланган. 


1445 
Хулоса қилиб айтганда, қурилма кичик ва ўрта узумчилик фермер
хўжаликларида қўл меҳнатини камайтиради, саралаш сифати ва иш унуми 
оширади.
Библиографик рўйхат 
1. Рыбаков А.А “Meва вa узумларни териш, саралаш, жойлаш ва сақлаш”. T.: 
1962; 
2. Жаниқулов.Ш “Электромеханизация процесса очистки кишмиша в потоке”. 
Т.: 1984 
3. 
www.m.aniq.uz
  
4. www. President.uz

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling