Пул ислоҳотлари режа: Пул ислоҳотини амалга оширишнинг зарурлиги


Пул ислоҳотларини амалга ошириш шарт-шароитлари


Download 85.73 Kb.
bet3/5
Sana20.12.2022
Hajmi85.73 Kb.
#1036493
1   2   3   4   5
Bog'liq
9. Пул ислоҳотлари

9.2. Пул ислоҳотларини амалга ошириш шарт-шароитлари.


Пулнинг қадрсизланиш даражаси турли мамлакатларда ҳар хил бўлиши мумкин. Инфляция даражаси ривожланган мамлакатларда пастроқ ва тез ўтиши кузатилса, иқтисодий жиҳатдан кам ривожланган мамлакатларда унинг даражаси юқори, сурункали ва «даволаш» ҳам кўпроқ вақт талаб қилиши мумкин. Масалан, 1971 1984 йилларда баҳоларнинг ўсиш суръатларини оладиган бўлсак, у ривожланган мамлакатларда 4,9% дан (Германия), 71% (Жазоир) гача бўлса, ривожланаётган мамлакатларда 8,5% дан (Ҳиндистон), 153% га (Аргентина) этган. Инфляциянинг намоён бўлиши ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг ривожланиш даражасига, миллий хўжалик фаолиятига ва хусусиятига, миллий анъаналарига, минтақавий, иқтисодий ва сиёсий ривожланиш хусусиятларига боғлиқ.
Ривожланган мамлакатларда инфляциянинг шароит ва омиллари ҳар хиллигини ҳисобга олиб уни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин.
Биринчи гуруҳга ривожланаётган Лотин Америка мамлакатлари Аргентина, Бразилия, Перу кабилар киради. Бу давлатларда сурункали давлат бюджети тақчиллиги, иқтисодий мувозанатнинг йўқлиги асосий ва айланма маблағлар қийматининг доимо индексатсия қилиниши, миллий валюта курсининг чет эл валютасига нисбатан тушиб бориши пул қадрсизланишининг омиллари ҳисобланади.
инфляция жараёнининг яна ривожланишига олиб келган.


9.3. Пул ислоҳоти турлари ва уларни амалга ошириш усуллари.


Пул ислоҳотини ўтказиш қуйидаги йўллар билан амалга оширилиши мумкин:
– муомаладаги пул массасини камайтириш мақсадида, дефлятсия курси бўйича эски пулларни янги пулларга алмаштириш:
– аҳоли ва корхоналарнинг банклардаги жамғармаларини вақтинча (тўлиқ ёки қисман) ҳаракатсиз ушлаб туриш (қотириб қўйиш):
– иккала усулни биргаликда қўллаш йўли орқали пул ислоҳотини ўтказиш: бу усул халқаро амалиётда «шок йўли» билан даволаш номи билан машҳурдир. Бу усул 1948 йилда Ғарбий Германияда ҳарбий давлат бошқарувидан бозор иқтисодиётга ўтишда қўлланилган. «Шок йўли» билан даволашда иш ҳақини тўлашни тўхтатиб қўйиш, ишлаб чиқаришни қисқартириш, пул ислоҳотини ўтказиш, иш ўринларини қисқартириш каби қаттиқ чоралар қўлланилиши мумкин. Масалан, Ғарбий Германияда 1948 йилнинг июн ойида ўтказилган пул ислоҳотида аҳолининг нақд пуллари ва жамғармалари 6,5 янги немис маркасига 100 эски рейхсмарка нисбатан алмаштирилди. Аҳолининг пул жамғармаларини тўлаш вақтинча тўхтатилган, кейинчалик фақат 30 фоиз атрофида тўланган ва ҳар бир кишига 60 немис маркаси миқдорида нафақа ажратилган. Натижада давлатнинг рейхс маркасидаги қарзи, мамлакатда бўлган дисбаланс тугатилган ва шу йўл билан инфляциянинг ўсиш суръатлари тўхтатилган.
«Шок йўли» билан даволаш Японияда 194950 йилларда ўтказилган ва у «Додж режаси» деган номни олган.
Бу режага асосан Японияда инфляцияга қарши жуда қаттиқ чоратадбирлар амалга оширилди. Эркин баҳога ўтиш билан бир вақтнинг ўзида эр ислоҳоти ўтказилди, бюджет камомадини йўқотиш йўллари ишлаб чиқилди. Японияда мавжуд зарар билан ишловчи корхоналарга давлат томонидан бериладиган субсидия бекор қилинди, корхона, ташкилотларга кредит бериш шартлари мукаммаллаштирилди, аҳоли жамғармалари ишлатилмасдан қотириб қўйилди.
Иқтисодиётни «шок йўли» билан даволаш Шарқий Европа мамлакатлари Югославия, Полша каби мамлакатларда ҳам қўлланилган. «Шок йўли» билан даволаш иқтисодий сиёсати 1989 йилнинг охирларида Полшада қўлланилган бўлиб, иш ҳақи вақтинчалик қотириб қўйилган ҳолда, баҳолар эркинлаштирилган. Натижада 1990 йилнинг бошларига келиб, Полшада товарлар мўлкўлчилиги вужудга кела бошлади ва товарлар баҳосининг бир неча баробар ошиши натижасида инфляция суръатлари секинлашишига эришилди. Полшада бу иқтисодий тадбирнинг ўтказилиши аҳолининг яшаш шароитини анча қийинлаштирди ва ишсизлар сонини кўпайтирди.
Мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражасига, иқтисодиётнинг ҳолатига, пулнинг қадрсизланиш даражасига, давлат сиёсатига кўра давлат пул ислоҳотини ўтказиши, пулни ревалватсия, деноминация қилиши мумкин.
Ревалватсия – бу пул бирлигининг олтин қийматини тиклашдан иборат. Масалан, И жаҳон урушидан кейинги 1925-1928 йилларда ўтказилган пул ислоҳоти туфайли фунт стерлингнинг урушгача бўлган олтин қиймати белгиланди. ИИ Жаҳон урушидан кейин ревалватсия натижасида долларнинг валюта курси кўтарилди. Германия Федератив Республикасида 1961, 1969, 1971 йилларда ревалватсия ўтказилган.
Девалватсия – бу миллий валюта курсининг чет эл ваютасига нисбатан тушишидир. Пул бирлигининг олтин миқдори белгиланган шароитда девалватсия олтин миқдори тушиб кетишини англатган. Масалан, 1971 йилда АҚШ долларининг олтин миқдори 7,89 % га, 1973 йил февралда 10% га камайтирилган. Сузувчи валюта курсларига ўтгандан кейин девалватсия бошқариладиган валюта курслари асосида олиб борилади.
Деноминатсия – баҳолар масштабини йириклаштириш, яни пул бирлигидаги «0»ларни қисқартиришдан, пул бирлигида кўрсатилган номинални камайтиришдан иборат. Совет пул тизими қарор топа бошлаган давр – 1921 1922 йилларда икки марта деноминация ўтказилган. Биринчи деноминацияда муомалага «1922 йил пул бирликлари» чиқарилган ва улар олдинги пул бирликларига 1000 : 1 нисбатда алмаштирилган. Иккинчи деноминацияда муомалага «1923 йил пул бирлиги» чиқарилган ва 1922 йил пул бирлигига» 100 : 1 нисбатда алмаштирилган. Пул деноминацияси инфляция суратлари паст бўлган шароитда қулай бўлиши мумкин. Агар инфляция суратлари юқори бўлса, деноминация ўтказиш ҳеч қандай самара бермаслиги мумкин. Фақат пул ислоҳотини ўтказиш йўли билан пул тизимини барқарорлаштириш мумкин бўлади.
Марказий банкнинг валюта сиёсати унинг анъанавий пул-кредит инструментларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли, валюта сиёсатининг пировард мақсади миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш ҳисобланади.
Валюта сиёсати деганда Марказий банкнинг валюта муносабатларини тартибга солиш ва амалга ошириш соҳасидаги тадбирларининг мажмуи тушунилади.
Марказий банкнинг валюта сиёсати пул-кредит сиёсатининг асосий классик инструментларидан бири хисобланади. Жаҳон банк амалиётидан шу нарса малумки, валюта сиёсати, асосан, куйидаги сиёсатлардан иборат:
• валюта интервенсияси,
• валюта захираларини диверсификатсия килиш.
валютавий чеклашлар,
• валютанинг алмашув даражасинн бошкариш,
валюта курсининг тартиби,
• девалватсия.
Марказий банк миллий валюта алмашув курсини мақсадли коридор доирасида ушлаб туриш учун валюта бозорида хорижий валюталарни сотувчи ва сотиб олувчи сифатида қатнашиб, валюта орерацияларини амалга ошириб борди.



Download 85.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling