Пул ислоҳотлари режа: Пул ислоҳотини амалга оширишнинг зарурлиги


Ўзбекистон Республикасида амалга оширилган пул ислоҳотлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари


Download 85.73 Kb.
bet5/5
Sana20.12.2022
Hajmi85.73 Kb.
#1036493
1   2   3   4   5
Bog'liq
9. Пул ислоҳотлари

9.5.Ўзбекистон Республикасида амалга оширилган пул ислоҳотлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари.


Оъзбекистон Республикаси заминида, яъни Бухоро давлатида биринчи металл пуллар зарб қилинган. Металл пуллар зарб қилингунга қадар Бухоро давлатида савдо-сотиқда пул бирлиги сифатида буғдой ва қоғоз материал ишлатилган.
Биринчи металл пуллар Бухоро давлатида 700 йилларда зарб қилинган. Бу пуллар кумуш тангалар бўлиб, Бухоро давлати шоҳи Кана Бухоро худот томонидан чиқарилган. Танга юқори сифатга эга бўлган тоза кумушдан зарб қилинган. Танга ўртасида шоҳнинг тас-вири ва унинг атрофига Қуръон оятларидан ёзилган. Бу кумуш пул-лар «дирҳам» деб аталган. Бухор худот 40 йил давлатни бошқарган-дан кейин, тахтга халифа Абу Бакр Сиддиқ ўтирган. Абу Бакр, кейин-чалик шоҳ Ҳорун ар-Рашид даврида Бухоро давлатида пул тизими барқарор бўлиб, савдо кўпроқ дирҳамларда олиб борилган. Бу орада Хоразм давлати ҳам ўзининг кумуш тангаларини муомалага кирит-ган. Лекин аҳоли кўпроқ дирҳамлар билан савдо олиб боришни афзал кўрган. Дирҳамларга бўлган талабнинг ошиши, Бухоро давлатининг кўпгина бошқа мамлакатлар билан савдо олиб бориши ҳамда дирҳам-ларнинг жуда юқори проба ва сифатга эга бўлиши аста - секинлик билан уларнинг муомаладан йўқолишига олиб келган.

801 йилнинг кузида тахтга Гидриф келган ва у пул тизимини барқарорлаштириш мақсадида муомалага 6 турдаги олтин, кумуш, тери, темир ва мис, ҳар хил металл қоришмасидан зарб қилинган пул бирликларини чиқарган. Бу пуллар халқ орасида «гидрифи»лар деган ном олган. Кумуш гидрифилар дирҳамларга қараганда сифати паст ва кумуш темир қоришмаси натижасида қорамтир рангда бўлган. Бу пуллар аҳоли орасида муомалада яхши қабул қилинмаган, шунинг учун давлат олдинги пулга нисбатан янги кумуш гидрифининг мажбурий курсини белгилаб қўйган, яъни 6 гидрифи 1 дирҳамга тенг-лаштирилган ва аста-секинлик билан солиқ ва тўловларни фақат гидрифида олишни жорий қилиш орқали 1 гидрифини 1 дирҳамга тенглаштиришга эришилган. Давлат томонидан ҳар хил солиқ ва тўловларни фақат гидрифида тўлашни жорий қилиш натижасида 822 йилларга келиб 100 кумуш дирҳам 70 гидрифига, 1 гидрифи тилло 7,5 гидрифи кумушга тенглаштирилган. Гидрифилар Бухорода Маҳак Қасрида зарб қилинган.


Шуни таъкидламоқчимизки, биринчи рус давлатида муомалада пайдо бўлган металл пуллар дирҳамлар ҳисобланади. Рус давлатида дирҳамлар бир неча бўлакларга бўлиниб муомалада ишлатилган. Топилмалар шуни кўрсатганки, рус давлатида IX-Х асрда савдода қўлланилган дирҳамлар 40 бўлакка бўлиниб, ҳар бир кумуш бўлак-часи пул бирлиги сифатида ишлатилган. Кейинчалик рус давлатига, Европа давлатлари металл пуллари кириб келган ва фақат Х асрнинг охиридагина Киев князи Владимир томонидан биринчи рус тангалари «гривни» зарб қилинган.
Х асрнинг ўрталари (943-954 йиллар)да Исмоил Сомоний даври-да Бухоро давлати майдони кенгайиб ҳозирги Ўрта Осиё давлатлари-ни қарийб барча майдонини ўз ичига олган ва у уч ҳамда ундан ортиқ Европа мамлакати майдонига тенг келган.
Сомонийлар даврида пул тизими жуда юқори даражада ривож-ланган. Муомалага яна сифатли кумуш тангалар – дирҳамлар, олтин пуллар киритилган. Бу пуллар муомалада доналаб ва оғирлиги ўлчаб, қабул қилинган. Бухоро давлати Европа давлатлари билан кенг савдо-сотиқ олиб бориши натижасида юқори сифатли кумуш тангалар Европа ва Рус давлатига оқиб ўтган ва биз юқорида таъкидлага-нимиздек, Рус давлати бу дирҳамларни бўлакларга бўлиб, пул бирли-ги сифатида муомалада ишлатган.
XI асрда сомонийлар давлатидан туркларнинг ўрин олиши пул муомаласини ҳам ўзгартирса-да, олтин ва кумуш тангалар пул тизи-мининг асосий элементи сифатида сақланиб қолди.
XII-XIIИ асрларда Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар, кейинчалик Темурийлар даврида муомалада асосан олтин, кумуш, мис тангалар кўплаб зарб қилинган. Шайбонийхон даврида (1507 йилда) пул исло-ҳоти ўтказилиб, чекланган миқдорда муомалага олтин, кумуш, мис, мис ва кумуш қоришмасидан танга пуллар чиқарилган. Олтин танга-лар «тилло», кумуш танга «танга», мис танга «динор» деб номланган ва энг майда танга динорнинг 1/6 қисмига тенг бўлиб «пул» деб номланган.
Темурийлар даврида «амири» дирҳамлари муомалага чиқарил-ган. Уларнинг вазни 5,7-6,0 гр. атрофида бўлган ва кейинчалик дирҳамларда кумуш миқдорини камайтирилгани учун тангалар вазни ҳам камайиб борган.
Ўзбекистон пул тизимининг яна бир муҳим санаси бу 1708-1709 йилларда Бухорода ўтказилган пул ислоҳотидир. Бу ислоҳот шоҳ Убайдуллахон томонидан ўтказилган бўлиб, муомалага паст сифатли тангалар чиқарилган. Бу тангаларда кумуш миқдори олдинги танга-ларга нисбатан кам бўлган ва улар давлатнинг уруш билан боғлиқ ҳарбий харажатларини қоплаш учун зарб қилинган. Олдинги 1 кумуш танганинг оғирлиги 1 мисқолга тенг бўлган. Пул ислоҳотига асосан 1 кумуш танга 4 га бўлиниб, энди тўрт кумуш танга зарб қилинган ва уларни ҳар бирининг вазни 1 мисқолга тенг бўлган. Натижада кумуш танганинг сифати тушган. Муомаладаги пуллар «яхши» ва «ёмон» пулларга бўлинган. 1 мисқол 24 нухудга тенглаштирилган, яъни 24 нухуд = 1 мисқол, 1 мисқол = 4,8 гр. кумушга тенг бўлган.
Убайдуллахон ўтказган пул ислоҳотининг хусусияти шундаки, у тангадаги кумуш миқдорини энг минимал даражагача камайтирган, бундай ҳол унгача ва ундан кейин амалиётда қўлланилган эмас. Бу тўғрида қуйидаги жадвал маълумотларига мурожаат қилишимиз мумкин.
Танганинг кумуш миқдори 90 фоиздан Убайдулла – Баҳодирхон даврида 22,5 фоизгача тушган, яъни тангаларнинг сифати тушиб борган.
Қарийб юз йиллардан кейин, ХVIIИ аср ўрталарида Муҳаммад Раҳимхон даврида тангадаги кумуш миқдори 30%гача оширилган. ХVIIИ асрнинг охири ХIX асрни бошларига келиб, Бухоро давлати яна юқори сифатли пул тизимига эга бўлган.
Россиянинг Ўрта Осиёга юриши натижасида, 1865 йилда Тош-кент руслар қўлига ўтган. Кейинчалик Бухоро давлатининг Ўра тепа, Жиззах, Самарқанд, Каттақўрғон, Ургут каби шаҳарлари Россия тасарруфи ўтган. Бухоро амири Россия билан дўстлик шартномасини тузган ва ярим мустақил давлат бўлиб ўзининг мустақил пул тизи-мини сақлаб қолган ҳамда мустақил пул сиёсатини олиб борган. Ўша даврда муомалага олтин, кумуш, мис тангалар чиқарилган. 1 тилло Россиянинг 6 рубл 80 копеек, 1 танга (кумуш) 15 копеекка, 1 мис танга - (мира) 4 копеекка, пул 1/4 копеекка тенглаштирилган. Муома-лада кўпроқ кумуш танга ишлатилиб, унинг курси 1 тангага 12 копеекдан 20 копееккача ўзгариб турган. Ўтган асрнинг 90-йилларида Россия Тошкент ва Қўқонда, кейинчалик, Бухорода ўз банкларини очган. Муомалага рус олтин, кумуш тангалари ва кредит билетлари кириб келган. Бухорода рус олтин, кумуш тангасидан кўра кредит билетлари жуда машҳур бўлган. Бухоро бекларига амирга тўлайдиган солиқ ва бошқа тўлов, инъомларини кумуш тангада карвонларда олиб келгандан кўра, кредит билетларда олиб келиш арзон ва осон бўлган. Шунинг учун кумушлар рус кредит билетларига алмаштирилган. Рус банкларида кумуш тангалар қайтиб муомалага чиқмаган. Улар Россияга жўнатилган ва Петербургдаги зарбхонада қайта ишлатилиб рус кумуш тангаси сифатида муомалага чиқарилган. Бухоро тангаси 84 фоизли пробадаги кумушдан тайёрлангани учун рус кумуш танга-сидан анча сифатли бўлган ва у қайта ишланганда бир Бухоро тангасидан бир неча рус тангаси зарб қилинган. Бу эса Россия хазинасига жуда катта фойда келтирган. Ҳисоб-китобларни олиб боришда, тил-лони рублга айлантиришда қийинчиликлар бўлгани учун Россия давлати Бухоро давлати пул тизимини Россияга бирлаштириш тўғрисидаги масалани қўйган. Россия Молия вазирлиги томонидан Бухоро давлати пулининг лойиҳаси ишлаб чиқилган. Унга асосан чиқариладиган пул 15 копеекка тенг бўлиб, унинг бир томонида Рос-сия ҳукумат белгиси тасвири иккинчи томонида Бухоро давлати бел-гиси, тасвири, бўлиши керак эди. Лекин Бухоро амирининг хизмати туфайли бу иш амалга ошмасдан қолиб кетган. 1923-24 йилларгача Бухоро ўзининг пул бирлигини сақлаб қолган. Туркистоннинг Россия томонидан истило этилиши натижасида ХХ асрнинг бошларида Тур-кистонда рус кредит билетлари, маҳаллий векселлар, кейинчалик совзнаклар, «Туркбон»лар, червонетслар муомалада бўлган. 20-йил-ларининг ўрталаридан бошлаб ягона пул тизими барпо қилиниб, Собиқ СССР ҳудудида рубл пул бирлиги сифатида қабул қилинган ва мустақилликача пул муомаласи шу пул бирлигида олиб борилган.
Ўзбекистон Республикасида мустақил пул тизимининг жорий қилиниши
Маълумки, ҳар бир давлат ўзининг пул тизимига эга бўлади. Ўзбе-кистоннинг мустақил давлат сифатида ажралиб чиқиши унинг мустақил пул тизимига эга бўлишини тақозо қилди. Мустақил пул тизими жорий қилинишининг И босқичи 1993 йилдан бошлаб «сўм-купон»ларнинг муомалага чиқарилиши ҳисобланади. Ўзбекистон пул тизимини қуриш-нинг иккинчи босқичи – 1994 йил июлдан бошлаб миллий валюта–«сўм »нинг муомалага чиқарилиши бўлиб, у Ўзбекистон тарихида жуда катта аҳамиятга эга.
Алоҳида олинган давлатнинг пул тизими ўз хусусиятларига эга бўлиб, унинг элементлари у ёки бу томонга ўзгариши мумкин.
Пул тизими ижтимоий ҳаётнинг кўзгуси ҳисобланади, десак хато бўлмаса керак. Шунинг учун ижтимоий ишлаб чиқариш жараёни пул тизимини объектив талаблар, яъни пул тизимининг ягона бўли-ши, пул бирлиги қийматининг доимийлиги ва пул муомаласининг талабга қараб ўзгариб туриши кераклигини қўяди.
Собиқ СССРнинг давлат сифатида тарқалиб кетиши марказ-лашган пул тизимининг ҳам тугашига олиб келади. Натижада баъзи республикалар рублни миллий валютаси сифатида ишлатиб тургани ҳолда, ўз пул сиёсатини олиб борди. Эстония, Латвия, Литва, Украи-на биринчи бўлиб рубл зонасидан чиқиб ўз миллий валютасини қабул қилишди. Кейинчалик, Озарбайжон, Қирғизистон ва Молдавия республикалари бу йўналишни давом эттирдилар. Рубл тизимида вужудга келган тартибсизликлар, миллий валюталар ва купонларнинг муомалага чиқарилиши, ягона пул–рубл зонасининг тугашига, унинг ҳар хил курсга эга бўлишига олиб келади.
1992 йил охирига келиб Россияда товарлар баҳосининг ойлик ўсиши 25-30 фоизгача кўтарилди. Москва валюта биржасида рубл-нинг номинал қиймати бир долларга 125 рублдан, 1992 йил декабрда 485 рублгача, 1993 йил мартда 1 доллар 660 рублгача тенглашди. Пул қадрининг тушиши, нақд пул етишмовчилигига, охири эса иш хақи, нафақаларни тўлашда қийинчиликлар бўлишига олиб келди. СССР давридаги охирги банклар тўғрисидаги қонунга асосан давлат банки ўрнига Марказий банк, мустақил давлатларда Марказий (ёки миллий) банклар ташкил қилинди.
Россия Марказий банки пул эмиссияси билан боғлиқ бўлган орерацияларни бажариш ҳуқуқини ўз қўлига олди. Бундан ташқари, давлат пул белгиларини босиб чиқарувчи муассаса Россияда жой-лашган эди. Мустақил давлатлар Марказий банкларининг пул муома-ласини олиб бориш бўйича ҳаракатлари чеклаган эди. Натижада пул тақчиллиги юзага келди ва у алоҳида олинган республикаларда ҳар хил даражада намоён бўлди. Масалан, Россия Марказий банки муома-лага чиқарган пулларда Россиянинг салмоғи 1991 йил декабрда 64 фоизни ташкил қилган бўлса, 1992 йил июнга келиб эмиссиянинг 77 фоизи Россияни нақд пул билан таъминлашга йўналтирилган. Қолган барча Республикаларни нақд пул билан таъминлаш учун муомалага чиқарилган пулларнинг фақат 23 фоизигача сарфланган, яъни бошқа республикалар эҳтиёжини пул билан таъминлаш салмоғи тушиб кет-ган. Масалан, Белоруссия, Грузиянинг салмоғи 3 фоиздан 1,5 фоизга-ча, Украина ва Болтиқбўйи республикаларининг салмоғи янада кўп-роқ қисқарган. Ўзбекистонда ҳам пул ресурслари тақчиллиги нақд пулга бўлган талабнинг қондирилмаганлигида намоён бўлган. Шу иқтисодий танглик шароитида пул тизимини шакллантириш бўйича мустақил давлатлар олдида икки муқобил йўл турарди.
– Ягона пул тизими зонаси – рубл зонасида қолиш ва ягона пул сиёсатини олиб бориш;
– Ўз миллий валютасини муомалага чиқариб, ўз пул тизимига эга бўлиш ва қўшни мамлакатлар инфляциясидан ўзини ҳимоя қилиш.
Пул тақчиллиги давом қилаётган ва Россия рубллари барқарор бўлмаган шароитда пул тақчиллигини йўқотиш мақсадида кўпгина республикалар, жумладан, Ўзбекистонда ҳам мустақилликнинг биринчи йилларида пул тизимини шакллантириш лойиҳаси тузилди. Юқорида таъкидлаганимиздек, муомалага купон талонлар чиқарилди ва кейинча-лик Ўзбекистон ўзининг миллий валютасини муомалага чиқарди.
Ўзбекистон миллий пул тизимининг асосий элементи бўлмиш сўм жамият манфаатларига хизмат қилади. Шунинг учун пул тизимининг асосий вазифаси миллий пулимизнинг қадрини мустаҳкамлашдан иборат. Бу жуда масъулиятли ва осон бўлмаган вазифа. Ўзбекистоннинг ўз иқтисодиётини бозор талабларига мос равишда ривожлантиришга қара-тиши, бозор иқтисодиётига ўтишда мамлакатимизнинг ўзига хос хусу-сиятларига эга эканлиги миллий валютанинг барқарор бўлишини тақозо қилади.
Ҳозирги кунимиз, иқтисодиётимизнинг ривожланишида амалга оширилаётган иқтисодий жараёнлар, катта қурилишлар ва молиялаш-тиришлар Ўзбекистон иқтисодий мустақилликка эришиш учун тўғри йўл танлаганини кўрсатиб турибди. Зеро, мустақил пул тизимига эга бўлмасдан иқтисодий жиҳатдан мустақил давлат барпо этиш мумкин эмас.
Мамлакатда нақд пул оборотини ташкил этиш “Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки тўғрисида”ги Қонунга асосланган ҳолда ишлаб чиқилган “Юридик шахслар томонидан касса орерацияларини амалга ошириш қоидалари” (1998 йил 17 декабр № 565) асосида амалга оширилади.
Ушбу йўриқномага асосан қуйидаги қоидалар асосида нақд пул обороти ташкил қилинади. Булар:
Барча юридик шахслар мулкчилик шаклидан қатъий назар, ўзларининг пул маблағларини банк муассасаларида сақлашлари шарт.
Юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ фуқаролар иштирокидаги ҳисоб-китоблар банк муассасалари орқали, қонунчиликда кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари нақд пулсиз тартибда амалга оширилади.
Ташкилотлар томонидан банк муассасаларидан олинган нақд пуллар қандай мақсадлар учун олинган бўлса, фақат шу мақсадлар учун сарфланади.
Нақд пул айланмасини ташкил қилиш принсиплари
1. Барча юридик шахслар мулкчилик шаклидан қаътий назар ўзларининг пул маблағларини банклардаги ҳисоб рақамларда сақлашга мажбурдирлар.
2. Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда юридик шахслар, шунингдек фуқаролар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар нақд пулсиз шаклида банк ташкилотлари орқали амалга оширилади.
3. Банкнинг кассасидан олинган нақд пуллар ўзининг қаттиқ мақсадли йўналишига эгадир.
4. Ташкилотлар ўзларининг кассаларида белгиланган лимит доирасида нақд пулга эга бўлишлари мумкин ва тушган нақд пул тушумини белгиланган нормаларда ишлатиши мумкин.
5. Тушган тушумларни харажатлар сифатида ишлатиш Вазирлар Маҳкамасинининг қарори асосида амалга оширилади.
6. Нақд пул айланмаси башоратли режалаштириш объекти сифатида ишлатилиши мумкин.
7. Пул айланмасини бошқариш марказлашган тартибда амалга оширилади.
Марказий банкнинг валюта сиёсати доирасида амалга ошириладиган валюта орерацияларининг уч асосий тури халқаро банк амалиётида кенг қўлланилмоқда. Улар қуйидаги орерациялардан иборатдир:
1. Валюта интервенсиясини амалга ошириш мақсадида ўтказиладиган орерациялар. Валюта интервенсияси доирасида амалга ошириладиган валюта орерациялари хорижий валютани миллий валютага сотиб олиш ва сотиш орерацияларидан иборатдир. Республикамизда интервенсия воситаси сифатида ишлатилаётган базавий валюта АҚШ доллари бўлганлиги сабабли, шу мақсадда амалга оширилаётган орерациялар АҚШ долларини сотиб олиш ва сотиш орерацияларидан иборатдир.
2. Ҳукуматнинг ташқи қарзини тўлаш бўйича Марказий банк томонидан амалга ошириладиган валюта орерациялари.
3. Марказий банкнинг балансидаги олтин-валюта захираларини бошқариш орерациялари.
Халқаро банк амалиёти тажрибаларини ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, ҳозирги даврда, Марказий банк ўзининг балансидаги олтин валюта захираларини бошқаришда асосан қуйидаги усуллардан фойдаланади:
– валюта захираларини диверсификатсия қилиш усули;
– валютавий своп орерацияларидан фойдаланиш;
– Голд своп орерацияларидан фойдаланиш;
– очиқ валюта позитсияларини қисқартириш.
Ҳалқаро ҳисоб-китоблар банки марказий банкларга валюталар ва олтиндаги захираларни своп шарти бўйича жойлаштириш, депозит-ссуда орерацияларини амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатади.
Оʻзбекистонда валюта соҳасини эркинлаштиришга қаратилган улкан ислоҳотлар кутилмоқда. Ҳукумат порталида жойлаштирилган янги қонун лойиҳаси хоʻжалик субʼектлари орасида пул-валюта муносабатларини эркинлаштириш, Оʻзбекистон корхона ва банкларининг рақобатбардошлигини кучайтириш ва мамлакатда сармоялар учун қулай шароит яратишга қаратилган.
Валюта сиёсати эркинлаштиришнинг устувор ёʻналишлари қуйидагича белгиланган:
— Барча давлат органлари томонидан қоʻлланилаётган чоралар назорат-чеклов туридан ҳимоя-рагʻбатлантириш турига оʻзгартирилиши керак. Хоʻжалик субʼектлари хусусий валюта маблагʻларидан оʻз хохиши боʻйича фойдаланиш ҳуқуқига эга боʻлиши керак. Сармоялар киритиш ва бизнес фаолияти олиб бориш учун қулай шароитлар яратилиши керак
валюта ислоҳотлари – коʻплаб иқтисодий муаммоларни ҳал қилади — Республика экспорт потентсиалини кучайтириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ички ва ташқи бозорда рақобатбардошлиги оширилиши керак; — валюта орерациялари амалга ошириш учун ташқи иқтисодий фаолиятнинг барча иштирокчиларига тенг шароитлар яратилиши керак. Алоҳида корхона ва соҳаларга имтиёзлар бериш таʼқиқланиши керак;
— миллий валютанинг бошқа валюталарга нисбатан курси фақат бозор механизмлари ёрдамида белгиланиши керак;
— миллий валюта барқарорлигига таʼсир қиладиган қонуний нормалар қабул қилинишига ёʻл қоʻймаслик керак;
Ушбу қонун лойиҳаси кучга кирган тақдирда, у қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1. Оʻзбекистон Республикаси ҳудудида сотилаётган барча маҳсулотлар ва коʻрсатилаётган барча хизматлар, ҳамда белгаланган устав капитали миқдори миллий валютада амалга оширилиши керак;
2. Оʻзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасида маҳсулот ва хизматлар сотиш мутлақ таʼқиқланиши керак. Фақат халқаро тоʻлов карталари бундан мустасно боʻлиши керак. Халқаро тоʻлов карталари ёрдамида тоʻлов амалга оширилганда, маҳаллий корхона ҳисоб рақамига маблагʻ миллий валютада келиб тушиш механизмини ишлаб чиқиш керак.
3. Оʻзбекистон Республикасида давлат солиқлари, ва барча мажбурий тоʻловлар миллий валютада амалга оширилиши керак. Фақат Оʻзбекистон норезидентларидан эркин савдо зоналари ва эркин омборхоналарда олинаётган божхона солиқлари бундан мустасно боʻлиши мумкин. Янги қонун жисмоний ва юридик шахсларга хусусий валюта маблагʻларидан оʻз хохиши боʻйича фойдаланиш учун қуйидагиларни коʻзда тутган:
— Юридик шахслар валютада олинган даромад ва дивидендларни акциядорлик жамиятлар қатнашчиларига валюта ҳисобда тоʻлаш ҳуқуқига эга боʻлади;
— Республика ичида жисмоний шахслар орасида банк узатмалари, почта узатмалари ёки пул узатмалари тизимлари ёрдамида валюта узатмалари амалга ошириш мумкин боʻлади;
Оʻзбек соʻмининг келажаги: валюта ислоҳотлари нима беради
— Юридик шахс ташкил қилмаган хусусий тадбиркорларга оʻз ҳисоб рақамлари орқали маҳсулот ва хизматлар импорти учун валютада тоʻлов амалга ошириш имкони берилади;
— Экспорт ва импорт амалга оширувчи корхоналар ташқи иқтисодий шартномалар боʻйича тоʻловларни оʻзлари истаган шаклда амалга оширишлари мумкин боʻлади;
— Умумий қиймати 10 000 АҚШ долларигача боʻлган чет эл валютасини Оʻзбекистондан олиб чиқишга рухсат берилсин. 2000 АҚШ долларига боʻлган валюта олиб кирилганда ва олиб чиқилганда уни божхона декларатсиясида коʻрсатиш шарт боʻлмайди;
— Марказий банк ва тижорат банклари томонидан чет эл валютасини олиб чиқиш учун бериладиган рухсатномалар бекор қилинади;
— Оʻзбекистон Республикаси резиденти боʻлмаган жисмоний ва юридик шахслар учун Оʻзбекистон банкларида ҳисоб рақамлари очиш ва уз ҳисоб рақамларида боʻлган маблагʻлардан, қонунда белгиланган тартибда, эркин фойдаланиш ҳуқуқига эга боʻладилар;
— ва шу каби бошқа чоралар қабул қилинади;
Янги қонун лойиҳасига коʻра, Оʻзбекистон Республикаси Марказий банки барча хоʻжалик субʼектлари учун валюта сотииб олиш ва сотишнинг, валюта ҳисобида орерациялар амалга оширишнинг осонлаштирилган тартибини ишлаб чиқиши керак. Қонун лоййиҳасида коʻзда тутилган яна бир муҳим масала бу — чет эл валюталарига нисбатан миллий валюта курсини белгилаш тартибидир. Ушбу курса айни дамда валютага мавжуд боʻлган талаб ва таклифни ҳисобга олиши керак. Банклар орасидаги валюта савдоси валюта биржасида амалга оширилиши керак. Банклар фаолиятида ҳам мавжуд боʻлган маʼмурий тоʻсиқларни бартараф этиш режалаштирилган. Улар орасида чет эл валютасида кредит бериш тартибини оʻзгартириш, банклар фаолияти устидан назорат қилиш тартибини оʻзгартириш, банклар фаолиятини литсензиялаш тартибини оʻзгартириш каби чоралар бор.
2017 йилнинг биринчи ярми якунларига коʻра Оʻзбекистон Марказий банки, Молия вазирлиги, Солиқ ва Божхона қоʻмиталари зиммасига ушбу қонун нормалари тадбиқ қилинишининг таҳлили ва Оʻзбекистон Республикасининг "Валютани тартибга солиш тоʻгʻрисида"ги қонунининг янги таҳририни ишлаб чиқиш керак.
Download 85.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling