“Пул, кредит ва банклар” фани 12-мавзу. Банкларнинг келиб чиқиши ва банк тизими Маъруза. (4 соат)


Пулни алмаштириб берувчилар савдо майдонларида ўзларининг столларини қўйиб ўтирар эдилар


Download 170 Kb.
bet4/7
Sana13.11.2023
Hajmi170 Kb.
#1770074
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1.1.Банкларнинг келиб чиқиши ва БТ

Пулни алмаштириб берувчилар савдо майдонларида ўзларининг столларини қўйиб ўтирар эдилар.

  • Пулни алмаштириб берувчилар савдо майдонларида ўзларининг столларини қўйиб ўтирар эдилар.
  • Қадимги Грецияда пулни айирбош қилувчилар трапезидалар деб аталган. Чунки, стол грек тилида трапеза дейилади.
  • Қадимги Римда пулни айирбош қилувчилар менсарилар деб аталган. Чунки, менса сўзи лотинча сўздан олинган бўлиб, стол деган маънони англатади.
  • Шундай қилиб, банк сўзи пул айирбош қилинадиган стол деган маънони англатади ва банкларнинг биринчи операцияси валюта айирбошлаш операцияси бўлган.
  • Аммо валюта айирбошлаш операциялари ҳозирги замон банкларининг моҳиятини ифода эта олмайди.
  • Ҳозирги даврда банкларнинг моҳияти уларни йирик кредитлаш институтлари эканлигида, тўлов тизимининг таянч асоси эканлигида, қимматли қоғозлар бозорининг қудратли, фаол иштирокчиси эканлигида намоён бўлади.
  • Валюта айирбошлаш операциялари эса, замонавий банкларнинг операцияларидан бири холос.

Давлат томонидан банклар фаолиятининг қонунчилик асосларининг яратилиши, улар фаолиятини назорат қилиниши ва банкларнинг молиявий ҳолатини яхшиланиши аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ишончини пайдо бўлишига олиб келди.

  • Давлат томонидан банклар фаолиятининг қонунчилик асосларининг яратилиши, улар фаолиятини назорат қилиниши ва банкларнинг молиявий ҳолатини яхшиланиши аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ишончини пайдо бўлишига олиб келди.
  • Дастлабки банкирлар тушундики, банкда сақланаётганпулларни вақтинчалик фойдаланишга бериш йўли билан катта даромад олиш мумкин. Натижада, банкларнинг ссуда операциялари пайдо бўлди. Бунда рискни камайтириш мақсадида гаров (қимматбаҳо металлар, қўзғалмас мулк, кемалар, қуллар ва ҳ.к.) талаб қилинар эди.

Банкларнинг операциялари ҳажмининг ошиб бориши билан уларни пул маблағлари жалб этишга бўлган талаби ошиб борди.

  • Банкларнинг операциялари ҳажмининг ошиб бориши билан уларни пул маблағлари жалб этишга бўлган талаби ошиб борди.
  • Натижада депозит операциялари пайдо бўлди.
  • Табиийки, банк омонатчиларнинг пул маблағлари ҳисобини юритиши ва уларнинг номидан тўловларни амалга ошириши лозим эди.
  • Омонатчиларнинг маблағлари ва тўловлари ҳисоби жадвал асосида олиб борилар эди. Бу жадвал трансферит деб аталган.

Download 170 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling