Пул маблағлари ва ҳисоб-китобларнинг мазмуни ҳамда уларни ҳисобга олишнинг вазифалари


Пул маблағларининг туркумланиши ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритишдаги ўрни ва аҳамияти


Download 74.98 Kb.
bet2/18
Sana16.06.2023
Hajmi74.98 Kb.
#1491179
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
хисобот

Пул маблағларининг туркумланиши ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритишдаги ўрни ва аҳамияти.Корхоналарда пул маблағларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш кўп жиҳатдан уларнинг туркумланишига боғлиқ. Чунки пул маблағларининг қайси манбалардан келиб тушиши ва қайси йўналишлар бўйича сарфланишини таҳлил қилиш асосида улардан самарали ва мақсадга мувофиқ фойдаланиш мумкин.
Ҳозирда амалиётда пул маблағлари қуйидагича туркумланади:

  1. валюта турлари;

  2. қайси жойда сақланиши;

  3. қайси мақсадларга сарфланиши; 4) қайси манбалардан келиб тушиши; 5) пул маблағлари турлари.

Республикамизда хўжалик субъектларига нафақат Ўзбекистон миллий валютаси сўмда балки бошка чет эл валюталарида ҳам банкларда ҳисоб рақамларини очиш имкониятлари берилган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қарорига кўра, барча хўжалик субъектларига 1999 йил 1 июлдан бошлаб, бир неча банкларда ўзларининг турли валюталардаги ҳисоб рақамларини очиш имконияти берилди. Пул маблағларини валюталарнинг турлари бўйича гуруҳлаш уларнингҳисобини тўғри ташкил қилиш имкониятини беради. Ушбу гуруҳлар корхоналарнинг бухгалтериясида синтетик, субҳисобварақ ва аналитик ҳисобварақларни юритиш учун асос қилиб олинади ва корхоналарнинг ҳисоб сиёсатининг таркибий қисми бўлган ишчи ҳисобварақлар режасида ўз аксини топади.
Бухгалтерия ҳисобининг амалдаги ҳисобварақлар режасида пул маблағларининг ҳисоби асосан уларнинг қайси жойда сақланиши бўйича юритилади.
Пул маблағларининг қайси жойда сақланиши бўйича қуйидагича туркумлаш мумкин:

  1. Корхона кассасида сақланаётган пул маблағлари.

  2. Банкдаги ҳисоб рақамларида сақланаётган пул маблағлари.

  3. Банкдаги валюта ҳисоб рақамларида сақланаётган пул маблағлари.

  4. Банкларнинг махсус ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари.

  5. Йўлдаги ўтказмалар.

Ушбу белги бўйича гуруҳлаш асносида пул маблағларини бухгалтерия ҳисобини юритишдаги аҳамияти шу билан тавсифланадики, улар пул маблағлари қаерда,қандай суммада, кимнинг жавобгарлигида сақланаётганлиги, шунингдек уларнинг ҳаракати тўғрисида аниқ маълумотлар олиш имкониятини беради. Ушбу маълумотлар асосида корхонанинг бошқарув аппаратида пул маблағларидан самарали фойдаланишни таъминловчи мақбул бошқарув қарорларини қабул қилиш имконияти вужудга келади.
Корхона пул маблағларининг қайси мақсадларга сарфланиши бўйича гуруҳлаш ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Чунки пул маблағларини қайси мақсадларга,қандай суммаларда сарфлаш корхона иқтисодиётининг ривожланишига бевосита таъсир кўрсатади.
Пул маблағларини қайси мақсадларга сарфланиши бўйича гуруҳлаш бухгалтерия ҳисоби амалиётида унчалик кенг қўлланилмайди. Бозор муносабатларининг шаклланиши ва унинг тобора чуқурлашуви корхоналарнинг молиявий ҳисоботларини халқаро стандарт талаблари асосида ишлаб чиқиш заруриятини вужудга келтирди. Шунинг учун ҳам, Республикамизда 2002 йил 27 деқабрдаги 140-сонли Ўзбекистон Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган корхоналарнинг молиявий ҳисоботи мазмун ва шакл жиҳатдан халқаро стандарт талабларига анча яқинлаштирилган. Ушбу молиявий ҳисобот ва унинг шакллари асосан ташқи фойдаланувчиларнинг корхона фаолияти бўйича маълумотларга бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилгандир. Мазку молиявий ҳисоботда биринчи маротаба корхоналарнинг фаолият турлари бўйича харажат ва даромадлари тўғрисидаги маълумотлар келтирилган. Шунингдек амалдаги молиявий ҳисоботда пул оқимлари тўғрисида махсус ҳисобот шакли мавжуд бўлиб, унда пул оқимлари операцион, инвестициявий ва молиявий фаолият бўйича гуруҳланиши мажбурий қилиб қўйилган. Ушбу ҳисобот шакли корхоналарнинг пул маблағларининг қайси мақсадларга сарфланиши тўғрисида маълумот беради (2.1-жадвал).
2.1-жадвал
Пул маблағларининг фаолият турлари бўйича сарфланиши




Download 74.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling