Пул маблағларининг корхона иқтисодиётидаги ўрни ва уларнинг асосий вазифалари
Банкдаги ҳисоб-китоб счёти муомалаларининг ҳисоби
Download 131.5 Kb.
|
Пул маблағлари
Банкдаги ҳисоб-китоб счёти муомалаларининг ҳисобиХар бир корхона банкида ҳисоб-китоб счёти очилади. Бу счётда корхона уз пул маблағларини саклайдилар ва турли ташкилотлар билан нақд пулсиз ҳисоб-китоблар олиб борадилар. Корхоналарнинг пул маблағлари ҳисоб-китоб счётида сакланганлиги учун банк маълум микдорда фойз тулайди. Корхоналар ҳисоб-китоб счёти очиш учун куйидаги ҳужжатлрни топширади: белгиланган шаклда махсус ариза. Бу аризага корхона рахбари ва бош бухгалтери имзо куяди: имзолар куйилган ва печать босилган карточка (икки нусхада). Корхона рахбари ва бош бухгалтернинг карточкада куйилган имзолари юкори орган томонидан тасдикланади. Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағлари куйидаги хужалик муомалалари натижасида купайиши мумкин: давлатга сотилган махсулот учун пул олинганда; чет ташкилотларга бажарган иш ва хизматлар учун пул олинганда; банклардан ссудалар олинганда; кассадаги лимитдан ортикча пуллар утказилганда; асосий хужалик фаолиятидан бошқа даромадлар тушганда. Ҳисоб-китоб счётига тушадиган пул маблағлари банк коидаларига мувофик намунавий ҳужжатлар асосида расмийлаштирилади. Масалан, сотилган махсулот, бажарилган иш ва курсатилган хизматлар учун тайёрлов ташкилотлари ва бошқа хужаликлардан тушадиган пулларни банк бу ташкилотларнинг уз карзлари учун пул утказиши тугрисидаги ҳужжатларига асосан утказади. Корхона кассадаги нақд пулини банкдаги ҳисоб-китоб счётига нақд пул топшириш тугрисида ёзилган маълумотномага асосан топширади. Бунда банк пул кабул килинганлиги тугрисида квитанция беради. Айрим холларда товар муаммоларига доир пул мол юборувчининг ҳужжатларига асосан хам ундирилиши мумкин. Бундай холларда хужалик узига хизмат курсатувчи банкка махсус ҳужжат тулов талабномаси ёзиб топширади. Банк шу ҳужжатга асосан ҳисобланган пуллрани туловчи счётидан мол юборувчининг счётига утказади. Корхонанинг ҳисоб-китоб счётидаги пул куйидаги туловлар ҳисобига камайиши мумкин: бошқа ташкилот ва корхоналардан олинган мол ва моддий бойликлар хамда курсатилган хизматлар учун пул тулаганда; мехнатга хак тулаш ва турли хужалик эхтиёжлари учун кассага нақд пул олиб келинганда; давлат бюджети ва сугурта органларига мажбурият юзасидан пул утказиб берилганда; банкдан олинган ссудалар ва уларнинг фоизи кайтарилганда; хужалик фаолиятига доир бошқа туловлар туланганда. Нақд пул ҳисоб-китоб счётидан пул чёкига асосан берилади. Хужаликнинг фармойиши билан туланадиган бошқа барча нақд пулсиз туловлар тулов топширигига асосан расмийлаштирилади. Бу ҳужжат уч нусхада тузилиб банкка топширилади. Тулов топширигининг 1- 2- нусхасини банк олиб колади, 3 нусхасига пул туланганлиги тугрисида белги куйиб туловчи ташкилотга кайтариб беради. Банк хужаликнинг ҳисоб-китоб счётидан мустакил равишда мол юборувчининг тулов талабномасига асосан хакдор ташкилотга утказади. Бундай вактда туловчи корхонадан хеч кандай фармойиш ҳужжатлари талаб килинмайди. Хужалик хак тулашини белгиланган тартибда асосли рад этган вактдагина банк пул утказиб бермайди. Баъзи ҳужжатларга асосан банк корхонанинг ҳисоб-китоб счётидан сузсиз (туловчининг рози булиши ёки булмаслигига карамасдан) пул олади. Бундай ҳужжатларга халк судининг ижро варакалари, давлат арбитражи органларининг буйруклари киради. Бундай ҳужжатларга асосан кредитор ташкилот тулов талабномаси ёзиб банкка топширади. Банк бу пулни сузсиз ундириб беради. Корхонанинг ҳисоб-китоб счётидан сарфланадиган пулни банк томонидан ҳужжатларнинг келиб тушиш кетма-кетлигига караб тулайди. Корхонанинг уз ҳисоб-китоб счётидан пул маблағлари харакати устидан назорат килиб туриш учун банкдан вакти вакти билан кўчирма олиб туради. Бу кўчирма ҳисоб-китоб счёти буйича банкда юритиладиган шахсий счётнинг иккинчи нусхаси ҳисобланади. Кўчирмада ҳисоб-китоб счётига тушган ва ундан туланган хамма пул маблағлари курсатилади. Пул маблағлари хужалик-нинг буйругидан ташкари ҳисоб-китобидан сарфланган холларда кўчирма-га тегишли ҳужжатлар илова килинади. Бунда шуни эътиборга олиш керакки, банк учун корхоналарнинг ҳисоб китоб счётлари пассив счёт булиб ҳисобланади. Шунинг учун унинг кредитида купайиши, дебетида камайиши акс эттирилади. Банклар (корхона билан келишган холда) кўчирмани бериш муддатини белгилайди, шу билан бирга кўчирмани текшириш муддати, яъни банк ёзувларига норозилик билдириш муддати хам белгиланади. (2 кун) Кўчирмаларни текшириш пайтида аникланган хатолар ҳисоб-китоб счётида банк томонидан ёзилган суммада акс эттирилади. Шу билан бирга хато ёзилган сумма 63 "Даъволар буйича ҳисоб-китоб" счётига утказиб куйилади. Билдирилган даъволар банк томонидан хал этилганда бу счёт епилади. Бу хилдаги ҳисоб-китоб счёти хужалик маълумотлари буйича хам бир хилда колдикка эга булиш имконини беради. Ҳисоб-китоб счётининг колдиги доимо дебетида булади. Банкнинг кўчирмасида келтирилган суммалар каршисига корреспондентланувчи счётларнинг номерлари ёзиб чиқилади, сунг киримга олинган пул маблағлари суммасига 51 счёт дебетланиб, чиқим суммаларига эса 51 счёт кредитланади. Банкдаги 51 ҳисоб-китоб счёти буйича амалга ошириладиган хужалик муомалаларининг схемаси 1-схемада акс эттирилган. Схемада келтирилган хужалик муомалаларининг мазмуни: Сотилган махсулотлар учун 62 харидор ва буюртмачилар счётидан пул келиб тушди. Харидорлар махсулот учун нақд пулни бевосита банкдаги ҳисоб-китоб счётида тулаганда. Шартномага асосан ҳисобланган жарима у63 "Даъволар буйича ҳисоб-китоблар" счётидан келиб тушди. Ортикча таланган соликлар суммаси корхонанинг счётига 68 "Бюджет билан ҳисоб-китоблар" счётидан келиб тушди. Банкдаги олинган узок муддатли кредит 90 "Банкнинг киска муддатли кредитлари" счётидан келиб тушди. Банкдан олинган узок муддатли кредитлар 91 "Банкнинг узок муддатли кредитлари" счётидан келиб тушди. Сугурта органларидан корхона мол мулкининг табиий офат натижасида курган зарарлари 65 "Мулкий ва шахсий сугурта буйича ҳисоб-китоблар" счётидан туланганда. 7.а. Кассадаги лимитдан ортикча пул ҳисоб-китоб счётига топширилганда. Мол юборувчиларга хом-ашё ва материаллар учун кредиторлик карзи туланганда. Мулкий ва шахсий сугурта ва бюджетдан ташкари туловлар буйича ҳисоб-китоблар амалга оширилганда. Бюджет билан ва ижтимоий сугурта буйича ҳисоб-китоблар амалга оширилганда. Олинган банк кредитлари ва уларнинг фоизлари туланганда. Кассага банкдаги ҳисоб-китоб счётидан нақд пул олинганда. 76 "Хар хил дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" счётидаги кредиторлик карзи туланди. Дивидендлар буйича тавсиячилар билан ҳисоб-китоблар амалга оширилганда. Download 131.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling