Пул маблағларининг корхона иқтисодиётидаги ўрни ва уларнинг асосий вазифалари
Пул маблағлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Рейтинг буйича Кредит буйича
Банк кўчирмаси
(сана, |
Муомала содир булган кунга | ||||
Оборотлар | |||||
тартиб раками) |
валюта курси |
Рейтинг буйича |
Кредит буйича | ||
|
|
Валюта суммаси |
Курси буйича |
Валюта суммаси |
Курси буйича |
|
|
|
|
|
|
Ой буйича жами
Ой охирига колдик
Бошқа пул маблағларининг ҳисоби
Бошқа пул маблағларига "Банкдаги махсус счётлар", "Пул ҳужжатлари" счёти ва "Йулдаги утказмалар" счётларидаги пул маблағлари киради. 55 "Банклардаги махсус счётлар" счёти республика худудида ва хорижда аккредитивлар, чек дафтари, бошқа тулов ҳужжатларида (векселлардан ташкари) жорий, алохида ва бошқа махсус счётларда Узбекистон Республикаси валютасида ва хорижий валютадаги пул маблағларининг мавжудлиги ва харакати хакидаги, шунингдек, максадли молиялаш маблағларининг (тушумларининг) алохида тарзда сакланиши лозим булган кисми харакати хакидаги ахборотни умумлаштириш учун мулжалланган. 55 "Банклардаги махсус счётлар" счётида куйидаги субсчётлар очилиши мумкин:
55-1 "Аккредитивлар";
55-2 "Чек дафтарчалари" ва бошқалар.
Биринчи субсчётда аккредитивларда турган маблағларнинг харакати ҳисобга олинади. Ҳисоб-китобларнинг аккредитивларда турган маблағларнинг харакати ҳисобгна олинади. Ҳисоб-китобларнинг аккредитивлар шаклида амалга оширилиш тартиби Узбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан тартибга солинади.
Пул маблағларнинг аккредитивларга утказилиши 55 "Банклардаги махсус счётлар" счётининг дебети ва 51 "Ҳисоб-китоб счёти", 90 "Банкларнинг киска муддатли кредитлари" ва бошқа шу каби счётларнинг кредити буйича акс эттирилади. Аккредитивлардаги маблағлардан фойдаланишига караб (банк кўчирмаларига мувофик), 60 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар" счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади. Аккредитивлардаги фойдаланилмаган маблағлар банк томонидан улар утказилган тиклангандан сунг 51 "Ҳисоб-китоб счёти" ёки 52 "Валюта счёти" дебетланиб, 55 "Махсус счётлар" счёти кредитланади. Корхона томонидан такдим этилган хар бир аккредитив буйича 55-1 "Аккредитивлар" субсчётига доир аналитик ҳисоб олиб борилади.
55-2 "Чек дафтарчалари" субсчётида чек дафтарчаларида булган маблағлар харкати ҳисобга олинади. Ҳисоб-китобларни чеклар билан амалга ошириш тартиби банк коидалари билан тартибга солинади. Чек дафтарчаларини бериш пайтида маблағларни депонентга утказиш 55 "Банклардаги махсус счётлар" счёти дебети ва 51 "Ҳисоб-китоб счёти", 52 "Валюта счёти", 90 "Банклардаги киска муддатли кредитлар" ва шу каби счётлар кредитланади. Банкдан олинган чек дафтарчалари буйича суммалар корхонага берилган чекларнинг туланишига караб якин банкнинг унга такдим этилган чекларга туланадиган суммаларида (банкнинг кўчирмаларига биноан) 55 "Банкнинг махсус счётлар" счётининг кредитидан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш счётларининг (76 "Турли дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" ва бошқалар) дебетига ҳисобдан чиқарилади. Берилган, лекин банк хакини туламаган (тулашга такдим этилмаган) чекларга доир суммалар 55 "Банклардаги махсус счётлар" счётида колади. 55-2 "Чек дафтарчалари" субсчёти буйича сальдобанкнинг кўчирмасига оид сальдога мувофик булиши керак. Банкка кайтарилган чеклар доир (фойдаланмай колган) суммалар 55 "Банклардаги махсус счётлар" счётининг кредити буйича 51 "Ҳисоб-китоб счёти" ёки 52 "Валюта счёти"нинг дебети буйича корреспондентланади. Корхонанинг ходимларига кредиторлар корхоналар билан ҳисоб-китоблар учун уларнинг ҳисоботига берилган чек дафтарларидаги маблағларнинг харкати оператив тарзда назорат килинади. 55 "Чек дафтарчалари" субсчёти буйича аналитик ҳисоб хар бир олинган чек дафтарчаси буйича юритилади. 55 "Банкдардаги махсус счётлар" счётига очиладиган алохида субсчётларида банкда алохида тарзда сакланадиган максадли молиялаш маблағларнинг (тушумларнинг) харакати, жумладан, ижтимоий муассасаларни (болалар богчаси, яслилар ва хоказо) саклаш учун ота-оналардан, бошқа фойдаланувчилардан ва узга манбалардан келиб тушган маблағлар; капитал куйилмаларни молиялаш учун корхона илтимосига кура алохида счётдан тупланадиган ва сарфланадиган маблағлар хукумат органларининг субсидиялари ва хокащолар ҳисобга олинади. Жорий харажатларни (иш хаки, айрим хужалик харажатлари, хизмат сафари суммалари ва хоказо) амалга ошириш учун банкнинг махаллий муассасаларида жорий счётлар очиладиган корхона таркибидаги ва алохида балансга ажратилган филиаллар, таркибий бирликлар юкорида келтирилган маблағлар харакатини акс эттириш учун 55 "Банкдаги махсус счётлар" счётига алохида субсчёт очилади. Хорижий валютадаги маблағларнинг мавжудлиги ва харакати 55 "Банкдаги махсус счётлар" счётида алохида ҳисобга олинади. Бу счёт буйича аналитик ҳисобнинг тузилиши республика худудида ва хорижда аккредитивлар, чек дафтарчалари, бошқа тулов ҳужжатларида пул маблағларининг мавжудлиги ва харакати хакидаги маълумотни олиш имкониятини таъминлаш лозим.
56 "Пул ҳужжатлари" счёти корхона кассасидаги пул ҳужжатлари (почта маркалари, давлат божи маркалари, векселлар хаки туланган авиапатталар, дам олиш уйларига ва санаторияларга хаки туланган йулланма-лар ва хоказоларнинг) мавжудлиги ва харакати хакидаги ахборотни умумлаштиришга мулжалланган. Пул ҳужжатлари 56 "Пул ҳужжатлари" счётида номли киймати буйича ҳисобга олинади ва уларнинг аналитик ҳисоби пул ҳужжатларининг турлари буйича юритилади. 57 "Йулдаги жунатма-лар" счёти йулдаги миллий ва хорижий валюталардаги пул маблағлари (ут-казмаларнинг) яъни корхонанинг ҳисоб-китоб счёти ёки бошқа счётида кайд этиш учун банклар кассаларида омонат кассаларга ёки почта булин-малари кассаларига киритилган, лекин хозирча белгиланган максад буйи-ча кайд этилмаган пул суммалари (асосан савдо тушуми)нинг мавжудлиги ва харакати хакидаги ахборотни умумлаштириш учун мулжалланган. Банк муассасалари, омонат кассалари почта булинмаларининг квитанциялари тушумни банк инкассаторларига топшириш учун илова килинадиган кайдномалар нусхалари ва уш кабилар суммаларни (масалан, тушумни топширишда) 57 "Йулдаги жунатмалар" счёти буйича ҳисобга олиш учун асос булади.
Хорижий валюталардаги пул маблағлари (утказмаларнинг) харакати 57 "Йулдаги жунатмалар" счётида алохида тарзда ҳисобга олинади.
Шундай килиб, пул маблағларини юкорида курсатилган тартибда тафтиш ва назорат олиб бориш корхонанинг пул маблағларининг самарали фойдаланиш имкониятини яратади.
Корхоанинг иқтисодий самарадорлигини ошириш нафакат ишлаб чиқарилаётган махсулотлар сифатини ва микдорини ошириш ва уларнинг юкори бахоларга сотиш балки мавжуд ишлаб чиқариш ресурсларидаги энг аввало пул маблағларидаги самарали фойдаланиш ҳисобига хам эришиш мумкин. Бунинг учун эса корхоналардаги пул маблағларининг харакати уларнинг келиб тушиши ва сарфланиши тугрисидаги маълумотларга эга булиш алохида ахамиятга эгадир. Ушбу вазифа эса энг аввало пул маблағларини ҳисобга олувчи бухгалтерия ҳисобининг счётлари, уларнинг субсчётлари ва аналитик счётларида шаклланадиган маълумотларни якни корхонани бошқариш учун зарурийлиги нукта-назаридан йигиш кайта ишлаш ва саклашни ташкил килиш алохида ахамиятга эга. Шу нукта-назардан караганда пул маблағларининг амалдаги ҳисоб тизимини такомиллаштириш зарурияти вужудга келмокда. Чунки амалдаги ҳисоб тизими реал иқтисодиёт даврида булиб хозирги бозор муносабатлари талабларига деярли тула жавоб бермайди. Бозор муносабатларининг вужудга келиши факатгина корхоналарга эскпорт ва импорт операцияларини амалга ошириш учун зарур булган 52 "Валюта счёти"ни киритишни таъминлайди.
Download 131.5 Kb.
Do'stlaringiz bilan baham:
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling