Пул массаси ва пул агрегатлари маъруза режаси

Download 18.07 Kb.
bet2/5
Sana15.02.2023
Hajmi18.07 Kb.
#1200511
1   2   3   4   5
Bog'liq
Тошкент молия институти “Банк иши” кафедраси “Банк иши” фани Пул-fayllar.org

Ф.Мишкиннинг хулосасига кўра, пул массасини баҳолашда пул массасининг қисқа муддатли тебранишларига эътибор қаратиш муҳим эмас, бунинг ўрнига унинг узоқ муддатли тебранишларини таҳлил қилиш лозим. Чунки, мавсумий омиллар пул массасининг қисқа муддатли даврий оралиқларда кескин тебранишларига сабаб бўлиши мумкин. Аммо пуллар таклифини таргетлаш қўлланилаётган мамлакатларда пул массасининг қисқа муддатли даврий оралиқларда тебраниши муҳим амалий аҳамият касб этиши мумкин. Бунинг сабаби шундаки, жорий молиявий йилнинг айрим ойларида, турли сабабларга кўра, муомаладаги пул массасининг миқдори кескин ошиши мумкин.

Муомаладаги пул массасининг кўпайиши кўпчилик ривожланаётган мамлакатларда инфляция даражасининг юқори эканлиги сабабли юз беради. Аммо, тараққий этган мамлакатларда инфляциянинг йиллик даражаси жуда паст, яъни 2 фоиздан ошмайди. Шу сабабли, инфляция даражаси паст бўлган мамлакатларда пул массасининг кўпайиши инфляция билан боғлиқ эмас. Ушбу мамлакатларда пул массасининг кўпайиши товарлар ва хизматлар ҳажмининг ошиши билан боғлиқ.

Масалан, АҚШда пул массасининг йиллик ўсиш суръати 2017 йилда 2016 йилга нисбатан сезиларли даражага пасайган. Аммо, мазкур даврда инфляция даражаси ўзгармасдан қолган. Бу эса, ушбу даврда пул массасининг ўсиш суръатини инфляцион мазмунга эга бўлмаганлигидан далолат беради.

2. Пул агрегатлари ва уларнинг таркиби

Пул агрегатлари - бу пул массасининг таркибини тавсифловчи кўрсаткичлардир.

Пул агрегатларининг қуйидаги турлари мавжуд:

М0

Download 18.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling