Дарс режаси - Пул агрегатлари ва уларга тавсиф
- Пул базаси деганда нима тушинилади?
- Пул базаси муомаладаги нақд пуллардан, шунингдек, тижорат банкларининг мамлакат Марказий банкидаги мажбурий ва мажбурий бўлмаган (ихтиёрий ва ортиқча) захираларидан иборат бўлади.
- Ўзбекистон Республикасининг пул базаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки муомалага чиқарган нақд пуллар ва тижорат банкларининг мажбурий захираларини ўз ичига олади
Пул базаси - Кенг маънодаги пул базасининг ҳажми ва структураси тўғрисидаги маълумотлар ҳар ойда ҳисобланади
- Тор маънодаги пул базаси таркиби:
- 1.Муомаладаги нақд пуллар (банк кассаларидаги нақд пул қолдиқлари билан биргаликда. 2. Банкларнинг мажбурий заҳиралардаги маблағлари қолдиғи
- Кенг маънодаги пул базаси таркиби:
- 1.Нақд пуллар. 2. Мажбурий заҳирадаги маблағлар. 3. Вакиллик
- ҳисобварақларидаги маблағлар. 4. Марказий банк облигациялари
Асосий тушунчалар - Пул массаси қандай тарзда вужудга келади?
- Пул массаси тижорат банклари тизимидаги пул базасининг ошиши натижасида вужудга келади ва муомаладаги нақд пуллардан ва мижозлар ҳисобварақларидаги пуллар қолдиқларидан иборат бўлади
- Муомаладаги пул массаси икки омил таъсири остида ўзгаради.
- Биринчи омил – муомалага пулларнинг чиқарилиши ёки уларнинг қайтарилиши;
- Иккинчи омил – пул айланишининг тезлиги
Do'stlaringiz bilan baham: |