Пул назариялари


Металл пул назариясининг таниқли асосчилари сифатида Франсуа Кенэ ва Адам Смитлар эканлигини таъкидлаш мумкин


Download 200.5 Kb.
bet2/8
Sana14.04.2023
Hajmi200.5 Kb.
#1358158
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
219930058 Пул назариялари

Металл пул назариясининг таниқли асосчилари сифатида Франсуа Кенэ ва Адам Смитлар эканлигини таъкидлаш мумкин.

Классик мактабининг физиократлар йўналишининг асосчиси Франсуа Кенэ ўзининг ишлаб чиқариш ва такрор ишлаб чиқариш муносабатларига бағишланган асарида металл пул назариясига етарлича эътибор қаратади.

Хусусан, у такрор ишлаб чиқариш қўшимча харажат (инвестиция)лар ҳисобига узлуксиз янгиланиб туради. Қўшимча харажатлар металл кўринишида пуллар ҳисобига амалга оширилиб, металл пуллар ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни амалга оширишда айирбошлаш воситаси сифатида иштирок этади, истеъмол қийматига эга бўлган товарлар айирбошлаш жараёнида бир марта иштирок этганидан сўнг ушбу жарённи тарк этади ва истеъмол қилинади.

Бироқ, пуллар эса айирбошлаш жараёнида такрор ва такрор иштирок этади, айнан шу жараёнда пулларнинг металлл тангалардан иборат бўлиши, биринчидан улар ўзининг дастлабки хоссасини йўқотмайди, иккинчидан уларда пулнинг ҳақиқий қиймати ўз аксини топган таълимот асосида металл пул назариясини ёқлаб чиқади.

Классик мактабнинг асосчиси, таниқли инглиз иқтисодчиси Адам Смит бозорда ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасида вужудга келадиган муносабатлар «кўринмас қўл» қоидалари ва «табиий тартиблаш» тизими ёрдамида амалга оширилади, айнан шу муносабатларда металл тангалар ушбу жараённи амалга оширишда муҳим молиявий механизм сифатида иштирок этадилар, деган таълимотни илгари суради.

Классик мактабнинг асосчиси, таниқли инглиз иқтисодчиси Адам Смит бозорда ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасида вужудга келадиган муносабатлар «кўринмас қўл» қоидалари ва «табиий тартиблаш» тизими ёрдамида амалга оширилади, айнан шу муносабатларда металл тангалар ушбу жараённи амалга оширишда муҳим молиявий механизм сифатида иштирок этадилар, деган таълимотни илгари суради.

“кўринмас қўл” талаб ва таклиф бўлиб, ишлаб чиқарувчи ўзи яратган моддий неъматлари билан бозордаги таклифни шакллантиради, истеъмолчи эса маълум даражадаги эҳтиёжини қондириш учун қилган ҳаракати натижасида талабни вужудга келтиради.


Download 200.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling