Пул оқими ҳисоботи


Download 0.5 Mb.
bet1/3
Sana08.03.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1251076
  1   2   3
Bog'liq
Бухгалтерия хисоби

Пул оқими ҳисоботи

5-курс МБР-72 гурах талабаси Уринбаева Ситора

Режа

  • Пул оқими ҳисоботи
  • Пул маблағлари ва пул маблағларининг эквивалентлари
  • Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот таркиби
  • Хорижий валютадаги пул оқимлари
  • Пул маблағлари билан боғлиқ бўлмаган ҳисоб-китоблар

пул маблағларикассадаги, ҳисоб рақамдаги, шахсий ғазна ҳисобварақдаги ҳамда талаб қилиб олинадиган депозитлардаги маблағлар;
пул оқимлари — пул маблағлари ва пул маблағлари эквивалентининг тушумлари ва чиқимлари
пул маблағлари эквиваленти — бу қисқа муддатли юқори ликвидли инвестициялар бўлиб, улар пул маблағларига осонлик билан айлантирилади ва уларнинг қийматида аҳамиятсиз ўзгариш мавжуд бўлади
Ташкилотлар ушбу Стандарт талабларига асосан пул оқимлари тўғрисида ҳисоботни тайёрлайди ва мазкур ҳисоботни ҳар бир ҳисобот даври учун молиявий ҳисоботларнинг ажралмас қисми сифатида молия органига ёки юқори турувчи ташкилотга тақдим этади.
Пул оқимлари тўғрисида ҳисоботдан пул оқимлари прогнози тўғрилигини текшириш вақтида ташкилотларнинг фойда олиш ва нарх ўзгариши ўртасидаги таъсирини таҳлил қилиш учун фойдаланилмайди.
Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар учун ташкилотнинг пул маблағларини ва пул маблағларининг эквивалентларини жалб этишни баҳолаш имконини беради.
Шунингдек, пул оқимлари тўғрисида ҳисобот ташкилотнинг операцион фаолияти натижалари бўйича ҳисоботининг таққосланувчанлигини оширади, чунки у бир хил операциялар учун турли ҳисоб усулларидан фойдаланишни олдини олади.
Ўтган ҳисобот даврларидаги пул оқимлари тўғрисида ҳисоботдан кейинги йиллар учун пул оқимлари миқдорини аниқлаш кўрсаткичи сифатида фойдаланилади. Бу аввалги даврлардаги пул оқимларини қанчалик тўғри прогноз қилинганлигини ҳисоб-китоб қилиш учун фойдали ҳисобланади.
Пул оқимлари тўғрисида ҳисоботда пул тушуми манбалари, ҳисобот даврида товарлар (ишлар, хизматлар) учун сарфланган маблағлар ҳамда ҳисобот санасидаги пул маблағлари қолдиғи кўрсатилади. Ташкилотларнинг пул оқимлари тўғрисида ҳисобот кўрсаткичлари молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга ҳисобот бўйича ҳамда тегишли қарор қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларни беради.
Шунингдек, пул оқимлари тўғрисида ҳисобот кўрсаткичлари фойдаланувчиларга ташкилотлар ўз фаолиятини молиялаштириш учун зарур бўлган маблағларни қандай шакллантирганлиги ва бу маблағлардан қандай фойдаланганлигини аниқлаш имконини беради.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling