Пул тушунчаси ва унинг турлари. Марказий банк. Монетар-сиёсат мазмун ва моҳияти. Банк тизими ва фаолият турлари. Кредитлаш тартиби


Download 282.41 Kb.
bet3/14
Sana22.06.2023
Hajmi282.41 Kb.
#1646065
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
23Пул ва банклар. Кредит тизими. Банкларнинг иктисодиётда тутга урни

Пул таклифи мултипликатори
бу банкдаги пул депозитлари қўшимча равишда ўсган ҳажмининг мажбурий захиралар қўшимча ҳажмига нисбати бўлиб, пул маблағларининг бир бирликка кўпайиши иқтисодиётдаги пул таклифининг қанчага қсишини кўрсатади:
Масалан,
Марказий банк томонидан ўрнатилган мажбурий захира меъёри 20%ни ташкил этсин. Агар тижорат банк активи 100 млн. сўм деб олсак, у ҳолда пул таклифи мултипликатори 5 га тенг бўлади (100 млн. сўм / 20 млн. сўм).
Бу эса тижорат банки 500 млн. сўм ҳажмида (100 млн. сўм х 5) янги пулларни муомалага чиқариш имконига эга эканлигини кўрсатади
Бозор иқтисодиёти шароитида пул маблағлари тўхтовсиз ҳаракатда бўлади, товарлар ва хизматларни айирбошлаш жараёнида ресурслар учун тўловларни амалга оширишда, иш ҳақи ҳамда бошқа мажбуриятларни тўлашда пул қўлдан қўлга ўтиб, айланиб туради.
Пулнинг ўз вазифаларини бажариш жараёнидаги тўхтовсиз ҳаракати пул муомаласи дейилади
2.Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси деганида нимани англатади.
  Марказий банк асосий ставкаси – инфляцион таргетлаш режими доирасида пул-кредит сиёсатини юритишнинг асосий инструменти бўлиб, Марказий банкнинг тижорат банклари билан амалга оширадиган пул-кредит операциялари бўйича мўлжал фоиз ставкаси ҳисобланади. Ушбу ставкани ўзгартириш орқали Марказий банк иқтисодиётда нархлар барқарорлигини таъминлаш учун зарур бўлган пул-кредит шароитларини белгилаб боради.
Марказий банкнинг тижорат банклари билан ликвидликни тақдим этиш ва жалб этиш бўйича асосий операциялари (муддати 2 ҳафтагача бўлган депозит, РЕПО ва СВОП аукционлари) асосий ставка доирасида амалга оширилади ва банклараро пул бозоридаги операцияларга таъсири орқали банк хизматлари (депозитлар ва кредитлар) бўйича фоиз ставкаларининг белгиланишида муҳим омиллардан ҳисобланади.
2.Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси деганида нимани англатади.
  Марказий банк асосий ставкаси – инфляцион таргетлаш режими доирасида пул-кредит сиёсатини юритишнинг асосий инструменти бўлиб, Марказий банкнинг тижорат банклари билан амалга оширадиган пул-кредит операциялари бўйича мўлжал фоиз ставкаси ҳисобланади. Ушбу ставкани ўзгартириш орқали Марказий банк иқтисодиётда нархлар барқарорлигини таъминлаш учун зарур бўлган пул-кредит шароитларини белгилаб боради.

Download 282.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling