Пуллик хизматларини кўрсатиш шартномаси № Тошкент ш. “ ” 2022йил


Download 18.83 Kb.
bet2/3
Sana04.02.2023
Hajmi18.83 Kb.
#1165739
1   2   3
Bog'liq
1675247577479 Angliya shartnoma draft

III. Ижро муддатлари.

3.1.Ижрочи ўзининг ҳисоб рақамига олдиндан тўлов келиб тушган кундан бошлаб хизматлар кўрсатишни бошлайди.


3.2. Хизматларни кўрсатиш муддати шартнома тузилган санадан бошлаб, томонларнинг мажбуриятлари тулик амалга оширилмагунча амал қилади.
3.3. Ижрочи томонидан хизматлар ўз вақтида ва тегишли равишда кўрсатилганлиги факти ҳисоб-фактура ва кўрсатилган хизматлар далолатномаси билан тасдиқланади.
IV. Хизматлар нархи. Ҳисоб-китоблар тартиби.

4.1. Хизматларнинг умумий нархи: 5.700.000 (беш миллион етти юз минг) сумни ташкил қилади.


4.2. Ижрочи томонидан мазкур Шартноманинг 4.1 ва 4.2-бандларида кўрсатилган хизматларнинг умумий нархи 5.700.000 (беш миллион етти юз минг) сум микдорда олдиндан тулов белгиланиб, мазкур Шартнома имзоланган кундан бошлаб Буюртмачи томонидан 5 (беш) календар кун мобайнида тўланади.
4.3. Тўлов Ижрочининг ҳисоб рақамига пул ўтказиш ёки пул маблағларини киритиш йўли билан амалга оширилади.
4.4. Тўлов куни бўлиб Ижрочининг ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушган сана ҳисобланади.
4.5. Агар тупланган хужжатлар асосида Буюртмачининг виза олиш хакидаги аризаси чет эл дипломатик ваколатхонаси томонидан рад этилган такдирда (кандай сабабларга куралигидан катъий назар), 5.700.000 (беш миллион етти юз минг) сўм микдорида амалга оширилган тулов Буюртмачига кайтарилмайди.
4.6. Буюртмачи бир томонлама тартибда мазкур шартномани муддатидан аввал бекор килган такдирда, 5.700.000 (беш миллион етти юз минг) сум микдорида килинган олдин тулов кайтариб берилмайди.


V. Томонларнинг жавобгарлиги. Баҳсларни ҳал қилиш тартиби.

5.1. Мазкур Шартнома шартлари бажарилмаган ёки тегишли равишда бажарилмаганлиги учун Томонлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган ҳолда жавобгар бўладилар.


Ижрочи учинчи шахслар ҳаракатлари ёки харакатсизлиги учун Буюртмачи олдида жавобгар бўлмайди.
5.2. Мазкур Шартноманинг 1.1. ва 1.2. бандида кўзда тутилган хизматларни қабул қилишдан бош тортганлик тақдирда Буюртмачи Ижрочига қабул қилинмаган хизматларнинг нархидан 100% (юз фоиз) жарима тўлайди.
5.3. Хизматлар кўрсатилган кундан бошлаб икки календар кун мобайнида Буюртмачи томонидан Ижрочига нисбатан даъво қилиниши мумкин.
5.4. Мазкур Шартномадан келиб чиқиши мумкин бўлган барча баҳс ва келишмовчиликлар Томонлар ўртасида имкон қадар музокаралар йўли билан ҳал қилинади.
5.5. Мазкур Шартномани бажариш жараёнида вужудга келадиган баҳслар бўйича уларни судолди (даъво) ҳал қилиш тартиби лозим бўлади. Даъвони кўриб чиқиш муддати – Томон олган кундан бошлаб 15 (ўн беш) календар кун.
5.6. Баҳсларни музокара йўли билан ёки даъво тартибда ҳал қилиш имкони бўлмаган тақдирда Томонлар уларни Ижрочи жойлашган жой бўйича тегишли фуқаролик судда кўришлик тартибда кўриб чиқиш учун топширади.

Download 18.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling