Qabul qildi : H. Madaminov
Мобил алоқа тизимларини химоя қилиш мақсадалри ва вазифалар
Download 1.36 Mb.
|
mobil aloqa 2
2.Мобил алоқа тизимларини химоя қилиш мақсадалри ва вазифаларМобил алоқа тизимларини ҳимоя қилишнинг асосий мақсадлари қуйидагилардир: мобил алоқа тизимларининг барча бўғинларида ҳам тинчлик вақтида, ҳам алоҳида даврда ҳамда фавқулодда вазиятлар пайдо бўлганида ташқи хавфлардан ахборот хавфсизлиги ҳолатини таъминлаш; шахс, жамият ва давлатнинг мобил алоқа тизимларида айланадиган маълумотларининг маҳфийлигини сақлашга оид ҳуқуқлари бузилишини олдини олиш. Мақсадларга асосланган ҳолда мобил алоқа тизимларида маълумотларни ҳимоя қилиш вазифалари шакллантирилади: ахборот хавфсизлигининг ички ва ташқи хавфларини аниқлаш ва башорат қилиш, уларни олдини олиш ва бартараф қилиш бўйича иқтисодий асосланган чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; республика миқёсида мобил алоқа тизимларида маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича ягона сиёсатни шакллантириш; мобил алоқа тизимларида маълумотларни ҳимоя қилишда қўлланадиган усуллар ва воситаларни такомиллаштириш ва стандартлаштириш; маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятни давлат бошқаруви (лицензиялаш) механизмини яратиш ва амалга ошириш ҳамда мобил алоқа тизимларини сертификациялаш тизимининг ва уларнинг таркибига кирувчи ҳимояланган техник воситалар, маълумотларни ҳимоялаш воситалари ҳамда қўлланиладиган ҳимоя чораларининг самарадорлигини назорат қилиш воситаларининг фаолият юритишини таъминлаш. Ҳар бир алоҳида мобил алоқа тизимидаги маълумотларни ҳимоя қилиш тизими ҳамда унинг тузилиши ва амалга оширилишига ёндашув индивидуал ҳисобланади. Бироқ ҳар бир ҳолатларда мобил алоқа тизимидаги маълумотларни самарали комплекс ҳимоясини яратиш учун қуйидагилар зарур: Ҳимояга муҳтож маълумотларнинг заифлигига таъсир кўрсатувчи барча омилларни аниқлаш, яъни мобил алоқа тизимига бўлган хавфлар моделини қуриш ва чиқиб кетиш каналларини аниқлаш. Хавфларни аниқлашга қаратилган маълумотларни ҳимоя қилиш усулларини асослаш. Эҳтимолли маълумотларни чиқиб кетишидан бўлган зарарни минимиллаштиришга асосланган мобил алоқа тизимидаги маълумотларни ҳимоя қилиш вазифаларини сифатли ечимини таъминловчи комплекс тизимини яратиш. Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling