Muhammad al-Xorazmiy nomidagi Toshkent Axborot Texnologiyalari Universiteti.
Mustaqil ish mavzusi: Mobil aloqa tizimlarida axborot xavfsizligi masalalari
Bajardi : 021-18 gurux talabasi N.Xoldarov
Qabul qildi : H.Madaminov
2023 yil
РЕЖА:
Мобил алоқа тизимлари тузулиши ва ишлашининг хусусиятлари.
Мобил алоқа тизимларини химоя қилиш мақсадалри ва вазифалари.
3. Мобил алоқа тизимига маълумотларни тақдим қилиш турлари ва чиқиб кетиш кетиш эхтимолли каналлари.
4. Мобил алоқа тизимиларига ноқонуний киришдан мақсад ва эхтимолли сценарийлар. 5.Фойдаланилган адабиётлар
Мобил алоқа тизимлари тузулиши ва ишлашининг хусусиятлари.
Мобил алоқа тизимлари хизмат кўрсатадиган ҳудудни қамраб оладиган ячейкалар (сот) кўринишида яратилади. Ҳар бир ячейканинг марказида ўз ячейкаси доирасида барча мобил станцияларга хизмат кўрсатувчи базавий станция жойлашади. Абонентнинг ҳаракатланишида тизимнинг ячейкалари орасида битта базавий станциядан бошқасига хизмат кўрсатишни узатиш – эстафетали узатиш (handover) амалга оширилади.Барча базавий станциялар ажратилган симли ёки радиореле алоқа каналлари орқали мобил алоқасининг коммутация маркази билан уланган. Мобил алоқа тизимларининг ўлчамлари катта бўлган ҳолда уларда қўшимча коммутация марказлари жойлаштирилиши мумкин. Коммутация марказидан умумий фойдаланишдаги телефон тармоғига чиқиш мавжуд, у орқали мобил алоқа тизими билан ўзаро ҳаракат амалга оширилади. Абонент бошқа мобил алоқа тизими ҳудудига ўтганида, унга хизмат кўрсатиш битта мобил алоқа тизимидан бошқасида ўтказилади, яъни роуминг амалга оширилади.
МОБИЛ СТАНЦИЯСИ: Рақамли мобил станция қуйидаги блоклардан ташкил топган: бошқарув, қабул қилиш-узатиш ва антеннали.
Бошқарув блоки ўз таркибига микро-телефон гўшагини (микрофон ва динамик), клавиатура ва дисплейни қамраб олади. Клавиатура чақирилаётган абонент рақамини ҳамда станция иши режимини белгиловчи буйруқларни “команда” териш учун мўлжалланган. Дисплей, қурилма ва станция иши режими билан кўзда тутилган маълумотни акс эттириш учун қўлланилади.
Қабул қилиш-узатиш блоки узаткич, частоталар синтезатори ва мантиқий блокдан иборат. Узаткич қуйидагилардан таркиб топган: аналог-рақамли ўзгартиргич (сигнални микрофондан чиққанида рақамли шаклга ўзгартиради), нутқ кодери (рақамли сигнални кўпайиб кетмаслиги учун ўзгартиради), канал кодери (узатилаётган сигнални радиоканал бўйича узатилаётганида хатоликлардан ҳимоялаш мақсадида уни кодлайди ва ҳаракатлантиради, узатилаётган сигнал таркибига мантиқий блокдан келадиган бошқарув маълумотни киритади), модулятор (кодланган видеосигнал маълумотини ташувчи частотага узатади).
Қабул қилгич таркиби бўйича узаткичга мос келади, фақат унга кирувчи блокларнинг тескари функциялари билан демодулятор (модулланган радиосигналдан маълумотни ташувчи кодланган видеосигнални ажратиб олади), эквалайзер (кўпнурли тарқалиши сабабли сигналнинг ўзгаришини қисман қопланиши учун мўлжалланган), канал декодери (қабул қилинган сигналда хатоликларни топади ва тўғирлайди), нутқ декодери (нутқ сигналини рақамли кўринишда тиклайди), рақамли-аналог ўзгартиргич (қабул қилинган нутқ сигналини аналог шаклига ўзгартиради ва динамикга узатади).
Мантиқий блок – бу мобил станция ишини бошқарувчи микрокомпьютер. Синтезатор – радиоканал бўйича маълумотни узатишда фойдаланадиган ташувчи частота тебранишларининг манбаси ҳисобланади.
Антенна блоки ўз ичига антенна ва қабул-қилиш узатиш коммутаторини қамраб олади. Рақамли станция учун коммутатор электрон кўринишда бўлиши мумкин, у антеннани ё узаткични чиқиш жойига, ё қабул қилгични кириш жойига улайди, чунки рақамли тизимнинг мобил станцияси бир вақтнинг ўзида ҳам қабул қилишга, ҳам узатишга ишламайди.
Аналог мобил станцияси кўриб чиқилган рақамлисидан аналог-рақамли ўзгартиргич ва кодекнинг мавжуд эмаслиги билан фарқланади.
БАЗАВИЙ СТАНЦИЯ:
Мобил абонентлар алоқасини ташкил қилишнинг хусусиятларидан бири радиоканалда анча вақт жимлик бўлиши ҳисобланади. Базавий станцияга қабул қилишнинг сифатини ошириш учун тарқатилган қабулдан фойдаланилади. Бу базавий станцияда иккитадан кам бўлмаган антенна ўрнатилиши муҳимлигини билдиради. Бундан ташқари базавий станция узатиш ва қабул қилиш учун иккита алоҳида антеннага эга бўлиши мумкин. Базавий станцияларнинг яна бир хусусияти мавжуд – бир вақтнинг ўзида турли частотадаги бир неча каналларда ишлашни таъминлаш учун бир нечта қабул қилгич ва узаткичлари бўлиши мумкин.
Қабул қилгич ва узаткич мобил станциядагидек тузилмага эга бўлади, фақат уларда рақамли-аналог ўзгартиргич ва аналог-рақамли ўзгартиргичлар мавжуд бўлмайди, чунки узаткичнинг кирувчи сигнали ва қабул қилгичнинг чиқувчи сигнали рақамли шаклга эга.
Базавий станция назоратчиси (компьютер) станция ишини бошқаришни ҳамда унга кирувчи барча блоклар ва тармоқлар ишлашини назорат қилинишини таъминлайди.
Алоқа линияси билан улаш блоки коммутация марказига алоқа линияси бўйича узатилаётган маълумотни “упаковкасини” ва ундан қабул қилинаётган маълумотни “распаковкасини” амалга оширади.
Базавий станцияни коммутация марказига (агар улар ҳудудий жиҳатдан битта жойда жойлашган бўлмаса) улаш учун одатда радиореле ёки оптик-тола линия дан фойдаланилади.
Ишончлиликни таъминлаш учун базавий станциянинг блоклари ва тармоқларининг кўпчилиги нусхаланади, станция таркибига тўхтовсиз электр таъминоти ускуналари қўшилади.
КОММУТАЦИЯ МАРКАЗИ Коммутация маркази – бу тармоқни бошқаришнинг барча функцияларини таъминловчи автоматик телефон станция. Коммутация маркази мобил станцияси устидан доимий кузатувни амалга ошириб боради, алоқани узлуксизлигини таъминлаш учун уларнинг эстафетали узатилишини ташкил қилади ва шовқин ҳамда носозликлар пайдо бўлганида сотдаги ишчи каналларини бошқасига ўтказилишини таъминлайди.
Коммутация марказида барча базавий станциялардан келган оқимлар тўпланади ва у орқали алоқанинг бошқа турларига (умумий фойдаланишдаги стационар телефон тармоғига), шаҳарлараро алоқа, йўлдош алоқа тармоғига ва бошқа мобил алоқа тизимларига чиқиш амалга оширилади. Коммутация маркази таркибига бир нечта назоратчилар (процессорлар) киради.
Коммутатор алоқа линияларига маълумотлар оқимларига оралиқ ишлов (упаковка-распаковка, буферда сақлаш) берувчи алоқа назоратчилари орқали уланади. Коммутация маркази ва тизим ишининг бошқаруви асосан марказий назоратчи орқали амалга оширилади. Коммутация марказининг иши операторлар иштирокини талаб этади, шунинг учун марказ таркибига терминаллар ва маълумотни акс этиш ҳамда рўйхатга олиш (ҳужжатлаштириш) воситалари киради. Операторлар, хусусан, абонентлар ва уларга хизмат кўрсатиш шароитлари тўғрисидаги маълумотларни, тизим иши режимининг бирламчи маълумотларини киритадилар ҳамда фавқулодда ҳолатларда тегишли буйруқларни бериб, тармоқни бевосита бошқарадилар. Тизимнинг муҳим унсурлари бўлиб маълумотлар базалари ҳисобланади – мезбон регистри, меҳмон регистри, аутентификациялаш маркази, асбоб-ускуналар регистри.
Do'stlaringiz bilan baham: |