Qadimgi yunoncha


Download 98.5 Kb.
bet2/2
Sana14.03.2023
Hajmi98.5 Kb.
#1266454
1   2
Bog'liq
Tezis

Нимадан бошланади?
Мутахассис баҳосигача йўл узоқ, шунинг учун бошидан бошлайлик. Айтайлик, сиз тарихчисиз ва архивлардан бир нечта янги ҳужжат топдингиз. Буларни ўзингизнинг олдинги изланишларингиз, бошқаларнинг ёзган мақола-ю китобига асослаб, ёки қиёслаб, янги сўз айта олишингизни тушундингиз.
Бу янги сўзингиз, мисол учун, тарихнинг тўлиқ тушунилмаган, ёки (сизнингча) нотўғри талқин қилинган саҳифаларига ойдинлик киритиши, ёки янги топилмалар ёрдамида олдин «А» деб ўйлаб келинган нарса аслида «B» эканини исботлай олиши мумкин. Хўш, буларни бошқаларга қандай билдирасиз?
Албатта, бунинг энг тез йўли — конференцияда маъруза қилиш. Лекин маърузангиз у қулоқдан кириб, бунисидан чиқиб кетса-чи? Агар у босма шаклда, номингиз остида чиқмаса, жиддий қабул қилинадими? Унинг устига, кимдир маърузангиздан илҳомланиб, сиздан олдин шу мавзуда чоп қилса-чи?
Рақибингиз қанча уринмасин, ҳужжатларни илк кўрган, уларни батафсил таҳлил қилган сиз бўласиз. Шу сабаб, таҳлилни китоб шаклида чиқарсангиз бўлмайдими? Бўлади, албатта. Лекин битта муаммо бор: китобни чоп қилишга йиллар керак бўлади. Оралиқ натижани эса тезда эълон қилиш керак.
Шунинг учун, мақола сиз учун — энг маъқул восита. Одатда илмий мақола узунлиги сўзда ўлчаниб, инглиз тилида 8 000–15 000 сўз атрофида бўлади. Яъни, ҳажми у қадар катта бўлмайди. Янгилигингизни шу ҳажм ичида таърифлашингиз керак бўлади. Кейин, шунчаки янгилигингиз ҳақида ёзганингиз билан иш битмайди.
Эски назария ёки ғояни қисқача эслашингиз, сизнинг янги талқинингиз ундан нимаси билан фарқ қилиши, ёки устун/янги/муҳимлигини тушунтира олишингиз керак бўлади. Бунинг учун гапни муаммодан бошлаб, сиздан олдин мавзу бўйича ёзилган ишлар — «адабиёт»ни қисқача талқин қиласиз.
Шундан сўнг, «адабиётда яхши ишлар бор, лекин улар сочган нур мавзунинг барча бурчакларини ёрита олмаган» қабилидаги гап билан ўзингиз учун ана шундай «бурчак» яратасиз. Бу бурчак — ўз соҳангиздаги сизнинг жойингиз. Унда ишингиз янгилиги, муҳимлиги, моҳиятини батафсил ёритасиз.
Бу қисм мақоланинг асосий бўлими бўлиб, киришдаги «муаммо»нинг ечими ҳам айнан шу бўлимда ёритиб берилади. Кўп соҳаларда муаммодан сўнг назария ёки услуб ҳақида бўлимлар (тарихда шарт эмас), асосий қисмдан кейин эса мисол ёки исбот бўлими бўлади. Бўлимларни мантиқан боғлаб борасиз.
Мақола якуний бўлим (Conclusion) билан тугатилади. Conclusion мақолада айтиб ўтилганларни такрорлаб, муаллифнинг асосий топилма ё ечимларини қисқа сарҳисоб қилади. Якундан сўнг фойдаланилган ишлар рўйхати (Bibliography) ва ҳаволалар (бошқа ишларга йўналмалар) келтирилади.

Бутун дунёда мутахассислар Хирш индекси (h-index)ни турли йўллар билан оширишга интилиш авж олганини кузатмоқдалар. Бунда олимнинг соҳасига мос келмайдиган, илмий оламда нотаниш муаллифлар мақолаларида ёки фирибгар (йиртқич) журналларда ҳаволалар жойлаштирилади, сиртдан ўтказиладиган конференцияларнинг тўпламларида мақолалар чоп эттирилади. Буларнинг барчаси шубҳасиз илм-фаннинг обрўсизланишига олиб келади.


h-индекс ёки Хирш индекси Сан-Диего шаҳридаги Калифорния университетининг профессори, физик-олим Хорхе Хирш томонидан 2005 йилда таклиф этилган илмий метрик кўрсаткичдир. Хирш индекси – бу мақолалар сони ва бу мақолаларнинг иқтибосланиши сонидан келиб чиққан ҳолда олим, олимлар гуруҳи, илмий ташкилот ёки умуман мамлакатнинг илмий маҳсулдорлигининг миқдорий ўлчовидир.
Турли манбаларда Хирш индексини ошириб кўрсатишнинг «кулранг схемалари» таърифланган. Мисол учун, марказлаштирилган ҳаволаларни алмашиш ва пуллик ҳаммуаллифлик таклиф этилади. Бунда муаллифлар ўз нархларини кўрсатиб, бўлажак мақолага ҳаммуаллифлик ёки сиртқи конференцияларда иштирок этишни таклиф этадилар. Натижада, пулиб бор ҳар қандай одам одам нуфузли халқаро маълумотлар базаларидан мунтазам равишда чиқариб ташланадиган тўпламларда мақоласини чоп этиши .
Шу ўринда илмий мақолалар бўйича маҳаллий эксперт Рауф Салаходжаев: “Мақолалар муаллифлари ўз рейтингларини ошириш учун ўз-ўзларидан иқтибос келтириш йўлига ўтиш ёки бир-биридан оммавий равишда иқтибос келтирадиган «иқтибос фермалари» – олимлар кластерларидан ёрдам излаб мурожаат қилиш ҳолатлари ҳам кўп учрайди, – деб фикрини билдирди. – Бундан ташқари аксарият ҳолларда нашр сайтидаги нотўғри маълумотлар олимларнинг адашишига олиб келади. Шунингдек, олимлар хорижий журналларнинг пучини пучга ажратиш учун етарли билимларга эга эмасликлари ҳам панд беради.”
Download 98.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling