Qattiq parda
КЎЗНИ ҲАРАКАТЛАНТИРУВЧИ НЕРВЛАР
Download 26.97 Kb.
|
1 2
Bog'liq16-bilet
КЎЗНИ ҲАРАКАТЛАНТИРУВЧИ НЕРВЛАР
Кўз олмаларининг ҳамкор ҳаракат қилиши кўзни ҳаракатлантирувчи (III жуфт), ғалтак (IV жуфт) ва узоқлаштирувчи (VI жуфт) нервлар томонидан нервланадиган кўзни ҳаракатлантирувчи мушакларнинг синергик ишлаши туфайли амалга оширилади. Анатомо-физиологик тузилиши ва функциялари. III жуфт - n.oculomotorius (кўзни ҳаракатлантирувчи нерв). Кўзни ҳаракатлантирувчи нерв ядролари юқори тепача соҳасида Сильвий сув йўли тубида жойлашган. N.oculomotorii ядролари бир нечта хужайра гурухларидан иборат: жуфт латерал йирик хужайрали ядролар, Якубович-Эдингер-Вестфальнинг майда хужайрали парасимпатик ядролари, ва тоқ парасимпатик Перлеа ядроси. Латерал (ташқи) йирик хужайрали ядролар 5 та хужайра гуруҳларидан иборат бўлиб қуйидаги мушакларни нервлайди: 1. М. levator palpebrae superior - юқори қовоқни кўтаради; 2. M. rectus superior - кўз олмасини тепага ва бир оз ичкарига буради; 3. M. rectus internus - кўз олмасини ичкарига буради; 4. M. rectus inferior - кўз олмасини пастга ва ичкарига йўналтиради; 5. M. obliquus inferior - кўз олмасини тепага ва ташқарига буради. Якубович-Эдингер-Вестфальнинг жуфт майда хужайрали парасимпатик ядросининг аксонлари кўз қорачиғини торайтирувчи мушак (m.sphincter pupillae)ни нервлайди. Кўз қорачиғи рефлектор ёйининг эфферент қисми Якубович ядросидан бошланади. Перлеа ядроси m.ciliare (киприк мушаги)ни иннервация қилиб, аккомодицияни таъминлаган ҳолда кўз гавҳари шаклини идора этади. Латерал йирик хужайра ядролар билан иннервация қилинадиган мушаклар, кўзнинг ташқи мушаклари, парасимпатик ядролар билан иннервация қилинадиган мушаклар - ички мушаклар ҳисобланади. III нерв ядроларининг аксонлари пастга йўналиб, nucleus ruber ни кесиб ўтади ва кўприк - Fossa interpeduncularis билан чегарада мия оёқчасининг медиал томонидан чиқади. N. oculomotorius юқори кўз тирқиши оркали чиқиб кўз косасига йўналади. III нервнинг йирик хужайрали ядролари икки томонлама пўстлоқ иннервациясини олади, шу сабабли кўзни ҳаракатлантирувчи мушакларнинг марказий фалажи фақат кортиконуклеар йўлларнинг икки томонлама зарарланишида кузатилади. Зарарланиш симптомлари Мия оёқчаси, мия асоси, юқори кўз тирқиши соҳасида юз берадиган патологик жараёнларда кўзни ҳаракатлантирувчи нервнинг периферик фалажи кузатилади. Ядро зарарланиши ва нерв зарарланиши тафовут қилинади. Ядро зарарланишида кўзнинг айрим ташқи мушаклари фалажи кузатилади, шунда йирик хужайрали ядронинг қайси қисми зарарланганлигига қаралади. M. levator palpebrae superior ни иннервация қилувчи хужайралар ядронинг қолган хужайраларига қараганда чуқурроқ жойлашган бўлади. Шу боис ядро зарарланишида ҳамма вақт ҳам юқори қовоқ пастга тушавермайди, бордию, кузатилса ҳам охирида рўй беради. Бу хол ядроли зарарланишнинг неврал зарарланишдан фарқ қиладиган белгиларидан биридир. Чунки, кўзни ҳаракатлантирувчи нерв толасининг зарарланишида юқори қовоқнинг пастга тушиши асосий симптомлардан бири саналади. Юқори қовоқни кўтарувчи мушакни иннервация қилувчи толалар, кўзни ҳаракатлантирувчи нерв таркибида юзаки жойлашган. Шу сабабли бош мия пардаларининг яллиғланиш касалликларида (менингитлар, базал лептоменингитлар), субарахноидал қон қуйилишида дастлаб птоз пайдо бўлади. Ўчоқ юқори икки тепалик соҳасида жойлашса мия оёқчасида альтернирлашган Вебер синдроми ривожланади: ўчоқ тарафида кўзни ҳаракатлантирувчи нервнинг периферик фалажи, қарама-қарши томонда - гемипарез кузатилади. Фақат кўзнинг ташқи мушакларининг иннервация қилувчи йирик хужайрали ядроларнинг зарарланишида ташқи офтальмоплегия (ophthalmoplegia excterna) ривожланади. Майда хужайралари ядроларнинг яккаланган ҳолда зарарланиши ички мушаклар функциясининг бузилишига олиб келиб, ички офтальмоплегия (ophthalmoplegia interna) ривожланади. Кўзни ҳаракатлантирувчи нерви тамомила зарарланганда қуйидаги симптомлар кузатилади: 1. Юқори қовоқнинг пастга тушиши - птоз, агар чала бўлса -ярим птоз; 2. Қочувчи ғилайлик (strabisnus divergens). Бунда кўз олмаси ташқарига четланиб, пича пастга узоқлашади (m.rectus externus (VI нерв) ва m. obliguus superior (IV нерв)нинг сақланган функцияси ҳисобига). 3. Нарсаларнинг иккита бўлиб кўриниши (диплония). 4. Кўз қорачиғининг кенгайиши (мидриаз) - m.sphincter pipullae ни иннервация қилувчи Якубович-Эдингер-Вестфаль парасимпатик ядросининг зарарланиши ҳисобига ва m.dilatator pupillae функциясининг устун келиши оқибатида. 5. Кўз қорачиғининг ёруғликка бевосита ва ҳамкор реакциясининг сусайиши-кўз қорачиғи рефлекси ривожининг эфферент қисми зарарланиши оқибатида. 6. Кўз гавҳари шаклини ўзгартирувчи m.ciliareнинг фалажи оқибатида аккомадация фалажи. 7. Кўзнинг тепага, ичкарига ва қисман пастга ҳаракатининг чекланиши. 8. Конвергенциянинг юз бермаслиги, экзофтальм. 9. Анизокория - кўз қорачиқлари катталигининг бир хил бўлмаслиги. aris ядроси Сильвиев сув йўли туби ёнидаги пастки икки тепалик соҳасида жойлашган. Толалар ғалтак нерв ядросидан тепага йўналади, шунда Сильвиев сув йўлини айланиб ўтиб, олдинги мия елканида кесишади. У тўрт тепалик орқасидан чиқиб, мия оёқчаларини айланиб ўтади ва калла суяги асоси бўйлаб fissura orbitalis superior га ўтиб, кўз орбитасига тушади ва фақат битта мушак m.obliquus superior ни иннервация қилади. Бу мушак кўз олмасини ташқарига ва пастга буради. Ғалтак нерв ядроси кўзни ҳаракатлантирувчи нервнинг йирик хужайрали ядроларига яқин туради, шу сабаби IV нервнинг алоҳида ядровий зарарланишлари кам учрайди. N.trochlearis зарарланганда пастга нигоҳ ташланганда, масалан зинадан тушаётганда диплопия кузатилади. Тўғрига ва тепага нигоҳ ташлаганда диплопия кузатилмайди, чунки юқори қийшиқ мушак фалажи m.rectus inferior ва m.rectus externus функциялари билан компенсация қилинади. Шунингдек бирмунча кам яқинлаштирувчи ғилайлик (strabimus convergens) кузатилади, у кўз олмасини пастга бурганда кучаяди. VI ЖУФТ - N.Abducens - УЗОҚЛАШТИРУВЧИ НЕРВ Узоқлаштирувчи нерв ядроси IV қоринча тубида, Варолий кўпригининг дорсал қисмида ётади. IV нерв ядроларидан аксонлар мия асоси бўйича йўналиб, кўприк ва узунчоқ мия чегарасида кўприк - мияча бурчаги соҳасида чиқади. У fissura orbitalis superior орқали кўз косасига ўтади ва ташқи кўз мушаги - m.rectus externusни иннервация қилади. Бу мушак, кўз олмасини ташқарига тортади. VI нерв зарарланганда кўз олмасининг ташқарига ҳаракат қилиши чегараланади, яқинлашувчи ғилайлик (strabismus convergens) ва ташқарига қаралганда диплопия кузатилади. Кўзни харакатлантирувчи нервларни текшириш усуллари Кўзни ҳаракатлантирувчи барча нервлар бир вақтнинг ўзида текширилади, бунда кўз ёриқларининг қанчалик кенг ва бир маромда бўлишига: кўз қорачиқларининг шаклига ва катталигига, уларнинг ёруғликка бўлган реакциясига, конвергенциясига эътибор берилади. Кўз қорачиқларининг бир хил бўлмаслиги анизокория деб номланади. Бундан ташқари, кўз олмаларининг кўз косасида қандай жойлашганига қаралади, уларнинг кўз косасига ботиб қолиши энофтальм, кўз косасидан чиқиб қолиши экзофтальм деб аталади. Кўз қорачиқларининг ёруғликка тўғри ва ҳамкор реакцияси текширилади. Кўз қорачиғининг тўғри реакцияси бир кўзни кўл кафти билан ёпиб туриб текширилади, бу эса кўз қорачиқларининг кенгайишига олиб келади. Сўнгра қўлни дарҳол олиб қўйиб, кўз қорачиғининг ёруғликка бевосита реакцияси кузатилади. Кўзга ёруғлик тушиши кўз қорачиғининг торайишига олиб келади. Кўз қорачиғи реакциясини ёритгич (фонар) билан текширса ҳам бўлади. Кўз қорачиқларининг ҳамкор реакциясини текшириш учун беморнинг бир кўзини қўл билан ёпилганда, бошқа кўз қорачиғи ҳамкорона кенгаяди. Кейин қўл тезда олиб қўйилади. Бунда иккала кўз қорачиғининг ҳамкорона торайиши юзага келади. Кўз қорачиқлари одатда, қоронғида кенгаяди ва узоққа нигоҳ ташлаганда тораяди, бу ҳолат кўзга ёруғлик тушганда ва яқин турган буюмларга нигоҳ ташлаганингизда юз беради. Кўз қорачиқларининг бир хил шаклда бўлиши симпатик ва парасимпатик иннервациянинг бир зайлда фаолият кўрсатиши билан боғлиқдир. Кўз қорачиғининг парасимпатик иннервацияси кўз қорачиғи сфинктери учун Якубович-Эдингер-Вестфаль ядролари билан, киприк мушаги учун-Перлеа ядролари орқали амалга оширилади. Ана шу ядролардан бошланадиган толалар III нерв таркибида йўналиб, ganglion ciliаre да узилади, ана шу ердан паст ганглионар толалар ва mm.sphincter pupillae et ciliаris бошланади, булар аккомодация функциясини таъминлайди. Кўзнинг симпатик иннервацияси орқа мия ён шохларининг ядролари - C8-Th1 сегментлари орқали таъминланади. Ушбу ядроларнинг аксонлари чегарадош устунда юқори бўйин тугуни томон йўналиб бўйиннинг симпатик чигалларини ҳосил қилган ҳолда m.tarsalis superior, mm.orbitalis et dilatator pupillae га боради. Кўз қорачиқларининг конвергенцияга реакцияси, беморнинг бурун каншарига болғачани яқинлаштириб текширилади. Бунда иккала кўз олмаси ичкарига бурилади (конвергенция) ва кўз қорачиқлари бир вақтнинг ўзида тораяди (аккомодация) Кўз қорачиқларини аккомодацияга реакциясини текшириш учун беморнинг бир кўзи қўл билан ёпилади, бошқа кўзи билан узоққа қараши сўралади, бунда кўз қорачиғи кенгаяди, болғача яқинлаштирилганда эса кўз қорачиғи тораяди. Кўз қорачиғининг торайиш ва кенгайиш қобилиятига аккомодация деб аталади. Аккомодация фалажи Перлеа ядроси зарарланганда содир бўлади. Кўз қорачиқларининг ёруғликка тўғри ва ҳамкор реакцияси йўқолиб, конвергенция ва аккомодацияга реакцияси сақланиб қолса, Аргайл Робертсон синдроми деб аталади. Бу синдром Якубович ядролари зарарланганда кузатилади. У tаbes darsalis учун хосдир. Эпидемик энцефалитларда Аргайл Робертсоннинг тескари синдроми кузатилади, яъни, кўз қорачиқларининг конвергенция ва аккомодация реакцияси бузилган ҳолда уларнинг ёруғликка реакцияси сақланиб қолади. Юқори қовоқнинг пастга тушиб қолиши птоз деб, унинг чала тушиши-ярим птоз деб аталади. Кўзлар симпатик иннервациясининг бузилиши ҳам кўз ёриғи торайиши билан бирга давом этади, аммо юқори қовоқ функцияси сақланиб қолади. Кўз ёриғи симпатик иннервациясининг бузилиши оқибатида торайиши, одатда, энофтальм ва кўз қорачиғининг торайиши (птоз) билан бирга давом этади. Бу синдром одатда VIII бўйин ва I кўкрак сегментлари, бўйиннинг симпатик чигали, юқори бўйин тугунининг ён шоҳларидаги цилеоспинал марказ зарарланганда учрайди. Бу синдром Клод-Горнер синдроми номини олган. Download 26.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling