Qmmb: 06/23/158/0694-son
ҳамкорликни ривожлантириш, кенг кўламли шериклик ва амалий ҳамкорликнинг ҳуқуқий
Download 2.22 Mb. Pdf ko'rish
|
стратегия 2030
- Bu sahifa navigatsiya:
- 30 тага
ҳамкорликни ривожлантириш, кенг кўламли шериклик ва амалий ҳамкорликнинг ҳуқуқий
асосларини янада мустаҳкамлаш. Осиё-Тинч океани минтақасидаги давлатлар билан ҳамкорликни кучайтириш, минтақа бозорларига экспорт ҳажми ва номенклатурасини кўпайтириш ҳамда мамлакатимизга инвестициялар оқимини ошириш. Жанубий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ, Африка минтақасидаги мамлакатлар билан мавжуд алоқаларни янада кенгайтириш, янги ва истиқболли йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, кенг минтақаларни боғловчи ва Ўзбекистонни жаҳон бозорига чиқишига имкон яратувчи транспорт-логистика йўлакларини шакллантириш. Америка мамлакатлари, хусусан, АҚШ билан янги даврда стратегик шериклик ва ҳар томонлама ҳамкорлик алоқаларини тобора кенгайтириш, инвестиция, экспорт ва илғор технологиялар соҳаларидаги алоқаларни кучайтириш. 93. Жаҳон савдо ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиш. Миллий қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини Жаҳон савдо ташкилотининг қоида, меъёр ва битимларига мослаштириш. Йилига камида 10 та хорижий давлат билан бозорга кириш музокараларини якунлаш. Жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатлар билан бозорларга кириш бўйича музокараларни тизимли олиб бориш ва аъзо бўлиш жараёнини самарали якунига етказиш. 94. Хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш, улар билан доимий мулоқот тизимини жорий этиш. Ватандошлар томонидан ташкил этилган жамоат бирлашмалари фаолиятини ҳар томонлама рағбатлантириш ва уларнинг сонини 300 тага етказиш. Ўзбек тили ва адабиёти, тарих, маданият, санъат ва ҳунармандчилик йўналишидаги олийгоҳларда хориждаги ватандошлар учун 200 та грант ажратиш. Ватандошлар иштирокида тиббиёт, таълим ва илм-фан соҳаларида 100 та лойиҳани амалга ошириш. Ватандошлар жамоат бирлашмаларига етказиб бериладиган бадиий адабиётлар сонини 100 мингтага ошириш. QMMB: 06/23/158/0694-son 12.09.2023-y 36 95. Ташқи меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш, хорижда меҳнат фаолиятини юритаётган фуқароларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш. Ишга жойлаштириш бўйича хорижий давлатлар билан келишувлар сонини 30 тага ошириш. Фуқароларни хорижий ҳамкорлар билан биргаликда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида касб-ҳунарга ва чет тилларига ўқитиш доирасида 2 мингта хорижий компаниялар билан касбга ўқитиш ва иш билан таъминлаш тизимини ташкил этиш. Меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling