Компонентлар тўплами
Delphi дастурлаш муҳити билан танишишни давом эттирар эканмиз, компонентлар тўплами ҳақида гапиришга тўғри келади.
Компонентлар тўпламининг биринчи саҳифасида 14та объектлар жойлашган бўлиб, ҳамма дастурчилар албатта ушбу объектлардан фойдаланишган. Чунки, жуда ҳам камчилик тугма, рўйхат, киритиш ойналари ва ҳо казолардан фойдаланмасдан дастур туза олади. Бу объектларнинг барчаси Windowsдаги сичқонча ва мулоқот ойнаси каби муҳимдир.
8-расм. Стандарт Компонентлар тўплами
Ҳар бир саҳифадаги компонентлар тўплами ва жойлашишини ўзгартириш мумкин. Демак, сиз мавжуд компонентларни ўрнини ўзгартириш билан биргаликда уларнинг таркибига янгиларини қўшишингиз мумкин.
Delphiнинг стандарт компонентлари ва уларни ишлатиш ҳақидаги қисқача изоҳ қуйида келтирилган. Бу компонентларни ўрганаётган вақтда қўл остингизда компьютер бўлгани маъқул, чунки бирваракайига уларнинг ишлаш принципи билан ҳам танишишингиз мумкин.
TMainMenu – ўз дастурингизга бош меню қўшиш имконини беради. TmainMenuни формага қўйган вақтда у кичкина белги кўринишини олади; бундай белгиларни "кўринмас компонент" деб атайдилар, чунки, дастур бажарилаш вақтида улар экранда кўринмайди. Менюни яратиш уч қадамдан иборат: (1) TMainMenu формага ўрнатиш, (2) объектлар инспекторининг Items хусусияти ёрдамида Меню дизайнерини чақириш, (3) Меню Дизайнерида меню қисмларини киритиш.
ёрдамчи менюни яратиш. Бу меню сичқончанинг ўнг тугмаси босилганда кўринади.
TLabel матнларни экранда намойиш қилиш учун қўлланади. Агар сиз объектлар инспекторининг Font хусусиятига сичкончани икки марта боссангиз, Labelнинг шрифти, ранги, ҳарфлар ранги ва ўлчамларини ўзгартишингиз мукин.
TEdit – Windowsдаги стандарт маълумот киритиш ойнаси. У қисқа матнларни намойиш қилиши ва дастур бажарилиш вақтида фойдаланувчига ўз маълумотларини киритиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |