Qoraqalpog'iston tongi


Download 20.3 Kb.
Sana18.07.2023
Hajmi20.3 Kb.
#1660956
Bog'liq
jurnalistika


«Маълумотлар журналистикаси» ҳақида тушунчага эга бўлдилар
11.01.2020“Qoraqalpog'iston tongi”
Яқинда ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ташаббуси билан Ўзбекистоннинг замонавий журналистикасини ривожлантириш маркази ҳамда Буюк Британиянинг Тошкент шаҳридаги элчихонаси томонидан “Маълумотлар журналистикаси” курси бўйича сессия ўтказилди.

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси тренери, медиа эксперт Эмиль Фахреев республикамизнинг барча ҳудудларидан келган оммавий ахборот воситалари вакилларини маълумотлар устида ишлаш асослари билан таништирди.


Тадбир давомида маълумотларни етказишнинг янги усуллари ва медиаистеъмол, очиқ маълумотлардан фойдаланиш йўллари, дата –соҳалар яратиш бўйича маслаҳатлар берилиб, маълумотларни визуаллаштириш, инфографика, интерактив карталар, квизлар, тизим ва тестлар устида ишлаш қоидалари тушунтирилди.


Семинар-тренинг доирасида журналистлар очиқ маълумотлар, халқаро маълумотлар базалари тўғрисида билимларга эга бўлиб, катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш, визуализациялашга мўлжалланган сервислардан амалиётда фойдаланиб кўришди. Иштирокчилар мавзу излаш ва эксклюзив материаллар тайёрлаш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, маълумотларни қайта ишловчи, инфографика ва анимация программалари билан танишди.


Ушбу тадбир маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг объектив ва инклюзив медиаконтентни яратиш борасидаги салоҳиятини янада ошириш, журналистларнинг маълумотлар журналистикаси соҳаси бўйича билим ва тажрибаларини ­мустаҳкамлашга қаратилган.


— Дата журналистика – маълумотларни фойдаланиш, қайта ишлаш, ўқиш учун қулай, осонлаштирилган кўринишда тавсия этишга йўналтирилган журналистиканинг янги, замонавий йўналиши саналади, — дейди “Вести Каракалпакстана” газетаси мухбири Х.Халилаева. — Дарҳақиқат, журналистика бир жойда қолиб кетмаслиги керак. Бизлар замон билан ҳамнафас бўлишимиз лозим. Мен бугунги семинар-тренингдан керакли маълумотларимни олдим.



Медиада Дата журналистикаси асосида иқтисодиёт мавзусини қандай ёритиш керак

Очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда мураккаб иқтисодий жараёнларни қандай ёритиш керак? 2022 йил 9-11 ноябрь кунлари Фарғона шаҳрида бўлиб ўтаётган журналистлар учун икки модулли тренинг иштирокчилари олдида мана шундай мураккаб вазифа турибди. Улар очиқ маълумотлар ва манбааларга таянган ҳолда, рақамли, визуаллашган ва қизиқарли материалларни тайёрлашлари лозим.
«Open Data Inception» маълумотларига кўра, 124 та очиқ манбага эга бўлган Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари сони бўйича дунёда тўртинчи ўринни эгаллайди. Ўзбекистонда 2022 йил 1 июлидан бошлаб очиқ маълумотлар сифатида жойлаштириладиган ижтимоий аҳамиятга молик ахборотлар рўйхатига киритилган маълумотлар давлат органлари ва ташкилотлари расмий веб-сайтининг бош саҳифасида алоҳида бўлимда жойлаштирилиши тартиби белгиланди. Ушбу меъёрга эътибор бермаслик коррупция учун қулай муҳит яратади. 2022 йил 9-11-ноябррь кунлари Фарғона шаҳрида ҳамда 11-15 декабрь Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон журналистлари учун “Медиада Дата журналистикаси асосида иқтисодиёт мавзусини қандай ёритиш керак” мавзусида тренинг ўтказилиши режалаштирилган. Тренингдан кўзланган мақсад – журналистларнинг Дата (маълумотлар) журналистикасига асосланган медиаконтент яратиш салоҳиятини кучайтиришдан иборат.
Тренинг Ўзбекистон Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази ва АCТED халқаро ташкилоти томонидан Буюк Британия ҳукумати томонидан молиялаштириладиган ва 2020 ва 2025 йиллар оралиғида Ўзбекистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикасида амалга ошириладиган “Иқтисодий ривожланиш учун самарали бошқарув” дастурининг иккинчи компоненти бўлган “Очиқ ва ҳисобдор иқтисодий сиёсатни таъминлаш мақсадида фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда.
Тренинг иштирокчилари янги ахборот фурсатларини яратиш учун ёки жорий журналистик суриштируви ёки янгилик мақоласи учун қўшимча маълумот, фактлар бериш ёки аниқлаштириш учун маълумотлар тўпламидан фойдаланишга асосланган журналистика кўникмаларига эга бўлишади.
«Биз очиқ маълумотлар асосида материаллар яратиш учун кўникма ва воситаларга эга бўлган журналистлар ҳамжамиятини ташкил этишга интиламиз. Бу давлат органларининг масъулиятини ошириш ва ислоҳотларнинг иқтисодий сиёсати шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади», — дейди “Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази” томонидан лойиҳа координатори Лола Исломова.
Машғулотларни Замонавий журналистикани ривожлантириш марказининг малакали тренерлари Дилфуза Мирзааҳмедова ҳамда Эмил Фаҳреевлар олиб боришади.
Иккита ўқув модули якунида журналистлар катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлаш ва маълумотларни қайта ишлаш ва визуализация қилиш учун махсус воситалардан фойдаланишни, шунингдек, меҳнат ресурслари ва яшил энергия экспортининг иқтисодий жиҳатларини ўрганадилар.
Тренинглар давомида ва материалларни яратиш учун, жумладан АCТED кўмагида яратилган Open Data in Uzbekistan – Airtable платформасидан ҳам фойдаланилади.
Ўзбекистон тадқиқотчилари дата журналистика ҳақида

Филология фанлари доктори, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессори Ёқутхон Маматова, ЖИДУ профессори Фотима Мўминова, ЎзМУ Халқаро журналистика факултети декани Aмрулло Каримовлар асосий сўзга чиқдилар. Профессор Я.М. Маматова вебинарларда “Ўзбекистон интернет оммавий ахборот воситаларида дата-журналистик материалларнинг мавзулари ва манбалари”, “Ўзбекистонда медиа ва ахборот саводхонлиги”, “Дата журналистика курси: университетлар учун қўлланма” мавзуларида тақдимотлар ўтказди.


Aнхор.уз бош муҳаррири Лола Исломова ўз
Download 20.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling