Полимер буюмларнинг турлари
35
Полимербетон кислотали муҳитда ишлатилиши мўлжалланган бўлса кислотага чидамли тўлдиргичлар-кварц, базалт, гранит қуми ва кварцит чақиқ тоши, кислотага чидамли ғиштнинг майдаси ва ш.к. ишлатилади. Аксинча, ишқорий муҳитда қотадиган ацетон-формалдегид полимери ва эпоксид смоласи таркибига калцит, доломит ва бошқа ишқорий тошлар асосида олинган тўлдиргичларни киритиш мумкин. Полимербетонлар оптимал структураси ҳосил бўлишида кукун тўлдиргичларнинг таркиби, хоссалари катта аҳамиятга эга. Кукун тўлдиргич сифатида андезит, диабаз, кварц, кокс, шамот, антрацит, маршалит, шлак, куллар, фосфогипс ва бошқалар ишлатилади.
Фенол-формалдегид, карбамид-формалдегид смолалари асосидаги полимербетонлар таннархи арзон ва кенг тарқалган. Бу полимербетонлар кислотали қотирувчи иштирокида хона ҳароратида қотади.
«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi
Полимер буюмларнинг турлари
36
Фуран полимерлари ва уларнинг эпоксид, фенол-формалдегид ва бошқа полимерлар билан аралашмалари юқори концентрациядаги кислоталарга чидамли полимербетонлар олишда боғловчилар сифатида ишлатилади. Фуранли полимерлар бензолсулфокислота, Петров контакти каби кучли кислоталар муҳитида қотади.
Эпоксид смолалари асосидаги полимербетонлар юқори мустаҳкамлик, кимёвий муҳитларга универсал чидамлилик хусусиятларига эга.
Полимербетонлар таркибини танлаш мураккаб бўлиб, кўплаб ўтказилган тажрибалар асосида келтириб чиқарилган эмперик формулалар ёрдамида амалга оширилади. Полимербетон учун боғловчи сарфи 100-240 кг/м3 атрофида бўлиб, полимер-кукун тўлдиргич нисбати 1:2-1:4 орасида бўлади. Полимербетон қотишини тезлаштириш учун 40-900С ҳароратда 6-24 соат давомида ишлов бериш мақсадга мувофиқдир. Карбамид-формалдегид сингари кучсиз кислоталар ва нордон тузлар таъсирида тезликда қотадиган полимерлар асосидаги полимербетонларни хона ҳароратида қотириш мумкин.
«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi
Do'stlaringiz bilan baham: |