"qurilish materiallari va buyumlari"


Композицион полимер материаллар


Download 1.19 Mb.
bet2/25
Sana19.06.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1607134
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
11-мавзу. Қурилиш композицион полимер материаллар

Композицион полимер материаллар
3
Полимер материаллар ва буюмлар олиш технологияси нозик ҳисобланиб, жараёнларнинг бориши ўта аниқликда бўлиши талаб этилади. Компонентларни дозировкалаш, бошқа турдаги қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга нисбатан, 10-100 марта аниқликни талаб этади.
Бунда айниқса, қотирувчи, стабилизатор, пластификацияловчи ва шу каби оз миқдорда қўшиладиган компонентларни дозировкалаш ўта нозик операциялар ҳисобланади.
Полимер композицияларни тайёрлаш маъсул операция бўлиб, олинаётган маҳсулот таркибининг бир хиллиги ва хоссаларига катта таъсир кўрсатади. Қоргичлар конструкцияси ва ишлаш қориладиган композициянинг таркибига боғлиқ бўлади. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот турига қараб узлуксиз ва даврий тартибда ишлайдиган қоргичлар ишлатилиши мумкин. Одатда қоргич ва бошқа технологик ускуналар кислоталар ва ишқорлар таъсирига бардошли металл қотишмаларидан ясалади.

«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi


Композицион полимер материаллар
4
Полимер буюмларга ишлов беришнинг асосий усуллари
Валцовкалаш усулида пластмасса бир-бирига қарама-қарши айланадиган валиклар орасидаги тирқичдан сиқилиб ўтиш ҳисобига шаклланади (1-расм). Ишлов берилаётган масса 2 валиклар 1 ва 3 орасидаги тирқичдан бир неча марта ўтказилади ва яхшилаб аралаштирилади, кейин битта валикга ўтказилади ва пичоқ 4 ёрдамида кесилади.
1-расм. Валцовкалаш схемаси
а) масса қуйиш; б) валцовкалаш; в) массани бир валикка ўтказиш; г) массани кесиш.

«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi


Композицион полимер материаллар
5
Узлуксиз валцовкалаш жараёнида масса тирқич орасидан сиқилиб ўтишидан ташқари валиклар бўйлаб ҳам ёйилади. Шунинг учун жараён охирида ортиқча масса икки томондан пичоқ ёрдамида кесиб олинади. Бу усулда пластмасса компонентлари эзилиши туфайли майдаланади, полимер, кукун тўлдиргич ва бошқа модификаторлар янада майин аралашади, ҳосил бўлган ҳарорат таъсирида пластиклик ортади. Пластмасса юзасига ишлов беришга мўлжалланган охирги валик юзаси силлиқланган ва полировкаланган бўлиши керак. Пластмассаларга иссиқлик билан ишлов берилиши зарур бўлса, валиклар буғ ёки электр иситкич (тенлар) воситасида қиздирилади.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling